ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2014 й. 144-сон "Дўрмон" миллий боғини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2014 й.

N 144


"ДЎРМОН" МИЛЛИЙ БОҒИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятидаги Дўрмон посёлкаси боғ ҳудудининг табиий-экологик, илмий, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган ноёб, қимматли ўсимлик навларини сақлаш, кўпайтириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг Тошкент вилоятидаги Қибрай туманининг Дўрмон посёлкаси боғ ҳудуди негизида 32,4 гектар майдонга эга бўлган "Дўрмон" миллий боғини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Дўрмон" миллий боғи қўриқланадиган табиий ҳудуд тоифасига киради, алоҳида илмий, экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган давлат мулки ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади;

"Дўрмон" миллий боғи ҳудудида ундан фойдаланиш мақсадига зид бўлган ҳамда унинг ўсимлик объектларини сақлашга, кўпайтиришга ва тиклашга хавф соладиган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш тақиқланади;

"Дўрмон" миллий боғи ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга, шунингдек у ерда саноат, хўжалик объектлари, уй-жойлар ва бошқа объектлар қурилишини амалга оширишга йўл қўйилмайди (Миллий боғ эҳтиёжлари учун мўлжалланганлари бундан мустасно);

"Дўрмон" миллий боғи ер участкалари ер солиғига тортилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Дўрмон" миллий боғини Қўриқланадиган табиий ҳудудлар давлат кадастрига белгиланган тартибда киритсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда "Дўрмон" миллий боғи тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3. Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкил этилаётган "Дўрмон" миллий боғи учун Қибрай туманида қўшимча равишда 4,0 гектар ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармаси таркибида, юридик шахс ташкил этмасдан, "Дўрмон" миллий боғи дирекцияси ташкил этилсин.

Дирекциянинг Ихтисослаштирилган бошқарма ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

5. Қуйидагилар "Дўрмон" миллий боғи дирекцияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

Миллий боғни таъминлаш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш, шунингдек боғни қўриқлаш бўйича ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

маданий-маърифий, эстетик ва илмий мақсадларда фойдаланиш учун Миллий боғнинг табиий комплексини сақлаш ва ривожлантириш;

дов-дарахтларни сақлаш (парвариш қилиш), уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, Миллий боғ ҳудудини қимматли ўсимликлар навлари билан янада кўкаламзорлаштириш чора-тадбирларини бажариш бўйича комплекс агротехника тадбирларини амалга ошириш;

ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалашни, сунъий суғориш тизимларининг, насос станцияларининг, қудуқларнинг ҳамда Миллий боғдаги бошқа муҳандислик тармоқлари санитария ва техникавий ҳолатининг зарур даражада бўлишини таъминлаш.

6. "Дўрмон" миллий боғи дирекциясининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 7 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Белгилаб қўйилсинки, "Дўрмон" миллий боғи дирекцияси фаолиятини молиялаштириш:

ҳар йили ободонлаштиришга ажратиладиган маблағлар доирасида Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига;

хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармаси "Дўрмон" миллий боғи таъминоти учун зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;

2015 йилда "Дўрмон" миллий боғи дирекцияси учун ихтисослаштирилган автотранспорт ҳамда 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича кичик механизация воситалари сотиб олишга зарур маблағлар ажратсин;

"Дўрмон" миллий боғининг ташқи ёритиш воситаларига ва фавворасига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли фойдаланиш ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда:

"Дўрмон" миллий боғи дирекциясининг малакали агрономлар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланишини;

Дирекция ходимларининг туташ ҳудуддаги мавжуд маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларида жойлаштирилишини;

"Дўрмон" миллий боғини замонавий механизация воситалари билан жиҳозлаш ва ҳудуднинг муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришни давом эттириш йўли билан самарали бошқариш тадбирлари комплекси амалга оширилишини;

тегишли органлар билан биргаликда "Дўрмон" миллий боғи объектларидан фойдаланишда белгиланган хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, Миллий боғ ҳудудига кириш режими тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти билан биргаликда, маҳаллий табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, хўжалик юритишни илмий асосланган тарзда ташкил этиш ва юритиш йўли билан "Дўрмон" миллий боғи ўсимлик дунёси объектларидан мақсадли ва самарали, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш, экология-маърифий ва илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш юзасидан ўзаро ҳамкорликни тизимли асосда амалга оширсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 июндаги

144-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Дўрмон" миллий боғи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

     




Директор - Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

(1 киши)














































































V












V






Агротехника хизмати

(6 киши)






Ишлаб чиқариш-ёрдамчи ходимлар

(108 киши)




















Ходимларнинг чекланган сони - 115 киши, шу жумладан,

бошқарув ходимлари - 7 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 июндаги

144-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Дўрмон" миллий боғи дирекцияси учун Тошкент

шаҳар ҳокимлиги томонидан харид қилинадиган

ихтисослаштирилган автотранспорт ва кичик

механизация воситалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Машина ва механизмлар номи


Сони

(та)


1.

Майса ўриш машинаси (газонокосилка)


4

2.

Ўзиюрар майса ўриш машинаси (газонокосилка)


2

3.

Триммер


2

4.

Пуркагич (100 л)


2

5.

Кўтариб юриладиган пуркагич


1

6.

Автобус


2

7.

Сув сепадиган машина (қор тозалаш ускуналари билан)


2

8.

Автоминора


1

9.

"Дамас" автомобили


1

10.

Ахлат ташиш машинаси


2

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 16 июнь, 24-сон, 285-модда

























Время: 0.2029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск