ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 23.06.2014 й. 2596-сон билан рўйхатга олинган 17.06.2014 й. Ички ишлар вазирлигининг 22-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 7-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 23 июнда 2596-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат архитектура ва

қурилиш қўмитасининг

2014 йил 17 июндаги

22, 7, 11 ва 4-сон қарорига

ИЛОВА



Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда

ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга,

эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник

воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар

ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти, ташкилотчилари ва иштирокчилари учун мажбурийдир.


2. Мазкур Низом талаблари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини истисно этмайди.



2-БОБ. ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


3. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш Одамлар оммавий бўладиган объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига (рўйхат рақами 354, 1997 йил 8 июль) мувофиқ амалга оширилиши керак.


4. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар:

технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналари, ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситалари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари (гидрантлар, резервуарлар, сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш жўмраклари), ёнғин ўчириш техникаси, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

оммавий тадбир ўтказиладиган объектлардаги ёнғин ўчириш автоматика воситалари, эвакуация қилиш йўлларини кўрсатиш ва ҳаракатланиш белгилари, тутун тортиш ва авария ёритиш тизимлари соз бўлиши;

оммавий тадбир ўтказиладиган объектларда ёнғинни ўчиришда фойдаланиладиган захира сув манбалари, стационар зиналар ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи йўллар доимо бўш, соз ва тозаланган ҳолатда бўлиши лозим.



3-БОБ. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирнинг тури, иштирокчилар сони, объект тури ва давомийлик вақтини инобатга олган ҳолда ташкиллаштирилиши керак.


6. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш жойлари оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан таъминланиши зарур.


7. Тез тиббий ёрдам соғлиқни сақлаш тизимининг махсус тез тиббий ёрдам хизмати томонидан амалга оширилиши лозим.



4-БОБ. ЭВАКУАЦИЯ ВА ҲИМОЯЛАШ БЎЙИЧА

МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНИК ВОСИТАЛАР БИЛАН

ЖИҲОЗЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


8. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда иштирокчиларнинг объект ҳудуди бўйлаб ҳаракатини ташкил этиш, трибуналарни тўлдириш ва эвакуация қилиш йўллари, чипта кассалари, овқатланиш пунктлари, гардероблар, дам олиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш жойлари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва уларнинг жойлашиши схемалари мавжуд бўлиши керак.


9. Муҳандислик ва қурилиш конструкциялари, техник тизимларнинг ишончлилиги ва барқарорлиги, иштирокчиларни эвакуация қилиш йўлларининг белгиланган нормативларга мувофиқлиги оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан таъминланиши зарур.


10. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлардаги барча муҳандислик ва ёритиш тизимларининг узлуксиз ишлаши оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан таъминланади.


11. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларнинг эвакуация қилиш йўллари ва объектлардан чиқиш жойларида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши лозим.


12. Оммавий тадбирлар иштирокчилари фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатмасига асосан ҳаракат қилишлари зарур.


13. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар ҳудудига олиб кирувчи йўлларда махсус транспорт воситаларининг эркин кириб-чиқиши учун махсус йўлаклар ажратилиши керак.


14. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар ва унга туташ ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан стационар фото ва видеокузатув тизимлари ўрнатилиши мумкин.



5-БОБ. ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛАДИГАН

ОБЪЕКТЛАРДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИГА, ТЕЗ ТИББИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИШГА, ЭВАКУАЦИЯГА ВА ҲИМОЯЛАШ

БЎЙИЧА МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНИК ВОСИТАЛАР БИЛАН

ЖИҲОЗЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ЯГОНА ТАЛАБЛАРГА

РИОЯ ЭТИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ


15. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талабларга риоя этилиши устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар томонидан таъминланади.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талабларга риоя этилиши устидан назоратни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 30 июнь, 26-сон, 319-модда





































Время: 0.1399
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск