ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.06.2014 й. 154-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 12 июндаги

154-сон қарорига

ИЛОВА



Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини

такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун

халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ва хорижий

ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз

ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга

хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этилган халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ва кредит маблағларини (кейинги ўринларда қарз маблағлари деб аталади) ўз вақтида қайтариш ва уларга хизмат кўрсатишни (кейинги ўринларда қайтариш деб аталади) таъминлаш мақсадида сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан маблағларни жамлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши Ҳукумат томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этилган халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш бўйича амалдаги ва янгидан жалб этилаётган лойиҳаларга (кейинги ўринларда лойиҳалар деб аталади) татбиқ этилади.

Ушбу Низомнинг амал қилиши Германия молия институтларининг тижорат ва нотижорат кредитлари бўйича қарз маблағларига хизмат кўрсатишга ва уларни қайтаришга татбиқ этилмайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек лойиҳалар бўйича тугалланган объектларни фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда қабул қилиш учун масъул ижро этувчи органлар (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар) белгиланади.


II. ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАМЛАШ

ВА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


3. Қарз маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларни бажаришга зарур пул маблағларини жамлаш мақсадида ижро этувчи агентликлар, шунингдек ичимлик сув таъминоти (канализация) корхоналари ёки уларнинг юқори ташкилотлари хизмат кўрсатувчи банкларда ҳисобварағини очадилар.

4. Хўжалик юритувчи субъектларга қўйилган талабларни қондириш учун пул маблағлари етарли бўлмаганда уларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қонунчилик ижро этувчи агентликлар, сув таъминоти (канализация) корхоналари ёки уларнинг юқори ташкилотларининг жамғариладиган ҳисоб рақамига татбиқ этилмайди.

Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жамғариладиган ҳисоб рақамидан зарур маблағларни кредитни қайтариш ҳисобига акцептсиз тартибда ундириш ҳуқуқига эга.


5. Сув таъминоти (канализация) корхоналари ҳар куни олдинги иш куни учун сув таъминоти (канализация) бўйича кўрсатилган хизматлар учун уларнинг асосий талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақларига тушган умумий суммадан фоизларда маблағларни (ўзининг ёки юқори ташкилоти) ҳисобварағига ўтказадилар. Ҳисобварағидаги мақсадли маблағлар қарз маблағлари тўлиқ қайтарилиши пайтигача жамланади.

6. Ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган маблағларнинг фоизли улуши Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари билан келишилган ҳолда, ҳар йили декабрь ойида кейинги йил учун сув таъминоти (канализация) корхоналарининг қарз маблағларини қайтариш жадвали асосида аниқланади ва тасдиқланади.

Ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган маблағларнинг тасдиқланган фоизли улуши тўғрисидаги маълумот сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан ҳисоб рақами очилган хизмат кўрсатувчи банкка юборилади.

7. Ўтказилиши керак бўлган фоизли улушни қайта ҳисоблаб чиқиш сув таъминоти (канализация) хизматлари учун тарифлар ўзгарганда амалга оширилади.


8. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан тўлов талаблари (инвойс) тушишига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли ижро этувчи агентликларга ва сув таъминоти (канализация) корхоналарига, тўланиши керак бўлган сумманинг ҳисоб-китоби билан биргаликда, ёзма билдиришнома юборади.

Бирор-бир сабабларга кўра ижро этувчи агентликлар ва сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан бундай билдиришноманинг олинмай қолиши уларни қарз маблағларини қайтариш бўйича тўлов мажбуриятларидан озод этмайди.


9. Сув таъминоти (канализация) корхоналари халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига боғлиқ равишда миллий валютадаги маблағларни жамғариладиган ҳисоб рақамидан ижро этувчи агентликларга ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўтказиш йўли билан қайтариладиган суммага тенг миқдорларда ва қарз маблағларини қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда қайтаради.


10. Ижро этувчи агентликлар ёки сув таъминоти (канализация) корхоналари миллий валютадаги маблағларни қарз маблағларини қайтариш жадвали ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан юбориладиган билдиришнома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағларини қайтариш бўйича сарф-харажатларни қисман қоплаш учун ажратиладиган бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш чора-тадбирларини кўради.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги миллий валютада жамланган маблағлар ҳисобига банклараро савдо сессияларида хорижий валютадаги маблағларни белгиланган тартибда сотиб олади, кейинчалик ушбу маблағларни тегишли қарз битими бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи мажбуриятларини қайтаришга йўналтиради.


13. Қарз маблағлари тўлиқ қайтарилгандан кейин жамғариладиган ҳисоб рақамида қолган мақсадли маблағлар сув таъминоти (канализация) корхоналарининг асосий талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади ва улардан умумий белгиланган тартибда фойдаланилади.


14. Сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан маблағларни жамлаш ва халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг қарз маблағларини қайтариш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.



III. ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


15. Ижро этувчи агентликлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув таъминоти (канализация) корхоналари:

лойиҳаларни самарали амалга ошириш ва уларнинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг жалб этилган қарз маблағларини ўз вақтида қайтариш;

халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ва кредит маблағларини қайтариш учун зарур молиявий ресурсларни белгиланган муддатларда ўз вақтида жамлаш;

сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларнинг лойиҳаларини декларация қилишга, шунингдек уларга асословчи ва ҳисоб-китоб материаллари халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ва кредит маблағлари жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг тасдиқланган техник-иқтисодий асосланишида назарда тутилган параметрларга эришиш ҳисобга олинган ҳолда нархларни бошқариш органига ўз вақтида тақдим этилиши;

сув таъминоти (канализация) корхоналарини, шу жумладан абонентларни, сотилган сув ҳажмларини ҳисобга олишни ва берилган сув учун маблағларни тўплашни белгиланган тартибда оқилона ташкил этиш ҳисобига уларни молиявий соғломлаштириш бўйича ҳар йили комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва бажариш йўли билан уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга доир тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши;

истеъмолчилар ва сотилган сув ҳажмларининг автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олинишини таъминлайдиган биллинг тизими жорий этилиши учун жавоб берадилар.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ўртасидаги сув таъминоти ва канализация лойиҳаларини молиялаштириш бўйича Битим шартлари ва муддатларига риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлайди;

халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг жалб этилган қарз ва кредит маблағлари сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан ўз вақтида қайтарилиши ва тўланишини тизимли асосда пухта таҳлил қилади;

амалга оширилган ишларнинг якунлари бўйича йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.


17. Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тақдим этилган материалларни пухта таҳлил қилиш асосида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун, жалб этилган қарз ва кредит маблағларини қайтариш ва тўлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот киритади.

18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.






Низомга

ИЛОВА



Сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан

маблағларни жамлаш ва халқаро молиявий ва иқтисодий

институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг

қарз маблағларини қайтариш

СХЕМАСИ

       







Сув таъминоти (канализация) корхонасининг ҳисоб рақами



Ижро этувчи агентлик (ҳисоб рақами)


Ҳисоб рақамида жамланган миллий валютадаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан конвертация қилиш



Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти







6

>


11

>




























^








^
































2




6




7 


5



^












  

12















V

V













V



Сув таъминоти (канализация) хизматларидан фойдаланувчилар:

- юридик шахслар

- жисмоний шахслар


Сув таъминоти (канализация) корхонасининг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий депозит ҳисоб рақами



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ҳисоб рақами)


9




10



Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти

1

>



<












4




























V








Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)








^












3








8




















































































































  

V

13







Сув таъминоти (канализация) корхонасининг фойдаланиш харажатлари



Давлат бюджети маблағлари - Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари) қарз маблағларини тўлаш бўйича белгиланган улушда












V




















Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири








































































































































































































            

1. Кўрсатилган сув таъминоти (канализация) хизматлари учун истеъмолчилардан олинган маблағлар сув таъминоти (канализация) корхонасининг (кейинги ўринларда корхона деб аталади) асосий депозит ҳисоб рақамига тушади.


2. Корхонанинг хизмат кўрсатувчи банки ҳар куни маблағларни корхонанинг ҳисоб рақамига асосий депозит ҳисоб рақамига тушган умумий суммага нисбатан фоизларда ўтказади.

3. Асосий депозит ҳисоб рақамидаги қолган маблағлар корхона томонидан фойдаланиш эҳтиёжларига мустақил равишда сарфланади.


4. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари) тўловлар графигига мувофиқ кредитни тўлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тўлов талабномаси (инвойс) юборади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижро этувчи агентликка ёки корхоналарга халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг жалб этилган кредитини тўлаш ҳисобига тўланадиган сумма ҳисоб-китоби билан бирга ёзма хабарнома юборади.


6. Корхона хабарномага мувофиқ, Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига боғлиқ ҳолда, Ижро этувчи агентликка ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (жамғариш) ҳисоб рақамидан миллий валютадаги маблағларни ўтказади.

7. Ижро этувчи агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисоб рақамидан миллий валютадаги маблағларни ўтказади.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари) кредитини қайтариш бўйича харажатларни қисман қоплашга ажратиладиган бюджет маблағларини (Давлат бюджети улушини) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳисоб рақамига ўтказади.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоб рақамида жамланган маблағларни конвертация қилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли хорижий валютага конвертация қилинган маблағларни тегишли Қарз битими бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи мажбуриятларини тўлашга йўналтиради.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг жалб этилган қарз ва кредит маблағларини қайтариш ва тўлаш бўйича ахборотни пухта таҳлил қилади ва ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


12. Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг қарз маблағларини қайтариш ва тўлаш бўйича ахборот киритади.

13. Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тақдим этилган ахборот асосида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот беради.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 16 июнь, 24-сон, 293-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 60-модда




























Время: 0.1420
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск