Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Молия вазирлигининг 41-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 70-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2014-22-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-06-сон "Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 02.06.2014 й. Қарори (АВ томонидан 13.06.2014 й. 1932-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.06.2014 й.

N 1932-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.06.2014 й.

N 41


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.06.2014 й.

N 70


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.06.2014 й.

N 19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.06.2014 й.

N 2014-22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

02.06.2014 й.

N 01-02/8-06


ҚАРОРИ



Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб

чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан

солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 10 мартдаги 32, 69, ЭГ-01/10-1559, 2009-16 ва 01-02/8-5-сонли қарори (рўйхат рақами 1932, 2009 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ганиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

       





Қарорга

ИЛОВА



Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб

чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан

солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради. Ушбу корхоналарга қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялар берилади:".


2. 2-банднинг биринчи хатбошиси "Ушбу Низомнинг 1-банди "а" кичик бандида кўрсатилган имтиёзлар" деган сўзлардан кейин "(божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 5-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


4. 1-иловада:


а) V боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

V. Тайёр тикувчилик буюмлари, тайёр кийимлар (тикувчилик, трикотаж ва чарм буюмлари)


Ёстиқлар

Матрацлар

Адёллар

Чойшаб

Кўрпа-тўшак комплектлари (чойшаблар, кўрпажилдлар, ёстиқ жилдлари)

Сочиқлар

Турли хил ғилофлар

Пардалар

Дарпардалар

Партерлар

Дастурхонлар

Салфеткалар

Тентлар

Турли хил чодирлар

Ухлаш учун қоплар

Пледлар

Конвертлар

Аёллар кўйлаги

Пиджаклар

Халатлар

Блузкалар ва кофталар

Юбкалар

Плашлар

Костюмлар

Эркаклар кўйлаги

Курткалар

Шимлар

Пальто ва яримпальто

Миллий кийимлар

Тунги кўйлаклар

Ишчи ва махсус кийим

Ветровкалар

Чақалоқлар учун кийим

Мактаб формаси

Турли хил фартуклар

Рўмоллар

Шорти

Трусик

Спорт костюмлари, шими ва трикоси

Турли хил қўлқоплар

Болонкалар

Бушлатлар

Кителлар

Хомиладорлар учун кийим

Жилетлар

Жакетлар

Сарафанлар

Пижама

Ички кийим (кальсон ва рубаха)

Болеро

Капри

Туника

Сюртук

Шорти юбка

Пелерина

Султанкалар

Бриджи

Капюшонли ва капюшонсиз жемперлар

Майкалар

Комбинезонлар ва ярим комбинезонлар

Фуфайкалар

Футболкалар

Бодалар

Ползункалар

Водолазкалар

Свитерлар

Пуловерлар

Панталонлар

Рейтузалар

Трикотаж тўқилган қўлқоплар

Чанғичилар костюми

Варежка ва қалпоқлар

"Поло" эркаклар кўйлаги

"Поло" аёллар кўйлаги

Пеньюарлар

Комбинациялар

Чўмилиш костюмлари

Плавкалар

Легенслар


    

б) VIII боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     

VIII. Тўқимачилик атторлик буюмлари

Метрли ленталар, резинали продержка, ҳар хил тесма, бахрама-попуклар

Турли бош кийимлар (рўмоллар)

Шарфлар

Дастрўмоллар

Бўйинбоғлар

Корсет маҳсулотлари

Тюль-гардин анжомлари, кружева (безак тўрлар)

Текстиль шнурлари

Ошхона матолари (дастурхонлар, салфеткалар)

Учбурчак рўмоллар

Манжетлар

Ёқалар

Дорожкалар

Ёпинчиқлар

Чойшаб

Дарпардалар

Гиламчалар

Зонтлар ва зонтлар учун ғилофлар

Матодан ишланган абажурлар

Сумкалар

Гамаклар ва сеткалар

Ленталар

Резина шнурлар

Боғичлар

Арқонлар

Канат арқонлар

Шпагат


     

в) XI бобдан "Чарм кийимлар" сатри чиқариб ташлансин;


г) XII бобда:

"Санитария-гигиена ювиш воситалари" сатри "(идишлар ва ойна ювиш учун воситалар, ваннахоналар (кафель, ванна, унитаз) учун тозалаш воситалари, кир ювиш кукуни, оқартириш воситалари, хўжалик совуни)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"Нам салфеткалар" сатри билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 16 июнь, 24-сон, 301-модда
































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск