Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.06.2014 й. 156-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 12 июндаги

156-сон қарорига

1-ИЛОВА


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш

гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида", "Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида"ги қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси деб аталади) бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий атамалар қўлланилади:


рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси - қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдони амалга ошириш учун юридик шахсларга бериладиган рухсат этиш тусидаги ҳужжат;

ариза берувчи - қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни бажарувчи, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига (кейинги ўринларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) ҳужжатлар тақдим этувчи юридик шахс.

3. Асиллик даражасини белгилаш палатасида қуйидагилар рўйхатдан ўтказилади:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, илмий, ҳарбий, ўқув ва ижтимоий-маданий мақсадларда қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ишлов бериш, қўллаш ишларини амалга оширувчи, сотиб олувчи, реализация қилувчи, гаровга қабул қилувчи, савдо қилишда воситачилик хизматлари кўрсатувчи, сақловчи, кўрсатилган қимматликларни, уларни ўз ичига олган турли предметларни кўргазмага қўювчи, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг парчалари ва чиқиндиларини тайёрловчи ва қайта ишловчи, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик шахслар, шу жумладан, кейинчалик қайта ишлашга жўнатиш учун таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган узел ва деталларни ажратиб олиш мақсадида ҳарбий-техника воситаларини утилизация қилувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларга қарашли бўлган ҳарбий қисмлар, бўлинмалар, ташкилотлар ва муассасалар.

Агар ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ишларнинг турлари ташкилотнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бир ёки бир нечта таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилса, тасарруфида ушбу таркибий бўлинмалар бўлган ташкилот рўйхатдан ўтказилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, тегишли бўлинманинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда, ташкилотга - юридик шахсга ҳар бир таркибий бўлинма учун алоҳида-алоҳида берилади.


4. Таҳлил учун азот кислотали кумушдан фойдаланувчи, қимматбаҳо металларни ускуналар, приборлар, электр техникаси, ишга тушириш-тартибга солиш қурилма ва автоматикалар таркибида, бутловчи буюм ва деталларда, таркибида кумуш бўлган, ёруғликка таъсирчан материалларни (кинодан нусха кўчирувчи корхона ва киностудиялардан ташқари) ишлатувчи юридик шахслар Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилмайди.

5. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширишга - ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича 5 йил муддатга;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга - ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича 1 йил муддатга берилади.

6. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ариза берувчиларга уларни ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказишда берилади.



II. РУХСАТ БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашда рухсат бериш шартлари ва талабларига қуйидагилар киради:

ариза берувчи томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек улар билан ишлаш бўйича норматив-техник талабларга мажбурий риоя этиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларнинг тегишли турларини амалга оширишга талабларни тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ариза берувчи томонидан фаолиятнинг лицензияланадиган тури амалга оширилган ҳолатда - лицензиянинг мавжудлиги;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш мўлжалланаётган ариза берувчига тегишли бино ва хоналарга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлиги;

зарур ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган моддий-техник базанинг, ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

фаолият юритиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги, санитария-гигиена нормалари ва материаллар, хом ашё, тайёр буюмларни сақлашнинг белгиланган талабларига мувофиқликни таъминлаш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан тайёрланган буюмларни сақлаш, ҳисобга олиш ва ташиш талабларига ҳамда уларни реализация қилиш тартибига риоя этиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган доирада амалга ошириш;

етти иш кунидан кечикмай Асиллик даражасини белгилаш палатасини:

юридик шахс томонидан - қайта рўйхатдан ўтгандан кейин юридик шахснинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисида, шунингдек унга берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган жойнинг ёки фаолият турининг ўзгаргани бўйича қарор қабул қилингани тўғрисида хабардор қилиш.


III. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ ЁКИ

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


8. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун ариза берувчи - юридик шахс томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

юридик шахснинг фаолияти хусусиятига мувофиқ ўлчовлар доирасида "Ўзстандарт" агентлиги органлари томонидан берилган тарозилар, (турли оғирликдаги) тошларнинг текширилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида давлат ёнғин назорати органлари хулосасининг нусхаси;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш мўлжалланаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ажратилган объектлар учун объектнинг техникавий мустаҳкамлиги ҳамда унинг шартнома асосида техникавий қўриқлаш пультига уланганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ҳудудий органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан объектни текшириш далолатномасининг нусхаси;

рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва уни бериш учун йиғимлар тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.

9-1. Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

10. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

11. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига бевосита, ҳужжатларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат ҳужжатларнинг Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилиб олинган санаси қайд этилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).


12. Асиллик даражасини белгилаш палатаси аризани ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беради ёки уни беришни рад этади.

13. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун - юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ундирилган йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳисоб рақамига ўтказилади. Юридик шахс берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

14. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни бажариш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ва атроф-муҳитга зарар етиши хавфи пайдо бўлишига шубҳалар пайдо бўлган тақдирда, Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юридик шахснинг ишлаб чиқариш базасини унинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга тайёрлигини аниқлаш юзасидан текширувдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

15. Асиллик даражасини белгилаш палатаси ариза берувчига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беради (юборади) ёки уни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш ҳақида тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда уни ёзма шаклда хабардор қилади.


16. Асиллик даражасини белгилаш палатаси аризачининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишнинг белгиланган муддати мобайнида ариза берувчига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бермаган (юбормаган) ёки уни беришни рад этмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган муддат ўтгач, ариза берувчи ўзи амалга ошириш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олишни ният қилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни, бу тўғрида Асиллик даражасини белгилаш палатасини ёзма шаклда хабар қилган ҳолда бажариш ҳуқуқига эга.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Асиллик даражасини белгилаш палатаси ариза берувчининг ёзма хабарномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериши шарт. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олингунгача, ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ҳамда ариза берувчи томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига юборилган ёзма хабарнома рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига тенглаштирилади ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.


17. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бевосита ариза берувчининг - юридик шахснинг раҳбарига ёхуд белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этиши шарти билан уларнинг ваколатли вакилига берилади (юборилади).

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш (юбориш) тўғрисида берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестрига Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белги қўйилади.


18. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга берганлик учун - юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ундирилган йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳисоб рақамига ўтказилади. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш рад этилганда, шунингдек ариза берган берилган аризасини рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилади.

19. Юридик шахснинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган буюмлар билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Асиллик даражасини белгилаш палатаси юридик шахсга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган савдо объектининг жойлашиши тартибини (дислокациясини) ҳам беради.

Савдо объектининг жойлашиши тартибини олиш учун Асиллик даражасини белгилаш палатаси ариза олинган санадан бошлаб икки кундан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат қилади. Бунда савдо объекти жойлашиши тартибини тасдиқлаш ва уни Асиллик даражасини белгилаш палатасига юбориш Асиллик даражасини белгилаш палатасининг мурожаати тушган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


20. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ўтказилган текширишлар якунлари бўйича хулосанинг асосли равишда салбий бўлиши.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришнинг бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслигига кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.


21. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги тегишли хабарнома ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (тақдим этилади), унда рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш рад этилгани тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


22. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки беришни рад этиш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ариза берувчининг рад этишнинг сабаблари бартараф этилгани ва уларнинг бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва сабабларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Ариза берувчининг аризасини такрорий кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.


23. Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқишда Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ариза берувчига ёзма шаклда илгари баён қилинмаган рад этиш сабабларининг кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларни бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.


24. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришнинг рад этилгани тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


25. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришнинг рад этилганлиги, шунингдек Асиллик даражасини белгилаш палатаси мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят билдириш ҳуқуқига эга.



IV. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ГУВОҲНОМАСИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ, УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


26. Юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда ёхуд унинг томонидан унга берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган фаолиятининг жойи ва турини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганда юридик шахс (унинг ҳуқуқий вориси) қайта рўйхатдан ўтказилгандан ёхуд фаолиятининг жойи ва турини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин етти иш куни мобайнида Асиллик даражасини белгилаш палатасига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда бериши шарт.

Ҳужжатлар юридик шахс томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

27. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунгача юридик шахс (унинг ҳуқуқий вориси) унда кўрсатилган ишларни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида, Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ариза қабул қилинган сана тўғрисидаги белгиси билан амалга оширадилар.

28. Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ва бериш (қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишда савдо объектининг янги жойлашиш тартиби (дислокацияси) билан бирга) Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан, қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади:

ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

қайта расмийлаштирилганлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Юридик шахсдан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

29. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга қайта расмийлаштирганлик учун - юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.


30. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши унда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин юридик шахснинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза унда кўрсатилган муддат тугагунгача ариза берувчи томонидан берилиши керак.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


31. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга узайтирганлик учун - юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

Йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

32. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси йўқолганда ёки яроқсизланганда юридик шахснинг аризасига кўра унинг дубликати берилади.

Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси дубликатини ариза, у яроқсизланган тақдирда - рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг асл нусхаси олинган, шунингдек дубликатни бериш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда тўланадиган суммага тенг бўлган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бериши (юбориши) шарт.

Янги рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бланкининг ўнг томонидаги юқориги бурчагига "Дубликат" сўзини қайд этиб, унинг асл нусхасида кўрсатилган амал қилиш муддатини сақлаган ҳолда берилади.



V. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ГУВОҲНОМАСИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ,

ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


33. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Бунда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўхтатилганда ва унинг амал қилишини узайтириш тўғрисида ариза тушмаганда ушбу Низомнинг 30-бандига мувофиқ Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан юридик шахсга ёзма шаклда тегишли хабарнома юборилади. Юридик шахс янги рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олгунга қадар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўз фаолиятини давом эттиришга ҳақли эмас.

Амал қилиши тўхтатилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида тегишли хабарнома олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида Асиллик даражасини белгилаш палатасига қайтариб берилади.


34. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос берадиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:

рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишлардан бош тортиш;

улар учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлар турларини бажариш натижасида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ёхуд бундай зарар етказилиши аниқ хавфининг пайдо қилиниши.


35. Юридик шахснинг муассислари (қатнашчилари) томонидан уни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда - ўз фаолиятини тўхтатиш ёхуд вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинганда уларга берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари бундай қарорни қабул қилиш тўғрисида рўйхатга олган орган хабардор қилинган вақтдан бошлаб бир ой муддатда Асиллик даражасини белгилаш палатасига сақлаш учун топширилади.

Юридик шахс томонидан ўз фаолияти тикланган тақдирда сақлаш учун топширилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси Асиллик даражасини белгилаш палатасига берилган тегишли ариза асосида қайтариб берилади.

36. Юридик шахснинг ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори тасдиқланган тақдирда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилади, бу тўғрида берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестрига тегишли ёзув киритилади.

37. Ушбу Низомнинг 33 ва 36-бандларига мувофиқ амал қилиши тўхтатилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари белгиланган тартибда йўқ қилинади.



VI. БЕРИЛГАН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ГУВОҲНОМАЛАРИ РЕЕСТРИ


38. Берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларининг реестри қоғоз ва электрон манбаларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан юритилади.


39. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестри Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


40. Реестрда юридик шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили ва фаолият кўрсатадиган жойининг манзили ва телефони;

амалга ошириш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олинган фаолият тури;

рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг берилган санаси ва рақами, унинг амал қилиш муддати;

рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг қайта расмийлаштирилиши, амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва тикланишининг асослари ва санаси;

рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси;

рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бекор қилишнинг асослари ва санаси;

рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси дубликатларини беришнинг асослари ва санаси.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


41. Амалга оширилиши учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олинган ишлар фақат рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олган юридик шахс (унинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси) томонидан амалга оширилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини ёки унинг бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

43. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларининг бланклари улар бўйича қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари бланкларини ҳисобга олиш ва сақлаш Асиллик даражасини белгилаш палатасига юкланади.


44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан

ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари







1-босқич

Ариза берувчи


Рўйхатга мувофиқ, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этади.


ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


     

1. Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).



1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда;




2. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади, уни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



2) ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида;


3. Рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш ҳақидаги хабарнома, рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ёзма шаклда ариза берувчига юборилади (тақдим этилади).



3) бир иш кунидан кечикмай;


4. Ҳужжатлар рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилган тақдирда уларни кўриб чиқади.



4) ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида;


5. Ариза берувчига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини ёки гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма шаклдаги хабарномани беради (юборади).

       


5) тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай.


      





Низомга

2-ИЛОВА



Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан

тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо

қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари




























1-босқич

Ариза берувчи (юридик шахс)


    

Рўйхатга мувофиқ, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этади.

    


ариза берувчининг хоҳишига кўра (юридик шахс)




































2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


   

1. Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).



1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда;




















2. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади, ҚР Вазирлар Кенгашидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан савдо объектининг жойлашиши тартибини олиш учун сўровномани тайёрлайди, уларга юборади.

   


2) ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб икки иш кунидан кечикмай;



























3-босқич

ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3. Савдо объектининг жойлашиши тартибини тасдиқлаш ва Асиллик даражасини белгилаш палатасига юбориш.


3) Асиллик даражасини белгилаш палатаси сўровномаси олингандан кейин уч иш куни мобайнида;


































4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


    

4. Ҳужжатларни ва савдо объекти жойлашиши тартибини кўриб чиқиш якунлари бўйича рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



4) уч иш куни мобайнида;






5. Рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш ҳақидаги хабарнома, рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ёзма шаклда ариза берувчига юборилади (тақдим этилади).



5) бир иш кунидан кечикмай;












6. Ҳужжатлар рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилган тақдирда уларни кўриб чиқади.



6) ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида;






7. Ариза берувчига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма шаклдаги хабарномани беради (юборади).



7) бир иш кунидан кечикмай.





       





Низомга

3-ИЛОВА


серия N ____ (Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербининг тасвири)



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Қимматбаҳо металлар агентлиги

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан

ишлашга, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан

тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ГУВОҲНОМАСИ


N _________                                              _____ йил "___" _____________

         

(юридик шахснинг номи)

                 

       

(юридик шахснинг почта манзили)

     

    

        

рўйхатдан ўтказилган.

        

(фаолият турлари)

    

    

     

(фаолият жойининг почта манзили)

    

     

      

     

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати:

_________

дан

__________

гача

_________________________

(ДАП бошлиғи)


___________________

(имзо, муҳр)

    

_________

__________

_________________________

___________________

дан

гача

(ДАП бошлиғи)

     

(имзо, муҳр)

    

_________

__________

_________________________

___________________

дан

гача

(ДАП бошлиғи)

    

(имзо, муҳр)

     

_________

__________

_________________________

___________________

дан

гача

(ДАП бошлиғи)

     

(имзо, муҳр)

     

         

Амал қилиш муддати ўтгач рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси амал қилиш муддати тўхтаган деб ҳисоблансин.

Юридик шахснинг фаолияти тўхтаган ёки тўхтатиб турилган тақдирда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига қайтарилиши шарт.






Низомга

4-ИЛОВА



Юридик шахслар учун




Қаерга




(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)


Кимга




(Асиллик даражасини белгилаш палатаси раҳбарининг Ф.И.О.)



дан


(ариза берувчи раҳбарининг Ф.И.О.)


      

       

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар

билан ишлашга, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана

савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришга

(қайта расмийлаштиришга, дубликат беришга, амал қилиш

муддатини тўхтатиб туришга, тўхтатишга, узайтиришга)

АРИЗА

1.



(юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тўлиқ ва қисқартирилган номи)

Асиллик палатасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси


        

(беришни, қайта расмийлаштиришни, дубликат беришни, амал қилиш муддатини тўхтатиб туришни, тўхтатишни, узайтиришни)


беришни сўрайман.

2.



(фаолият тури)


амалга ошириш учун

3.



(фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили)

    

     

4.



(почта манзили, почта индекси)

   

    

5.



(банк муассасасининг номи ва ҳисоб рақами)

    

     

6. Боғланиш телефони:



Илова қилинаётган ҳужжатлар*:

1.



5.



     




2.



6.



     




3.



7.



      




4.



8.


*) Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилганлар.

         



(тўлдириш санаси)


(муассиснинг ёки ваколатли шахснинг - ариза берувчининг имзоси)

         



(ариза қабул қилинган сана)


(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг имзоси)

     

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 23 июнь, 25-сон, 306-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 62-модда






















Время: 0.1414
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск