ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.06.2014 й. 137-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 2 июндаги

137-сон қарорига

ИЛОВА


Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг

паспортини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд паспортини тузиш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Юритишида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ҳар бир ҳудуд бўйича паспорт тузадилар. Паспортда ушбу ҳудудни, унинг режими ва бошқарувни тавсифлайдиган маълумотлар кўрсатилади.


3. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилади.


4. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд паспортларининг ҳисоби реестрда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар паспортларининг ҳисоби реестри Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти юритишида ушбу ҳудуд бўлган давлат органида, юридик ёки жисмоний шахсда сақланади. Паспортнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига берилади.

6. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд паспортига:

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудни қайта тузиш тўғрисидаги ҳужжат (қарор);

унда жойлашган муҳофаза этиладиган табиий объектлар ва мажмуаларнинг асосий турлари фотосуратлари;

алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ва унинг муҳофаза зонаси доирасида ер участкаларининг чегаралари чизилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ва унинг муҳофаза зонаси харитаси илова қилинади.

Зарурият бўлганда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортига паспортда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар (материаллар) илова қилинади.


7. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти у юритишида бўлган давлат органи, юридик шахснинг раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Жисмоний шахснинг юритишида бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд паспорти унинг эгаси томонидан имзоланади.


8. Паспортга киритилган маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек уни ўз вақтида янгилаб туриш учун жавобгарлик юритишида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлган давлат органларига, юридик ва жисмоний шахсларга юкланади.


9. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти унга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда янгиланиши керак. Янгиланган паспорт нусхаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар паспортлари ҳисобини юритиш реестрини долзарб ҳолатда сақлаб туриш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига берилиши керак.

10. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти янгиланган тақдирда олдинги паспорт у юритишида бўлган давлат органида, юридик ва жисмоний шахсда 5 йил мобайнида сақланиши керак.


11. Сақлаш муддати тамом бўлган ёки муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг фаолият кўрсатиши тўхтатилганда барча паспортлар белгиланган тартибда тегишли архивларга берилиши керак.


12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти

1. Номи:


2. Тоифаси:


3. Тури:


4. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудни тузиш (қайта тузиш) тўғрисидаги

ҳужжат (қарор):



(тузиш тўғрисидаги ҳужжатнинг номи)

             

(қарорни қабул қилган органнинг номи)

          


     



(ҳужжатнинг тури)


(тартиб рақами)


(сана)

5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд жойлашган жой:


          

     

      

     

      

      

     

6. Эгасининг (юқори ташкилотнинг) почта манзили:


       

      

     

7. Идоравий мансублик/эгаси:


   

8. Майдон (га): _____________,

Ҳудудни зоналаштириш:


        




(зонанинг номи)


(майдон)


        




(зонанинг номи)


(майдон)


        




(зонанинг номи)


(майдон)


        




(зонанинг номи)


(майдон)


        




(зонанинг номи)


(майдон)

       

9. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудга бериладиган ерлар:

       

(ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган орган(лар), қарорнинг тартиб рақами ва санаси)

         

(давлат ер кадастрида участка(лар)нинг тартиб рақами ва рўйхатдан ўтказилган санаси)

        

10. Фойдаланувчилар (эгалари), бошқа шахсларга берилган ерларнинг сони ва майдони:

      

а) қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар


      

б) ўрмон фонди ерлари


    

в) ер фондининг бошқа тоифалари


11. Муҳофаза этиладиган зона(лар) ва майдон:


      

       


     

12. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қисқача тавсифи (табиий-географик

шарт-шароитлар, флора ва фауна):


      

       


13. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд режим ва уни бошқариш:


      

       


14. Муҳофаза этиладиган табиий объектлар ва мажмуалар:


      

       


    

15. Халқаро Қизил китобга киритилган турлар:

ўсимликлар

ҳайвонлар

16. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган турлар:

ўсимликлар

ҳайвонлар

    

17. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортига илова қилинадиган материаллар:

       

       

    

     

    

      

(юридик шахснинг)

М.Ў





(Ф.И.О.)


(имзо)

        





Низомга

2-ИЛОВА



Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг

паспортлари ҳисобини юритиш

РЕЕСТРИ

Т/р

Номи,

тоифаси

(тури)


Тузилган

санаси


Жойлашган

жойи


Идоравий

мансублик/

эгаси


Майдон


Ўзгартирилган

сана

















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 июнь, 23-сон, 268-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 55-модда

































Время: 0.1772
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск