Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирлигининг 43-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 72-сон, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 02-1/592-сон "Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 04.06.2014 й. Қарори (АВ томонидан 27.06.2014 й. 1672-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.06.2014 й.

N 1672-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.06.2014 й.

N 43


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.06.2014 й.

N 72


ЎЗБЕКИСТОН

"ЎЗКОММУНХИЗМАТ"

АГЕНТЛИГИНИНГ

04.06.2014 й.

N 02-1/592


ҚАРОРИ



Умумий мол-мулкни, ер участкасини

ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг

мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг

мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар

таркибини   аниқлаш   ҳамда   уй-жой   фондига   хизмат

кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг

хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини

жорий этиш бўйича низомга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2006 йил 25 декабрдаги 104, 17, 01-1371-сон қарори (рўйхат рақами 1672, 2007 йил 10 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 161-модда) билан тасдиқланган Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири



Г. Саидова

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат"

агентлиги бош директори

     

У. Халмухамедов

       





Қарорга

ИЛОВА



Умумий мол-мулкни, ер участкасини

ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг

мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг

мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар

таркибини   аниқлаш   ҳамда   уй-жой   фондига   хизмат

кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг

хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини

жорий этиш бўйича низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. ХУЖМШ нотижорат ташкилот бўлганлиги сабабли асосий фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган. Даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, шунингдек мажбурий бадалларни аниқлаш чоғида юқоридаги тўловлар ҳисобга олинмайди.".


2. 38-бандда:

а) ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 30 июнь, 26-сон, 321-модда



































Время: 0.1753
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск