Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш Қоидалари (ЎзР ВМ 24.06.2014 й. 169-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 24 июндаги

169-сон қарорига

ИЛОВА



Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида"ги қонунларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва газ етказиб берувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди.

Газ етказиб берувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2. Ушбу Қоидалар, уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, газни етказиб берувчилар ва уни истеъмол қилувчилар, қурилиш-монтаж, лойиҳалаш, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади.


3. Ушбу Қоидалар, газдан фойдаланувчи ускуналарнинг (қурилмаларнинг) ҳисобланган жами қуввати 100 кВт.гача бўлган тақдирда, газдан автоном ҳолда иситиш, иссиқ сув таъминоти ҳамда овқат тайёрлаш учун турар жойларда ва жамоат биноларида маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.



II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


4. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


авария ҳолатларида газ етказиб бериш графиклари - авария ҳолатларида ёки магистрал ва тақсимлаш газ қувурларининг технологик иш режими бузилган ҳолатларда, уларни газ тармоқларидан (қисман ёки тўлиқ) узиб қўйиш навбатини ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчиларга газ етказиб бериш графиклари;


газ - газ қазиб чиқарувчи, газ, нефть қазиб чиқарувчилар томонидан ёки газ-нефть қазиб чиқарувчи ташкилотлар, газни қайта ишловчи ташкилотлар, газ узатувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган табиий газ, нефть (йўлдош) гази, шунингдек ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган нефтни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган ёқилғи гази;


газ узатиш ташкилоти - газни қабул қилувчи, узатувчи ва истеъмолчиларга етказиб берувчи ташкилот;


газ таъминоти ташкилоти - газни қабул қилишни, тақсимлашни ва истеъмолчиларга етказиб беришни таъминловчи ташкилот;


газдан фойдаланиш ускунаси - буғқозонлар, ишлаб чиқариш печкалари, утилизаторлар, технологик линиялар ҳамда энергиядан самарали фойдаланиш ва энергияни тежаш талабларига жавоб берадиган ҳамда газдан марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш мақсадида ёқилғи сифатида, турли ишлаб чиқаришларнинг технологик жараёнларида газдан фойдаланувчи бошқа қурилмалар, шунингдек газдан хом ашё сифатида фойдаланувчи бошқа қурилмалар;


газ тармоғининг бўлиниш чегараси - газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиладиган жой уларнинг баланс бўйича масъуллигига кўра аниқланадиган газ узатиш ташкилоти, газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчилар ўртасида газ тармоғининг бўлиниш нуқтаси;


газни етказиб беришга шартнома - унга мувофиқ етказиб берувчи газни истеъмолчига ўзининг газ тармоқлари орқали бериш, истеъмолчи эса қабул қилинган табиий газ учун тўловни амалга ошириш, шунингдек шартномада назарда тутилган газни истеъмол қилиш режимига риоя этиш, ўзининг тасарруфидаги газ тармоқлари хавфсизлигини ҳамда газ истеъмоли билан боғлиқ ҳолда ўзи фойдаланадиган приборлар ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини оладиган битим;


етказиб берувчи - газни етказиб берувчи газ мулкдори ёки унинг ваколатли шахси;


истеъмолчи - газни етказиб берувчидан сотиб оладиган ва ундан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланадиган юридик шахс. Истеъмолчилар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчилар тоифаларига мансуб бўлмаган асосий истеъмолчилар;

узлуксиз фаолият кўрсатадиган ишлаб чиқариш-технологик объектларга эга бўлган, улар учун газ етказиб бериш рўйхати ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқланадиган стратегик аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар;

газнинг узлуксиз етказиб берилишини талаб қиладиган, улар учун газ етказиб беришнинг рўйхати ва шартлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аниқланадиган, ўз ичига ижтимоий соҳа муассасаларини ва бюджет ташкилотларини оладиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар;


газни ҳисобга олиш приборлари - қуйидаги бир ёки бир нечта функцияларни: газ сарфини (ҳажмини), ҳароратини ва босимини ўлчашни; приборларнинг ишлаш вақтини ҳисобга олишни; ўлчанадиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, сақлаш ва акс эттиришни бажариш учун мўлжалланган ўлчов техникаси воситалари;


ишга тушириш-созлаш ишлари - газдан фойдаланиш ускунасини коммуникациялар ва арматуралар билан ишлашга тайёрлашни ва ишга туширишни, газдан фойдаланиш ускунаси юкламасини газдан фойдаланиш ускуналари эгаси бўлган ташкилот билан келишилган даражагача етказишдан, шунингдек фойдали иш коэффициентини мақбуллаштирмасдан газдан фойдаланиш ускунасининг иситиш режимини созлашдан иборат бўлган ишлар комплекси;


ҳисоб-китоб ойи - йилнинг газ етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида етказиб берилган газ учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган ойи;


резерв ёқилғи - газ етказиб бериш қисқарадиган ёки тўхтайдиган даврда фойдаланиш учун мўлжалланган ёқилғи;


режимли-созлаш ишлари - иш юкламалари диапазонида лойиҳадаги (паспортдаги) фойдали иш коэффициентига эришиш мақсадида газдан фойдаланиш ускунасини созлашни, ёқилғи ёқиш жараёнларини тартибга солиш воситаларини, иссиқликни утилизация қилувчи ва ёрдамчи ускуналарни созлашни ўз ичига оладиган ишлар комплекси;


резерв ёқилғи хўжалиги - резерв ёқилғини сақлаш, узатиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар ва қурилмалар комплекси;


газ тармоғига уланишга қўйиладиган техник шартлар - бошланғич рухсат бериш ҳужжати, унда кўрсатилган шартларга риоя этилган тақдирда истеъмолчининг газдан фойдаланиш ускунасини етказиб берувчининг газ тармоқларига улашнинг техник имконияти мавжуд бўлади ва у газлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.



III. ТАБИИЙ ГАЗГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ АНИҚЛАШ


5. Истеъмолчи жорий йилнинг 15 июлигача бўлган муддатда газ таъминоти ташкилотига чораклар бўйича (қиш даври учун - ойлар бўйича) тақсимлаган ҳолда келгуси йилда газ истеъмолининг прогноз қилинаётган ҳажми учун буюртманома беради.


6. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (кейинги ўринларда "Ўзбекнефтгаз" МХК деб аталади) томонидан жорий йилнинг 1 августигача бўлган муддатда келгуси йил учун газни қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш ва тақсимлашдаги ўзининг газга бўлган эҳтиёжлари ва технологик йўқотишлар аниқланади.


7. Келгуси йилда газга бўлган эҳтиёж, ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлиги ҳисобига техник ва илмий асосланган нормалар асосида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг прогноз қилинаётган ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда, икки йиллик (ҳар чораклик) амалдаги газ сарфи ва маҳсулот ишлаб чиқарилиши асосида тегишли ҳисоб-китоблар билан асосланган бўлиши керак.


8. Газ таъминоти ташкилоти ҳар йили жорий йилнинг 1 сентябригача, чораклар бўйича (қиш даври учун - ойлар бўйича) тақсимлаган ҳолда, (келгуси йилда янгидан ишга тушириладиган объектлар учун резерв ҳажмларини назарда тутган ҳолда) келгуси йил учун газга бўлган эҳтиёж прогнозини шакллантиради ва кейинчалик "Ўзбекнефтгаз" МХКга тақдим этиш учун "Ўзтрансгаз" АКга юборади.


9. "Ўзбекнефтгаз" МХК тақдим этилган буюртманомалар асосида, ресурс ва газ узатиш имкониятларини, шунингдек ички тармоқ эҳтиёжини ва газ экспорти ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда чораклар бўйича (қиш даври учун - ойлар бўйича) тақсимлаган ҳолда келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва уларни тақсимлаш балансини тузади ҳамда газ истеъмолининг прогноз қилинаётган келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва уларни тақсимлаш баланси лойиҳасини тайёрлаш учун жорий йилнинг 15 сентябригача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этади.


10. Келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва уларни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" МХК "Ўзтрансгаз" АКга, кейинчалик уларни газ таъминоти ташкилотларига юбориш учун, истеъмолчиларга газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик (қиш даври учун - ойлар бўйича) ҳажмларини тақдим этади.



IV. ТАШКИЛОТЛАРНИ ГАЗЛАШТИРИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШДА ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


11. Истеъмолчилар газдан фойдаланиш янги ускуналарини ишга тушириш, ишлатилаётган қувватларни реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозлашда газ таъминоти ташкилотларининг газ тармоқларига улаш тўғрисида қарор қилишда улар билан белгиланган шакл бўйича тақдим этилаётган ҳисоб-китобларга мувофиқ газ етказиб беришнинг техник имкониятларини келишиб олади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, газ таъминоти ташкилотлари томонидан истеъмолчига, ресурс ва техник имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, уланиш учун техник шартлар берилади.


12. Истеъмолчи уланишга техник шартларни (кейинги ўринларда ТШ деб аталади) олиш учун газ таъминоти ташкилотига юборилаётган буюртманомада табиий газдан фойдаланиш даврини кўрсатади ва унга ишлаб чиқариш қувватларининг жойлашиш режасини, газдан фойдаланиш ускунасининг типи ва техник тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни, резерв ёқилғидан фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда, газ истеъмолининг режалаштирилаётган ҳажмлари ҳисобини илова қилади. Уланиш учун техник шартлар муддатини узайтириш ва уларни такроран олиш учун ҳам истеъмолчи юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни тақдим этиши зарур.


13. Газ таъминоти ташкилоти техник шартларнинг амал қилиш муддати узайтирилган тақдирда уланиш учун янги, такрорий техник шартларни тўлов ундирмасдан ариза берилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида беради ёки газ тармоқларига уланиш учун уларни беришни рад этади.


14. ТШни бериш рад этилган тақдирда газ таъминоти ташкилоти ариза берилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида ариза берувчига рад этишнинг асослари билан бирга ёзма хабарнома юборади ва тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.


15. Истеъмолчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги ТШни беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.


16. ТШ газлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.


17. Газ қувурига уланиш учун техник шартларда қуйидагилар кўрсатилади:

газ қувурига уланиш жойи;

газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш жойи;

уланаётган газ қувуридаги газнинг энг кўп соатлик, суткалик, йиллик сарфи ва ишлатиладиган босими, шунингдек ушбу босимнинг ўзгариш чегаралари;

газ тақсимлаш пункти иншоотининг зарурлиги, газ тақсимлаш пунктига бўлган техник талаблар, автоматика типи, газ қувурлари сони ва уларнинг ҳар биридаги газ босими, коррозиядан ҳимоялаш чора-тадбирлари ва шу кабилар;

газ қувурларини қуриш бўйича қўшимча ишлар;

газдан фойдаланиш ускунасига ва газ ёндириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар (типи, маркаси, сони), техник талабларга мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги;

газни ҳисобга олишга қўйиладиган талаблар;

асосий ёқилғи тури сифатида табиий газдан фойдаланиш даври (ойлар бўйича);

резерв ёқилғидан фойдаланиш даврини кўрсатган ҳолда, резерв ёқилғи хўжалигига қўйиладиган талаблар.

ТШнинг амал қилиш муддати улар берилган кундан бошлаб 2 йилни ташкил қилади. Белгиланган муддат ўтгач истеъмолчи уланишга техник шартларнинг амал қилиш муддатини узайтириши ёки уланишга янги ТШни олиши шарт.


18. ТШ талабларини бажариш зиммасига газлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш юкланадиган лойиҳалаш ташкилоти ва истеъмолчилар учун мажбурий ҳисобланади. Техник шартлардан чекинишга фақат газ таъминоти ташкилоти билан келишилган тақдирда йўл қўйилади.


19. Газ таъминоти ташкилоти томонидан берилган ТШга тегишли ўзгартиришлар киритмасдан газдан фойдаланиш ускунаси қувватини кўпайтириш томонга ўзгартириш тақиқланади.


20. Юридик шахснинг мақоми ёки мулк эгаси ўзгарган тақдирда газ етказиб бериш тўғрисидаги шартнома янги истеъмолчи ёки мулкдор билан қайта тузилади. Бунда ТШни такрорий расмийлаштириш талаб қилинмайди.



V. ГАЗ ТАЪМИНОТИНИНГ ЛОЙИҲА-ТЕХНИК

ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


21. Газ таъминотининг лойиҳа-техник ҳужжатларида қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:

тушунтириш хати;

иссиқлик-механика қисми;

технология қисми;

назорат-ўлчов приборлари ва автоматика қисми;

газ таъминоти қисми;

резерв ёқилғи хўжалиги қисми;

ускуналар ва материаллар спецификаси қисми;

электр қисми ва бошқалар.


22. Газ таъминоти (корхоналарнинг газдан фойдаланиш ускунаси, қурилмалари, узатиш, тақсимлаш ва ички цех газ қувурлари) лойиҳаси газ таъминоти тизимларини лойиҳалаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.

Лойиҳалаш ташкилоти газ таъминоти бўйича ишлаб чиқилган лойиҳанинг амалдаги норматив-техник нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги юзасидан жавоб беради.


23. Газ таъминотининг лойиҳа-техник ҳужжатларида қуйидагилар назарда тутилиши керак:

газдан фойдаланиш ускуналари ва газ горелкаси қурилмаларининг энг тежамли технологик схемаларини, энергетикадан самарали фойдаланиш жараёнларини ва сертификатланганларини қўлланиш;

истеъмол қилинаётган газ сарфининг ҳисобланган диапазонида ҳисобга олишнинг ишончлилигини таъминлайдиган, газ ҳажмини стандарт шартларга келтириш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланган газни ҳисобга олиш приборларини қўллаш;

иккиламчи энергия ресурсларидан иқтисодий асосланган ва техник жиҳатдан мумкин бўлган тарзда фойдаланиш;

хавфсизлик автоматикаси приборларининг мавжудлиги;

иссиқлик жараёнларини автоматик тарзда тартибга солиш ва назорат қилиш тизимларини қўллаш;

газнинг ва газдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган маҳсулотнинг ҳисобга олинишини таъминлаш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (бажарилаётган ишлар, хизматлар) бирлигига ёқилғи-энергетика ресурсларининг норматив бўйича сарфланиши кўрсаткичлари;

амалдаги лойиҳалаш нормаларига мувофиқ иссиқлик агрегатлари ва иссиқлик қувурларининг қизиш юзасини сақловчи иссиқлик изоляцияларини қўллаш;

газнинг ёниш маҳсулотлари таркибини ва ҳароратини назорат қилишни таъминлаш;

бинолар ва иншоотларнинг иситиладиган ҳажмлари, шунингдек объектлардан газ қувурларигача бўлган масофалар тўғрисидаги маълумотлар.


24. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатиш лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги юзасидан экспертизадан ўтказилиши керак.


25. Газ таъминотининг (корхоналарнинг газдан фойдаланиш ускунаси, қурилмалари, узатиш, тақсимлаш ва ички цех газ қувурларининг) лойиҳа-техник ҳужжатлари техник шартлар берилган кундан бошлаб 24 ойдан кечикмай рўйхатдан ўтказилиши керак. Агар ишлар ушбу муддат мобайнида бошланмаса лойиҳа такроран келишилиши керак.

Лойиҳа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан кейин истеъмолчининг ёзма шаклдаги мурожаати асосида газ таъминотининг лойиҳа-техник ҳужжатлари барча тоифадаги истеъмолчилар учун тегишли газ таъминоти ташкилотида 5 иш кунидан кечикмай рўйхатдан ўтказилади.

Агар қурилиш рўйхатдан ўтказишнинг олдинги санасидан бошлаб 24 ой мобайнида бошланмаган бўлса ёхуд уланишга техник шартлардан чекланишнинг лойиҳалаш жараёнида зарурлиги аниқланган бўлса, газ таъминотининг лойиҳа-техник ҳужжатлари газ таъминоти ташкилотида қайта рўйхатдан ўтказилади.

Газ таъминотининг лойиҳа-техник ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда газ таъминоти ташкилоти 5 иш куни мобайнида истеъмолчига, рад этиш сабабларини ва бартараф этилиши керак бўлган камчиликларни асослаган ҳолда, тегишли ёзма хабарнома юборади.

Газ таъминотининг лойиҳа-техник ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.


26. Газ таъминоти бўйича қурилиш-монтаж ишлари, тегишли ижро-техник ҳужжатларни тузган ҳолда, ушбу ишларни амалга ошириш учун лицензияга ёки рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган корхона томонидан бажарилади.


27. Газ таъминотининг мавжуд тизимларини кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашда қурилишга ва фойдаланишга топширишга талаблар янги қурилиш объектларига каби тақдим этилиши керак.


28. Объектнинг газдан фойдаланиш ускунасини газ таъминоти тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш қатъиян тақиқланади.


29. Объектнинг газдан фойдаланиш ускунасини мавжуд газ таъминоти тармоқларига улаш қоидалари бузилган тақдирда, бундай ҳаракатларга йўл қўйган шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий, интизомий ва жиноий жавобгарликка тортилади.



VI. ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ УСКУНАСИДА ИШГА

ТУШИРИШ-СОЗЛАШ ИШЛАРИНИ ҲАМДА РЕЖИМЛИ-СОЗЛАШ

ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


30. Газ қувурлари ва улардаги ускуналарда, янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланаётган газдан фойдаланиш ускунасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси деб аталади) рухсатномасига эга бўлган созлаш ташкилоти ёки истеъмолчининг созлаш хизмати томонидан бажариладиган ишга тушириш-созлаш ишлари ва режимли-созлаш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши керак.


31. Газдан фойдаланиш ускунасида ишга тушириш-созлаш ишларининг ва режимли-созлаш ишларининг тугалланганлиги тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилади.

Ишларнинг натижалари бўйича техник ҳисобот тузилади, унда газдан фойдаланиш ускунасининг турли иш режимларида газдан оқилона фойдаланишга, хавфсизлик ҳамда ёқилғини ёндириш жараёнларини автоматик тарзда тартибга солиш приборлари ва воситаларини, иссиқликни утилизация қилиш ва ёрдамчи ускуналарни ҳамда буғқозонлар учун сув тайёрлаш тизимлари ускунасини созлашга таъсир кўрсатадиган энергия самарадорлигининг барча кўрсаткичлари қайд этилади.


32. Бажарилган ишларнинг натижалари асосида созлаш ташкилоти истеъмолчи томонидан тасдиқланадиган вақтинчалик режим (технология) хариталарини беради.


33. Вақтинчалик режим (технология) хариталарининг асл нусхалари ташкилотнинг тегишли бўлимларида сақланади, иш жойларида эса уларнинг дубликатлари осиб қўйилган бўлиши керак.


34. Ишлаётган газдан фойдаланиш ва ёрдамчи ускунада ҳар 3 йилда камида бир марта, газдан энергия сифатида фойдаланувчи ускунадан фойдаланувчи ташкилотларда эса (мукаммал ва жорий таъмирлашни ўтказиш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда) ҳар 4 йилда бир марта режимли-созлаш ишларининг қуйидаги турларини ўтказиш назарда тутилиши керак:

газдан фойдаланиш ускунасини иссиқлик техникаси (режим) жиҳатидан созлаш;

ёниш жараёнини назорат қилиш ва автоматик тарзда тартибга солиш воситаларини созлаш;

иссиқликни утилизация қиладиган ва ёрдамчи ускуналарни созлаш;

сувни тайёрлаш тизимларини созлаш;

резерв ёнилғи хўжалигини созлаш;

газ ва резерв ёқилғини биргаликда ёндиришда ёниш жараёнини созлаш.


35. Газдан фойдаланиш ускунасида ва ёрдамчи ускунада режимли-созлаш ишлари қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

газдан фойдаланиш ускунасини мукаммал ёки режадан ташқари таъмирлашдан кейин;

газдан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатадиган конструктив ўзгаришлар киритилгандан кейин;

газдан фойдаланиш ускунаси режим (технология) хариталари талабларидан мунтазам равишда чекинилган ҳолда ишлаганда;

фойдаланилаётган ёқилғининг тури ва тавсифлари ўзгарганда.



VII. ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ

УСКУНАСИНИ ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


36. Янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланаётган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарни фойдаланишга қабул қилиш ишлари қабул қилиш комиссияси томонидан КМК 3.05.02-96 "Газ таъминоти. Ишларни ташкил этиш, амалга ошириш ва қабул қилиш", ШНҚ 3.01.04-04 "Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш"га, шунингдек бошқа амалдаги норматив ҳужжатларга ва ушбу Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


37. Қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланаётган газдан фойдаланиш ускуналарида қурилиш-монтаж ишлари тугагач ишга тушириш-созлаш ишлари ва режим-созлаш ишлари мажбурий равишда амалга оширилади.


38. Ишга тушириш-созлаш ишлари ва режимли-созлаш ишларини ўтказиш учун газ бериш:

а) "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан берилган ишга тушириш-созлаш ишларига;

б) бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган ёқилғи истеъмол қилувчи корхоналарга қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш тугаллангач газ бериш ва режимли-созлаш ишларини ўтказиш учун ҳамда технологик нефть-газ объектларига (қурилмаларига) ускуналарни комплекс синаб кўриш, режимли-созлаш ишлари ҳамда восита сифатида газни қўллаган ҳолда газ қувурларини тозалаш ишлари учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан бериладиган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


39. Газдан фойдаланиш ускунасини кўрикдан ўтказиш ва газ узатишга рухсатнома бериш истеъмолчининг газ беришга рухсатнома олиш учун аризаси тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.

Объектни кўрикдан ўтказишда истеъмолчи "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан берилган рухсатномаларни, ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш учун газ беришга рухсатномани, газдан фойдаланиш ускунасидан узоқ вақт (ёки мавсумий) хавфсиз фойдаланиш имконияти тўғрисида режимли-созлаш ишларини амалга оширишга "Ўздавнефтгазинспекцияси" томонидан берилган рухсатномани ҳамда лойиҳа ва ижро-техник ҳужжатларни тақдим этади.

Ҳужжатлар ёзма шаклда тақдим этилиши керак.


40. Газдан фойдаланиш ускунасига "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг ва "Ўздавнефтгазинспекция"нинг рухсатномаларисиз газ бериш тақиқланади.


41. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва "Ўздавнефтгазинспекция"нинг тегишли рухсатномаларисиз газ берилган ҳолатларда, газдан фойдаланиш ускунасига газ бериш тўхтатилади. Газдан фойдаланиш ускунасига газ бериш фақат газ манбаига ўзбошимчалик билан уланишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилгандан кейин, шунингдек "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг ва "Ўздавнефтгазинспекция"нинг тегишли рухсатномалари олингандан кейин амалга оширилади.


42. Газ таъминоти ташкилоти янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасига, газ қувурлари ва улардаги ускуналарга газ узатишни ушбу Қоидаларнинг 39-банди талаблари бажарилган тақдирда амалга оширади.


43. Истеъмолчида ундаги газдан фойдаланиш ускунасининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ газ тармоғига уланишга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ишга тушириш-созлаш ишлари ва режимли-созлаш ишларини амалга ошириш учун кўрсатилган ҳажм юзасидан етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида газ етказиб беришга шартнома тузилади.


44. Истеъмолчи режимли-созлаш ишлари тугаллангач созлаш ташкилоти томонидан бажарилган ишларнинг сифатини баҳолаш учун "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлинмасига ёзма шаклда мурожаат қилиши мумкин. Хатга созлаш ташкилотининг техник ҳисоботи илова қилинади.

Бажарилган созлаш ишларининг сифати паст бўлган тақдирда "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмасига асосан созлаш ишларини бажарган ташкилот ҳисобидан газдан фойдаланиш ускунасини такрорий созлаш амалга оширилади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан берилган рухсатномаларда уланаётган газдан фойдаланиш ускунасининг тури, сони ва рухсатноманинг амал қилиш муддати, "Ўздавнефтгазинспекция" томонидан берилган рухсатномада эса - уланаётган газдан фойдаланиш ускунасининг тури ва сони кўрсатилади.

Ҳужжатлар ёзма шаклда тақдим этилиши керак.



VIII. ТАБИИЙ ГАЗНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ШАРТНОМА ТУЗИШ


45. Табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан шартнома ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ намунавий шартнома асосида тузилади.


46. Газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасидаги табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан намунавий шартномада қуйидагилар назарда тутилиши керак:

шартнома мавзуси;

газни етказиб бериш ва қабул қилиш тартиби;

табиий газ нархи ва ҳисоб-китоблар тартиби;

газ етказиб беришни тўхтатиш ва уни узиб қўйиш тартиби;

тарафларнинг моддий жавобгарлиги;

тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

низоларни ҳал этиш тартиби;

форс-мажор ҳолатлар;

шартноманинг амал қилиши;

якуний қоидалар;

тарафларнинг банк реквизитлари ва манзили.


47. Барча тоифалардаги истеъмолчиларга газ етказиб бериш газ таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.


48. Шартнома тузмасдан табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш тақиқланади.


49. Газни истеъмолчиларга етказиб бериш ушбу Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ уларнинг буюртманомалари асосида, давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган истеъмолчилар учун эса - бюджет маблағлари доирасида тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


50. Табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан шартнома 2 нусхада, тарафларнинг ҳар бири учун бир нусхадан тузилади.


51. Табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан шартнома газ тармоқларига улаган ҳолда газ етказиб беришга техник шартлар, газдан фойдаланиш ускунасини қуриш, монтаж қилиш, ишга тушириш, созлаш ва фойдаланишга киритиш бўйича лойиҳа-смета ҳамда ижро-техник ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда тузилади.



IX. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТАРТИБИ


52. Газ етказиб бериш газ етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган газ етказиб бериш шартномаси асосида, ушбу Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


53. Етказиб берувчи газни ўртача суткалик норма доирасида ой мобайнида бир хил миқдорда етказиб бериши, истеъмолчи эса уни олиши, истеъмол қилишнинг суткалик нормасидан чекиниш зарурати бўлган ҳолатларда эса - томонлар ўртасида келишилган диспетчерлик графиклари бўйича етказиб бериши шарт.


54. Истеъмолчи томонидан газ таъминоти ташкилотидан тартибга солинадиган нархлар бўйича олинган газдан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилмайди.


55. Газ таъминоти ташкилотининг тақдимномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчиларга газ етказиб бериш жадвалларини ва авариялар рўй бериши ёки магистрал ва тақсимловчи газ қувурлари ишида технологик режим бузилишлари оқибатида газ тармоқларидан уларни (қисман ёки тўлиқ) узиб қўйиш навбатини тасдиқлайдилар.

Тасдиқланган авариялар пайтидаги газ етказиб бериш жадваллари тегишли ташкилотларга юборилади ва етказиб берувчининг объектларида, магистрал ва тақсимловчи газ қувурларида авария вазиятларида газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга киритилади.

Авариялар натижасида етказиб берувчиларнинг объектларининг, магистрал ва тақсимловчи газ қувурларининг технологик иш режимлари бузилган тақдирда газ таъминоти ташкилотларининг диспетчерлик бошқармалари истеъмолчиларга кўрсатиб ўтилган авариялар пайтидаги графикларни амалда жорий этиш тўғрисида, истеъмолчиларга суткалик газ етказиб бериш ҳажмларидаги тегишли ўзгаришлар билан бирга кўрсатмалар берадилар, бундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини хабардор қиладилар.

Газ етказиб беришнинг мўлжалланаётган қисқариши ёки тўхтатилиши тўғрисида:

етказиб берувчилар газ узатиш ташкилотини - 2 соат мобайнида;

газ узатиш ташкилоти газ таъминоти ташкилотларини - 2 соат мобайнида;

газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчиларни - 1 соат мобайнида хабардор қилиши керак.


56. Газ етказиб бериш шартлари етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тузиладиган шартномаларда назарда тутилади.


57. Газни қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш режимининг ягона узлуксиз технологик жараёнини ҳисобга олиб, етказиб берувчининг, газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотларининг кўрсатмаларини бажариш истеъмолчилар учун мажбурий ҳисобланади.



X. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ГАЗ УЧУН

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


58. Истеъмолчи етказиб берилган газ учун тўловни газ етказиб беришга тузилган шартнома асосида амалга ошириши шарт.


59. Газдан фойдаланишда истеъмолчининг айби билан газ етказиб беришга шартномада кўрсатилганидан кам ҳажмларда фойдаланилган тақдирда, аванс тарзида тўланган маблағлар қайтарилмайди, кўрсатиб ўтилган маблағлар эса келгусида газдан фойдаланишда ҳисобга олинади.


60. Истеъмолчи (Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналаридан ташқари) томонидан газ етказиб беришга тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда истеъмолчидан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган газ қийматига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади.

Бунда истеъмолчиларга оширилган коэффицент уларнинг газ тармоқларига уланган аҳоли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналари томонидан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмини ҳисобга олмасдан қўлланилади.

61. Газ учун истеъмолчида тўлов муддати ўтган қарз мавжуд бўлган тақдирда унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари, истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, тўлов муддати ўтган қарзни тўлашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.


62. Ваколатли орган томонидан газ учун амалдаги тарифлар (нархлар) ўзгаришлари тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар газ таъминоти ташкилоти томонидан ўзгаришларнинг кучга киришидан олдин ўн беш кундан кечикмай оммавий-ахборот воситаларида эълон қилинади.

Бунда, газ учун тарифларнинг ўзгарган санасидан қатъи назар, газ етказиб беришга шартнома ўз кучида қолади, истеъмолчи эса истеъмол қилинган газ учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, у кучга кирган кундан бошлаб янги тариф бўйича тўловни амалга ошириши шарт.


63. Тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзлари бўлган истеъмолчиларни газ тармоқларидан узиш ва уларни такрорий улаш бўйича харажатлар истеъмолчиларнинг ҳисобидан қопланади.


64. Шартномада кўрсатилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаган тақдирда истеъмолчи етказиб берувчига газ етказиб бериш юзасидан шартномага мувофиқ пеня тўлайди.


65. Навбатдаги ой (чорак) учун кўрсатилган газ ҳажмлари бўйича газ етказиб беришга шартномада истеъмолчининг таклифига кўра мўлжалланаётган ўзгартиришларгача 10 кундан кечикмай киритилган ўзгартиришлар ортиқча олинган миқдор деб ҳисобланмайди.


66. Барча тоифадаги истеъмолчилар ҳисоб-китоб даври бошлангунгача камида 5 кун олдин тузилган шартномада кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоизи миқдорида етказиб берувчининг ҳисоб рақамига олдиндан тўловларни амалга оширишлари шарт.


67. Истеъмолчиларга газни олдиндан тўловсиз бериш тақиқланади.


68. Олдиндан тўлов суммаси ўтказилмаган тақдирда барча асосий истеъмолчиларга газ етказиб бериш амалга оширилмайди.


69. Асосий истеъмолчилар томонидан олинган газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади.


70. Ижтимоий аҳамиятга ва стратегик аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар олинган газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилишни ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 30 кун ўтгунгача амалга оширадилар.


71. Ҳисоб-китоб ойида етказиб берилган газ ҳажми ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари асосида аниқланади ва ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 5 кун мобайнида истеъмолчи ва етказиб берувчи ўртасидаги газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш истеъмолчини унинг учун газ етказиб берувчи томонидан белгиланган ҳажмларда тўловни тўлашдан озод қилмайди. Берилган ёки қабул қилинган газ миқдорини аниқлашга рози бўлмаган тараф бу тўғрида бошқа тарафга ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейинги ойнинг 10-кунигача далолатномада эътироз сабабини албатта кўрсатиш йўли билан маълум қилади. Тарафларнинг розилигига эришилмаган тақдирда, эътирозлар сабаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


72. Истеъмолчилардан келгусида дебиторлик қарзларини ундириш етказиб берувчи томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


73. Истеъмолчи томонидан газдан фойдаланиш ускунаси газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, етказиб берувчи уни газ тармоғидан дарҳол узиб қўяди, истеъмолчидан эса рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари қиймати истеъмолчи давлат рўйхатидан расмий равишда ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатидаги ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ёки даъво билдирилган муддат учун ундирилади.

Бунда рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари қийматининг ундирилиши истеъмолчини қоидани бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликдан озод қилмайди.



XI. ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


74. Газнинг ҳисобга олмасдан етказиб берилишига йўл қўйилмайди.


75. Етказиб берилаётган газ миқдори газ тармоқларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича, етказиб берувчининг газни ҳисобга олиш приборлари бўйича, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса - истеъмолчининг газни ҳисобга олиш приборлари бўйича аниқланади ва иккала тараф имзолайдиган газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Етказиб берилган газ учун ҳисоб-китоб стандарт шартларга нисбатан газ ҳажмини - куб метрларда келтирган ҳолда (ГОСТ 5542-87нинг 1.1-банди ва ГОСТ 2939-63 асосида), яъни Т = 20° С, Р = 760 мм симоб устуни ҳисобида амалга оширилади.

Истеъмолчида газнинг ҳарорати ва босими бўйича автоматик коррекциясиз ҳисобга олиш прибори ўрнатилган тақдирда етказиб берувчининг истеъмолчи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишида ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичларига белгиланган тартибда ҳисобланган тузатиш коэффициенти қўлланади.


76. Олинган газ учун ҳисоб-китоб қилиш пломбаланмаган газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида ишлаши ҳисобидан қуйидаги ҳолатларда:

газни ҳисобга олиш приборининг давлат қиёсловидан ўтказиш муддати ўтганда, бунда тегишли ҳисоб-китоб текшириш муддати ўтган пайтдан бошлаб қиёслов ўтказилгандан кейин газни ҳисобга олиш прибори ўрнатилган пайтгача амалга оширилади;

газни ҳисобга олиш приборининг носозлиги, пломбасининг бутлиги бузилганлиги, газни ҳисобга олиш прибори ўзбошимчалик билан жойидан олинганлиги аниқланганда, шунингдек истеъмолчида ва етказиб берувчида газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда етказиб берувчи вакилининг охирги марта келган кунидан бошлаб амалга оширилади.


77. Газни ҳисобга олиш приборларини монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни текшириш амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


78. Газни ҳисобга олиш приборларининг техник ҳолати ва текширишнинг ўз вақтида ўтказилиши юзасидан масъулият газни ҳисобга олиш прибори ўзининг балансида бўлган ташкилотга юкланади.


79. Шартнома тарафларидан ҳар бири газни ҳисобга олиш приборларини сутканинг исталган вақтида тўсқинликсиз кўздан кечириш ва текшириш имкониятини таъминлаши шарт.


80. Газни ҳисобга олиш приборларини қиёсловдан ўтказиш Давлат метрология хизмати органлари томонидан, Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.



XII. ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИНИНГ, ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


81. Етказиб берувчи қуйидагиларга мажбур:

ўз балансидаги газ тармоқларини соз ҳолатда сақлаш ва уларни ўз ҳисобидан таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш;

ўз балансидаги газ тармоқларининг техник ҳолатини ва улардаги рухсатсиз уланишларни аниқлаш учун, агар бундай ҳолатлар мавжуд бўлса, уларни даврий равишда кўздан кечириш;

газ етказиб бериш қисқарган ёки тўхтаган тақдирда, бу тўғрида истеъмолчини хабардор қилиш;

газнинг рухсатсиз истеъмол қилинганлиги, газ тармоқлари моддий бойликларининг ўғирланганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиш;

истеъмолчига газ етказиб беришни газ етказиб бериш юзасидан шартномада кўрсатилган параметрларда амалга ошириш. Газни барча истеъмолчиларга етказиб бериш учун ресурслар ва қувватлар етарли бўлмаган ҳолатларда газни истеъмолчилар ўртасида тақсимлашни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида амалга оширилади;

реестрни Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган ваколатли органлар томонидан берилган, рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ юритиш.


82. Етказиб берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

техник заруриятга кўра ушбу Қоидаларга мувофиқ белгиланган тартибда истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, газ етказиб беришни қисқартириш ёки тўхтатиш;

истеъмолчиларнинг газ таъминоти тармоқларига рухсатсиз улангани аниқланган тақдирда уларни газ тармоғидан узиб қўйиш ва ушбу Қоидалар билан белгиланган санкцияларни қўллаш;

газни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш, ўрнатилган пломбаларнинг бутунлигини бузиш, пломбаларни узиш мақсадида газ сарфини ҳисобга олиш приборларига ташқаридан таъсир кўрсатилган тақдирда, рухсатсиз уланиш ҳолатидаги каби ушбу Қоидалар билан белгиланган санкцияларни қўллаш.


83. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:

газдан оқилона ва самарали фойдаланиш;

газ қувурлари ва газ хўжалиги ускунасини "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг 2014 йил 22 январдаги 13-сон буйруғи билан тасдиқланган Газ хўжалигидан техник фойдаланиш қоидаларига ҳамда ушбу Қоидаларга мувофиқ техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;

газ тармоқларида ёки газдан фойдаланиш ускуналарида пайдо бўлган газ сизиб чиқиши тўғрисида газ таъминоти ташкилотининг диспетчерлик хизматларини зудлик билан хабардор қилиш;

ўзининг газ тармоқлари дахлсизлигини таъминлаш ва эҳтимоли бўлган рухсатсиз уланишларни аниқлаш мақсадида уларни ва улардаги ускуналарни мунтазам равишда кўздан кечириб чиқиш;

газ таъминоти лойиҳасига ва Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ бўлмаган, сертификатланмаган газдан фойдаланиш ускунасининг газ таъминоти ташкилотининг газ билан таъминлаш тармоғига уланишига йўл қўймаслик;

етказиб берувчининг вакилларини (тегишли гувоҳнома кўрсатилган тақдирда) газни ҳисобга олиш приборларини ва/ёки газдан фойдаланиш ускунасини кўздан кечиришга сутканинг исталган вақтида эркин қўйилишини таъминлаш;

газдан фойдаланиш ускунасидаги носозликларни (бундай турдаги ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослаштирилган бригадалар ёки ходим ёрдамида) бартараф этиш;

газни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига четдан аралашмаслик, уларнинг қасддан бузилишига йўл қўймаслик ва ўрнатилган пломбаларнинг бутунлигини таъминлаш;

газни ҳисобга олиш приборлари ишларининг носозлиги аниқланган тақдирда, етказиб берувчини ёзма шаклда дарҳол хабардор қилиш.


84. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

етказиб берувчидан қуйидагиларни:

етказиб берилган газнинг аниқланган ҳажмига ва бошқа параметрларга норози бўлган тақдирда, етказиб берувчининг газни ҳисобга олиш приборлари ишлашининг ишончлилигини текшириш учун комиссия ташкил этишни;

газ етказиб беришга шартнома муддатини узайтириш ёки бекор қилишни;

шартномадаги мажбуриятларга риоя этишни;

газ етказиб беришни вақтинчалик тўхтатишни талаб қилиш.

Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



XIII. ГАЗДАН ОҚИЛОНА, ХАВФСИЗ

ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ НОРМАЛАШ


85. Газдан оқилона, самарали ва хавфсиз фойдаланиш юзасидан давлат назоратининг амалга оширилиши истеъмолчиларни фойдаланилаётган газ хўжаликларининг ҳолатини техник жиҳатдан назорат қилиш ҳамда газдан хавфсиз фойдаланиш нормалари ва қоидаларига, газдан фойдаланиш ускунасидан газдан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича техникавий фойдаланиш қоидаларига риоя этиш бўйича жавобгарликдан озод қилмайди.


86. Юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи (газдан фойдаланиш ускунасининг белгиланган қуввати 100 кВт дан кўп бўлган) корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жисмоний шахслар ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (газдан фойдаланилган ҳолда) ёки бажарилаётган ишлар (хизматлар) бирлигига натура ҳолида ва шартли равишда ҳисобланган газ сарфининг тасдиқланган нормаларига эга бўлишлари керак.


87. Ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида газ сарфини нормалаш амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


88. Газдан фойдаланиш ускуналарини ишлатадиган ташкилотлар ушбу ускуна учун газ сарфининг индивидуал нормаларига эга бўлиши, улар мавжуд бўлмаганда эса, лойиҳалаш ёки ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этган ҳолда, уларнинг техникавий асосланган нормаларини ишлаб чиқиши керак.


89. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларига мувофиқ, истеъмолчилар ташкилотларни (энергоаудиторларни) жалб этган ҳолда ёқилғи-энергетика ресурсларидан (кейинги ўринларда ЁЭР деб аталади) оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида энергетика текширувини ўтказиши керак.

ЁЭРнинг ёки улар турларидан ҳар бирининг жами истеъмоли йилига икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғини ташкил қиладиган ЁЭР истеъмолчилари энергетика текширувларидан мажбурий ўтказилиши керак.

ЁЭРни текширишлар натижалари бўйича энергоаудиторлар томонидан ЁЭРдан фойдаланишдаги қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича тавсиялар ҳамда техник имконият мавжуд бўлганда, иккиламчи энергетика ресурсларидан фойдаланган ҳолда, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар рўйхати берилади.


90. Газ сарфи нормалари истеъмолчи томонидан тасдиқланади ва газдан самарали ва оқилона фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши, такомиллаштирилиши керак.


91. Йил мобайнида тасдиқланган нормаларни қайта кўриб чиқиш ускуналар алмаштирилган ёки реконструкция қилинган, буюмлар турлари, фойдаланиладиган хом ашё таркиблари ўзгарган ҳолларда, газ сарфининг ўзгаришига сабаб бўлган ЁЭРни тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.


92. Газ сарфи нормаларига риоя қилиниши ҳамда газдан самарали ва оқилона фойдаланилиши юзасидан ички назорат ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.



XIV. ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


93. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Табиий газ етказиб берувчилар ва истеъмолчилар

ўртасидаги ўзаро муносабатлар

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари







1-босқич

"Ўзтрансгаз" АК, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


    

1.1. Келгуси йил учун ресурслар ва табиий газни тақсимлаш моддий балансларини ишлаб чиқиш.

    


Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланган жадвалга асосан.



Вазирлар Маҳкамаси


     

1.2. Келгуси йил учун ресурслар ва табиий газни тақсимлаш моддий балансларини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

    












2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК


     

2.1. Республика бўйича кейинги йил учун тасдиқланган ресурслар ва табиий газни тақсимлаш балансларига мувофиқ истеъмолчиларга газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик (қиш даври учун ойлар бўйича) ҳажмларини "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзнефтгазқазибчиқариш" АК ва "Ўзтрансгаз" АКга юборади.

      


Белгиланган тартибда.







Тақсимлаш олингандан кейин уч кун муддатда.











"Ўзнефтгазқазиб-

чиқариш" АК, "Ўзтрансгаз" АК


     

2.2. Кўрсатиб ўтилган ҳажмлар тўғрисидаги ахборотни белгиланган тартибда газ таъминоти ташкилотларига етказади.

     










3-босқич

Истеъмолчи


      

Газ тармоқларига уланишга техник шартларни (ТШ) олиш учун табиий газдан фойдаланиш даври кўрсатилган ва унга ишлаб чиқариш қувватларининг жойлашиш режаси, газдан фойдаланиш ускуналарининг тури ва техник тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар, захира ёнилғидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда режалаштирилаётган газ истеъмоли ҳажмининг ҳисоб-китоби илова қилинган ҳолда газ таъминоти ташкилотига буюртманома юборади.

Узайтириш ва истеъмолчини улашга ТШни такрор олиш учун ҳам юқорида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш зарур.

     


    

Газ тармоқларига улангунга қадар.

    


































4-босқич

Етказиб берувчи - газ таъминоти ташкилоти


       

1. Техник шартларни олиш учун тақдим этилган буюртманома ва ҳужжатлар рўйхат бўйича газ таъминоти ташкилоти масъул шахси томонидан қабул қилинади, нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси тўғрисидаги белги билан истеъмолчига юборилади (тақдим этилади).

2. Ижобий қарор қабул қилинганда истеъмолчига етказиб берувчи - газ билан таъминлаш ташкилотининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уланишга ТШ берилади.

3. Истеъмолчига уланишга ТШ бериш рад этилганда, асосланган рад этиш сабаблари ва илгари тақдим этилган буюртманомалар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ёзма хабарнома юборилади.

        


     

Буюртманомалар ва ҳужжатлар берилган кунда.

    



























Ариза берилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида.



















5-босқич

Истеъмолчи


       

1. Газ билан таъминлашга лойиҳа-техник ҳужжатларни (ЛТҲ) тайёрлаш учун газ таъминоти тизимини лойиҳалаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотига мурожаат қилинади.

      


1. Икки томонлама келишув бўйича.


















     

2. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан аккредитация қилинган ташкилот лойиҳа-техник ҳужжатларини саноат хавфсизлиги юзасидан экспертизадан ўтказади.

      


2. Икки томонлама келишув бўйича.













6-босқич

Истеъмолчи, етказиб берувчи - газ билан таъминловчи ташкилот


       

Истеъмолчи томонидан тақдим этилган ЛТҲни муддати ТШ берилган кундан 24 ойдан ошмайдиган муддатда рўйхатдан ўтказади.

Агар ушбу муддат ичида ЛТҲ рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилмаса, унда истеъмолчи ТШни такрор олиши керак.

      


Мурожаат қилган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида.

















7-босқич

Истеъмолчи


       

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг рухсатномасига эга бўлган созлаш ташкилотлари ёки истеъмолчининг созлаш хизматлари томонидан газ қувурларида ва уларга ускуналарда ишга тушириш-созлаш ишлари ("Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясидан) ва режимли-созлаш ишларини амалга оширишга ("Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлинмаларидан) рухсатнома олади.

       


Икки томонлама келишув бўйича.

































8-босқич

Истеъмолчи


     

Газ таъминоти ташкилотига кейинги йилда газ истеъмолининг прогноз қилинаётган ҳажмига чораклар бўйича (қиш даври учун ойлар бўйича) бўлган ҳолда буюртманома тақдим этади.

   


    

Янгидан уланган истеъмолчилар - газдан фойдаланиш ускуналарини фойдаланишга қабул қилгандан кейин, бошқа ҳолатларда - кейинги ҳисобот йилига жорий йилнинг 15 июлига қадар.

     

















9-босқич

Етказиб берувчи - газ таъминоти ташкилоти, истеъмолчи


     

1. Истеъмолчининг буюртманомасига асосан газ узатиш ва газ тақсимлаш тизимининг ресурслари ва техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда табиий газ етказиб бериш ва қабул қилишга шартнома тузади.

2. Тузилган шартномага асосан табиий газни етказиб бериш ва қабул қилишни амалга оширади.

          


     

1. Истеъмолчи мурожаат қилган кунда.


2. Газ етказиб бериш ва қабул қилиш шартномалари шартларига мувофиқ муддатларда.

      



















10-босқич

Истеъмолчи


Табиий газдан мақсадли фойдаланишни таъминлайди.


     

Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидалари ва газ етказиб бериш ва қабул қилиш шартномалари талабларига асосан.

    

















       





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Табиий газни етказиб бериш ва қабул қилишнинг

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

201__ йил "___" ____________            ____-сон



(шартнома имзоланган жой)

Низом асосида ҳаракат қилувчи (кейинги ўринларда "Истеъмолчи" деб аталади),


нинг

(бюджет ташкилотининг, хўжалик юритувчи субъектнинг номи)


раҳбари номидан ҳаракат қилувчи ____________________________________ бир томондан ҳамда Низом ва "__________________ газ таъминоти" унитар корхонаси томонидан 201__ йил "___" ___________да берилган ____-сон ишончнома асосида ҳаракат қилувчи (кейинги ўринларда "Етказиб берувчи" деб аталади)


нинг

(газ етказиб берувчи корхонанинг номи)


раҳбари номидан ҳаракат қилувчи _____________________________________ ________________________ иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида имзоладилар:



I. Шартнома мавзуси


1.1. Етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали Истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади, Истеъмолчи эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган табиий газ ҳажмини қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни муддатида, белгиланган нарх бўйича амалга оширади.


1.2. Етказиб берувчи ушбу шартномага мувофиқ Истеъмолчида газдан фойдаланиш учун стандартланган ва сертификатланган газ ёниш қурилмалари ва жиҳозлари, шунингдек газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда газ таъминоти лойиҳаси асосида табиий газ етказиб беради.


1.3. Истеъмолчи билан келишилган буюртманома бўйича етказиб бериладиган табиий газ ҳажми техник шартларда белгиланган босим ва ҳажмда 201__ йилда ______________ куб метрни, нархи ______________ минг сўмни ташкил этади, шу жумладан, чораклар ва ойлар бўйича қуйидагича тақсимланади:

I чоракда

____

минг куб. м,

январда

____,

февралда

____,

мартда

____.

II чоракда

____

минг куб. м,

апрелда

____,

майда

____,

июнда

____.

III чоракда

____

минг куб. м,

июлда

____,

августда

____,

сентябрда

____.

IV чоракда

____

минг куб. м,

октябрда

____,

ноябрда

____,

декабрда

____.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорида санаб ўтилган стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган Истеъмолчиларга Етказиб берувчи томонидан тўлиқ ҳажмда хизмат кўрсатиш учун магистрал ва газ тармоқларида авария ёки кутилмаган техник носозлик содир бўлган тақдирда, 201__ йилда зарур бўлган табиий газнинг минимал ҳажми ____________ минг куб метрни, шу жумладан, чораклар ва ойлар бўйича қуйидагичани ташкил қилади:

    

I чоракда

____

минг куб. м,

январда

____,

февралда

____,

мартда

____.

II чоракда

____

минг куб. м,

апрелда

____,

майда

____,

июнда

____.

III чоракда

____

минг куб. м,

июлда

____,

августда

____,

сентябрда

____.

IV чоракда

____

минг куб. м,

октябрда

____,

ноябрда

____,

декабрда

____.

    

1.4. Агар Истеъмолчи ойлар бўйича бўлинган буюртманомани тақдим этмаса, у ҳолда Етказиб берувчи томонидан чорак учун ажратилган табиий газ ҳажми ойлар бўйича бир хил миқдорда тақсимланади.


1.5. Истеъмолчининг таклифига кўра, мўлжалланаётган ўзгартиришларгача 10 кундан кечикмасдан киритилган, газ етказиб бериш шартномасидаги ўзгартиришлар кейинги ой учун қайд қилинган газ бўйича ортиқча олинган деб ҳисобланмайди. Етказиб берилаётган газ ҳажмларига ўзгартиришлар фақат олдиндан 100 фоиз тўлов тўланганда амалга оширилади.



II. Табиий газ етказиб бериш ва уни қабул қилиш тартиби


2.1. Истеъмолчи Етказиб берувчига жорий йилнинг 15 июлига қадар чораклар (қиш даврида - ойлар)га бўлинган ҳолда кейинги йилда прогноз қилинаётган газ истеъмоли ҳажмига буюртманома беради.


2.2. Табиий газ етказиб бериш шартномада белгиланган муддат ва ҳажмда амалга оширилади.


2.3. Истеъмолчи навбатдаги ойга (чоракка) мўлжалланаётган ўзгартиришларгача 10 кундан кечикмай талаб қилинган газ ҳажми бўйича шартномага ўзгартириш киритиш юзасидан буюртманома беришга ҳақлидир.


2.4. Етказиб берувчи 1.3-бандда кўрсатилган ҳажмда Истеъмолчига табиий газ етказиб беради. Етказиб берилган газ учун ҳисоб-китоб газ ҳажмини стандарт шартларига кўра (ГОСТ 5542-87 ва ГОСТ 2939-63 1.1-бандига асосан) куб метрга, яъни Т = 20° С, Р = 760 мм симоб устунига келтирилган ҳолда амалга оширилади.

Агар Истеъмолчида газ ҳарорати ва босимини ҳисобга олган ҳолда автоматик тарзда газ ҳажмини ҳисоблайдиган газни ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлмаган тақдирда, Истеъмолчи билан Етказиб берувчининг ўзаро ҳисоб-китобларида газни ҳисобга олиш прибори кўрсаткичига белгиланган тартибда ҳисобланган тузатиш коэффициенти қўлланади.


2.5. Истеъмолчи Етказиб берувчидан ушбу шартноманинг 1.3. ва 1.4-бандларига асосан жорий ой учун газ истеъмолининг ўртача кунлик меъёри доирасида табиий газни қабул қилади, шунингдек ой охирида тузилган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини имзолайди.


2.6. Етказиб берувчи Истеъмолчини диспетчер алоқаси канали орқали телефонограмма билан 6 соат мобайнида табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Етказиб берувчининг авария-диспетчерлик хизматлари телефонлари рақамлари:


       

Истеъмолчининг манзили ва телефон рақами:



       

    

2.7. Етказиб берувчи Истеъмолчини ёзма равишда газ етказиб беришнинг ҳақиқий қисқартирилишига қадар камида 6 соат олдин газ етказиб бериш қисқариши тўғрисида хабардор қилиши шарт, магистрал газ қувурларида юз берган авария ҳолатлари бундан мустасно. Истеъмолчи хабардор қилгандан кейин газ етказиб бериш дарҳол қисқартирилади.


2.8. Магистрал ва газ тармоқларининг технологик ишлаши бузилган ҳолатларда Етказиб берувчи газ етказиб беришни чеклаши мумкин, Истеъмолчи эса ёқилғининг резерв туридан фойдаланиш жадвалига ўтади.


2.9. Истеъмолчи ва Етказиб берувчи ўртасида газ етказиб бериш-қабул қилиш доирасида Истеъмолчи тезкор маълумотларни мунтазам алмашишни таъминлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.


2.10. Етказиб берувчи ва Истеъмолчи ўртасида ҳисобот ойи учун газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси Истеъмолчида қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлганда расмийлаштирилади:

автоматик тарзда тўғриланадиган газни ҳисобга олиш приборидан ҳисобот даври учун олинган (распечатка) архив маълумотлари;

газни ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари, кейинчалик стандарт шартларга (ҳисоблаш приборида газ ҳажмини автоматик тарзда тўғриланган ҳолда ҳисоблайдиган қисми мавжуд бўлмаганда) келтириладиган ҳисобга олиш боғланмасидаги ҳақиқий босими ва ҳароратини рўйхатдан ўтказишнинг ип ўтказиб тикилган ва муҳрланган дафтари;

Етказиб берувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобланган, Истеъмолчи балансида бўлган газ тармоқлари ва ГТШдаги технологик йўқотишларни ҳисоблайдиган ҳажми кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилган далолатнома.


2.11. Истеъмолчига етказиб берилган газ ҳажмини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган норматив ҳужжатларга асосан ўрнатилган соз ҳолатдаги назорат-ўлчов приборлари кўрсаткичлари бўйича олиб борилади.

Истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборларидан фойдаланиши ва уларни соз ҳолатда тутиши, даврий давлат қиёсловидан ўтказиши учун жавобгар бўлади.


2.12. Истеъмолчи ушбу шартноманинг 5.9-бандида назарда тутилган жаримани хабарномани олган кунидан бошлаб 10 кун мобайнида тўламаган тақдирда Етказиб берувчи, олдиндан огоҳлантирмасдан, газ етказиб беришни тўхтатишга ҳақлидир.


2.13. Етказиб берувчи томонидан берилган Техник шартларда резерв ёқилғидан фойдаланиш назарда тутилган тақдирда, Истеъмолчи етарли миқдорда захирани шакллантириши, шунингдек бундай резерв ёқилғини тайёрлаш ва фойдаланиш тизимига эга бўлиши шарт. Иситиш мавсумида авария вазиятлари юзага келиши аниқланганда ёки магистрал ва газ тармоқларининг гидравлик ишлаш режими бузилган тақдирда Истеъмолчи резерв ёқилғига ўтиши шарт.

Куз-қиш даврида қуввати 20 Гкал/соатдан ортиқ буғқозонларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун камида 2 ой ёқишга мўлжалланган резерв ёқилғисининг захираси бўлиши зарур (ҚМ ва Қ-2-35-76).


2.14. Истеъмолчи шартномада белгиланган муддатларда газдан фойдаланишни тўхтатади ва Етказиб берувчи билан газ тармоғидан узиш тўғрисида икки томонлама далолатнома тузади.


2.15. Истеъмолчи газни ҳисобга олиш комплекслари ёки газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш "Ўзстандарт" агентлигининг норматив талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш учун жавоб беради.


2.16. Истеъмолчи ўз балансида бўлган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналари, ГТШ (газ тақсимлаш шохобчалари), газни ҳисобга олиш приборларининг созлиги ва сақланиши ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўз вақтида қиёслашдан ўтказилиши учун жавоб беради.


2.17. Газ ўлчаш комплекслари ва газни ҳисобга олиш приборларидан улар "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган шартлар ва талабларга мос бўлган тақдирда фойдаланилиши керак.


2.18. Олинган газ учун ҳисоб-китоб пломбаланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарининг бир кеча-кундузда 24 соат ишлаши ҳисобидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

газни ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш муддати тугаганда, бунда тегишли ҳисоб-китоб қиёслов муддати тугаган вақтдан бошлаб у ўтказилгандан кейин газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш вақтигача бўлган даврда;

газни ҳисобга олиш приборининг носозлиги, пломбанинг бузилганлиги, ўзбошимчалик билан жойидан олинганлиги аниқланганда, шунингдек газни ҳисобга олиш приборлари Истеъмолчида ва Етказиб берувчида мавжуд бўлмаганда - Етказиб берувчи вакилининг охирги кўздан кечиришидан бошлаб.


2.19. Ҳисобот ойи якуни бўйича Истеъмолчи Етказиб берувчига ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан техник ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Газни ҳисобга олиш электрон прибори кўрсаткичларининг архив маълумотлари (распечатка) Истеъмолчи томонидан уч йил мобайнида сақланиши керак.


2.20. Етказиб берувчининг вакили ҳар ойда Истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш приборига сифат лабораторияси томонидан тақдим этиладиган газ таркиби бўйича тузатувчи ўзгартиришлар киритиши керак.


2.21. Ўлчов комплекслари ва газни ҳисобга олиш приборларидан фойдаланишда Истеъмолчи қуйидаги талабларга риоя қилиши шарт:

газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишни ишлаб чиқарувчи завод ҳамда амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан амалга ошириш;

газни ҳисоблагичдан фойдаланиш жараёнида Истеъмолчи унинг ҳисоблаш механизми ва тузатиш блокини шикастланишдан асраши шарт;

газни ҳисобга олиш приборини тўсиқсиз кўздан кечиришни, шунингдек Етказиб берувчи вакилининг прибор индикаторидан кўрсаткичларни эркин олишини таъминлаш;

ишлаб чиқарувчи заводнинг ҳамда "Ўзстандарт" агентлигининг штамплари ва пломбаларининг сақланиши ва бутунлигини таъминлаш;

ўлчов комплекслари ва газни ҳисобга олиш приборларидан газнинг сизиб чиқишига йўл қўймаслик.

Агар газни ҳисобга олиш прибори ушбу банднинг тўртинчи - олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, ўлчов комплекси ва газни ҳисобга олиш прибори носоз ҳисобланади ҳамда Истеъмолчи аниқланган носозликларни бартараф этмагунгача ундан фойдаланмаслиги керак, фойдаланилган табиий газ учун Етказиб берувчи вакилининг охирги кўздан кечириш кунидан бошлаб пломбаланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарининг бир суткада 24 соат ишлаши ҳисобидан амалга оширилади.


2.22. Истеъмолчи томонидан ўрнатилган ҳисобга олиш приборини пломбалаш Етказиб берувчи томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

газни ҳисобга олиш приборида ишлаб чиқарувчи заводнинг савдо белгиси мавжуд ва у бут бўлганда;

ҳисобга олиш прибори корпусида газ оқими ҳаракати кўрсаткичи мавжуд бўлганда (босим ўзгариб туришини ўлчаш учун мўлжалланган приборлардан ташқари).


2.23. Истеъмолчи сутканинг исталган вақтида Етказиб берувчининг вакилига, шунингдек назорат қилувчи орган вакилига ўлчов комплекслари, газни ҳисобга олиш приборлари ва газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарини тўсиқсиз кўздан кечириши учун шарт-шароитлар яратиши шарт.

Агар Етказиб берувчи вакилининг кўздан кечириши учун Истеъмолчининг ҳудудига киришига рухсат берилмаса, Истеъмолчи томонидан фойдаланган газ сарфи учун ҳисоб-китоблар Етказиб берувчи вакилининг охирги кўздан кечириш кунидан бошлаб пломбаланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарининг бир суткада 24 соат ишлаши ҳисобидан амалга оширилади.


2.24. Истеъмолчи томонидан Етказиб берувчи вакилининг газ жиҳозларини кўздан кечириши учун рухсат бермаслик ушбу ҳолат юзасидан Далолатнома расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Агар Истеъмолчи Етказиб берувчининг вакилини ўз ҳудудига киришига рухсат бермаслик тўғрисидаги ёки газни ҳисобга олиш приборини тижорат воситаси сифатида тан олмаслик тўғрисидаги далолатномани имзолашдан бош тортса, Етказиб берувчи бир томонлама тартибда далолатнома тузади. Бунда газни ҳисобга олиш приборини текширишда иштирок этган Истеъмолчи вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, манзили кўрсатилади. Далолатномани Етказиб берувчи томонидан камида уч нафар шахс тасдиқлайди ва ушбу талаблар бажарилган ҳолатда далолатнома ҳақиқий деб ҳисобланади.


2.25. Агар ўлчов комплекси ва газни ҳисобга олиш приборлари ишдан чиқса, Истеъмолчи бу тўғрида Етказиб берувчини дарҳол хабардор қилиши, шунингдек ишламаётган газдан фойдаланиш ускуналарини пломбалаган ҳолда корхонанинг ва газдан фойдаланиш ускунасининг ишлаш жадвалини тузиши шарт.


2.26. Истеъмолчида газ сарфи ҳажмининг ўзгаришига олиб келадиган қўшимча равишда газдан фойдаланиш ускуналарини ўрнатиш, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилса, Истеъмолчи Етказиб берувчидан реконструкция қилишга техник шартлар олиши шарт.

Юқорида кўрсатилган ишларни амалга ошириш натижасида Истеъмолчида табиий газнинг йиллик ҳажми 100 минг куб метрдан ошса, шартномага ўзгартиришлар "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва "Ўздавнефтгазинспекция" томонидан берилган рухсатномалар тақдим этилганда киритилади.

Агар Истеъмолчи бир ой мобайнида Етказиб берувчини Истеъмолчининг мулкчилик шакли ва мулк эгаси ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилган бўлса, Етказиб берувчи белгиланган тартибда шартномани қайта расмийлаштиради.


2.27. Газни ҳисобга олиш прибори ишдан чиққан тақдирда, Истеъмолчи бу тўғрида Етказиб берувчини бир сутка мобайнида хабардор қилади, газни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини рўйхатдан ўтказиш қўшма далолатномасини тузишда Истеъмолчига байпас орқали газдан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда Истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборини таъмирлаш бўйича тезкор чоралар кўриши шарт. Олинган газ учун ҳисоб-китоб қилиш газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш вақтидан бошлаб Истеъмолчини пломбаланмаган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада 24 соат ишлаши ҳисобидан амалга оширилади.


2.28. Тижорат воситаси сифатида ҳисобга олишни таъминлаш учун Истеъмолчи Етказиб берувчи билан биргаликда ёз ва қиш даврида газ истеъмоли ҳажмига қараб диафрагмаларни ўз вақтида алмаштириши ва "Ўзстандарт" агентлиги талабларига мувофиқ ўлчов комплекси ишини мувофиқлаштириши керак.


2.29. Газ сарфини ҳисобга олиш прибори ҳажмини ўлчаш диапазони ўрнатилган газдан фойдаланиш ускуналари қувватига мувофиқ бўлиши лозим. Агар газ сарфини ҳисобга олиш қурилмаларининг техник тавсифида кўрсатилган ҳажмдан кам газ сарфланса, газ ҳажми ва сарфини ҳисобга олиш техник тавсифнинг пастки чегараси бўйича қабул қилинади, бунда Истеъмолчи 15 кун мобайнида газ ҳажми бўйича унинг газ ускунасига тўғри келадиган бошқа газни ҳисобга олиш приборини ўрнатишни ўз зиммасига олади.

Агар торайтирувчи қурилма (диафрагма)ни қўллаган ҳолда газ сарфини ўлчаш ва ҳисобга олишда хатолик даражаси 1,5 фоизга ошган тақдирда, газ сарфини ҳисоблаш О`z DST 8.031:2008 нинг 5.4-бандига асосан амалга оширилади.

Газ сарфини ҳисобга олиш приборларининг бошқа турлари учун хатолик даражаси 3 фоизгача бўлиши мумкин (О`z DST 8.031:2008 ва ГОСТ 8.324-2002 - 9.3.5-банд).

Газни ҳисобга олиш приборининг хатолиги приборнинг паспортида кўрсатилган хатолик чегарасига мос келиши лозим, бундай ҳолатларда газ сарфини ҳисобга олиш тизими ўзаро ҳисоб-китоблар учун яроқли ҳисобланади.

Газ ҳажми ҳисобга олиш приборининг максимал йўл қўйилган сарфлаш чегарасидан ошган тақдирда, пломбаланмаган газ қурилмалари томонидан фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар мазкур шартноманинг 2.18-бандига мувофиқ амалга оширилади.


2.30. Етказиб берувчи томонидан етказиб бериладиган газ ҳажмининг ишончлилигига таъсир кўрсатувчи ўлчов комплекслари ва ҳисобга олиш приборларининг ишлаши бузилган ҳолатлар аниқланганда, Етказиб берувчи "Ўзстандарт" агентлиги бўлинмаларида ўлчов комплекслари ва газни ҳисобга олиш приборларини экспертизадан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Агар ўлчов комплекслари ва ҳисобга олиш приборлари носоз бўлса, экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар Истеъмолчи томонидан, соз ҳолатда бўлганда эса - Етказиб берувчи томонидан амалга оширилади.


2.31. Истеъмолчи томонидан фойдаланилган табиий газ учун ҳисоб-китоблар ушбу шартноманинг 2.18-бандига мувофиқ қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) агар газни ўлчаш қурилмаси бузилган бўлса ёки босимлар фарқи усули билан газ сарфини ўлчаш ГОСТ 8.586-2005 талабларига мос келмаса;

б) ўлчов комплекслари, диафрагмалар, газни ҳисобга олиш приборларининг давлат текшируви тўғрисидаги сертификатларнинг муддати ўтган бўлса;

в) газни ҳисобга олиш приборининг давлат қиёсловидан ўтказиш учун жойидан ечиб олинган санадан уни жойига қайта ўрнатиш санасигача бўлган даврларда;

г) Етказиб берувчининг вакили томонидан етказиб берилаётган газни ҳисобга олишнинг ишончлилигига таъсир кўрсатадиган, Истеъмолчининг балансида бўлган ҳисобга олиш приборида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганда;

д) Истеъмолчи томонидан газни ҳисобга олиш приборидан олинган газ сарфининг ҳажми бўйича далолатнома билан расмийлаштирилмаган маълумотлар, электрон кўчирмалар йўқолганда;

е) назорат-ўлчов комплексининг тузатиш блоки ишдан чиққанда, механик равишда ўлчовчи қурилмалари мавжуд бўлмаганда ёки тўхтаб қолганда.

Истеъмолчининг аниқланган қоидабузарлик ҳолати бўйича тузилган далолатномани имзолашдан бош тортиши уни қоидабузарлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.


2.32. Ушбу шартноманинг 2.10-бандига асосан газ ҳисоблагич ёрдамида газ сарфини ҳисоб-китоб қилишда қуйидаги жиҳатлар ҳисобга олинади:

а) манометрлар ва термометрларнинг созлиги, уларнинг давлат қиёсловидан ўтганлигининг амал қилиш муддати;

б) ГТШни созлаш (тартибга солиш) муддати, шунингдек амалдаги ишчи босимининг ГТШнинг созланганлиги тўғрисидаги далолатномада қайд этилган параметрларга мувофиқлиги.

Юқоридаги "а" ва "б" кичик бандларда кўрсатилган талабларга риоя қилинмаганда, Ризб = 1,0 кг/кв. см коэффициенти қўлланади.


2.33. Етказиб берувчи магистрал ва газ тармоқлари ишлашида бузилишлар бўлган даврларда Истеъмолчига узлуксиз газ етказиб беришни кафолатламайди (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган Газ таъминоти тармоғидан узиб қўйилмайдиган истеъмолчилар рўйхатига киритилган истеъмолчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон ва 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорларида санаб ўтилган истеъмолчилардан ташқари).


2.34. Газни ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши керак бўлган, уларнинг баланс мансублиги бўйича аниқланадиган Етказиб берувчи ва Истеъмолчи ўртасидаги газ тармоғининг бўлиниш нуқтаси газ тармоғининг бўлиниш чегараси ҳисобланади.

Истеъмолчининг балансида бўлган газ қувурлари, иншоотлар ва газдан фойдаланиш ускуналарининг техник ҳолати ва соз ҳолатда сақланиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига мувофиқ улардан хавфсиз фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик Истеъмолчига юкланади.


2.35. Етказиб берувчи томонидан Истеъмолчига етказиб берилаётган газнинг сифати муайян газ тақсимлаш станциясидан қабул қилинган газ сифати кўрсаткичидан паст бўлмаслиги керак.



III. Табиий газнинг нархи ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби


3.1. Фойдаланилган табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган реестрлар бўйича амалга оширилади.


3.2. Тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Истеъмолчилар ҳисоб-китоб қилиш ойи бошлангунга қадар камида 5 кун олдин газ узатиш ташкилотлари ва ҳудудий газ таъминоти корхоналарининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига истеъмол қилинадиган газ учун тузилган шартномада кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг камида 100 фоиз суммасини олдиндан тўлашни амалга оширадилар;

олдиндан тўлов амалга оширилмаганда Етказиб берувчи Истеъмолчига газ етказиб бермайди;

ҳисоб-китоб қилинадиган ойда газ етказиб бериш ҳажми бўлиниш чегарасида ўрнатилган газни ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари асосида аниқланади ҳамда ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 5 кун мобайнида Истеъмолчи ва Етказиб берувчи ўртасида газ етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш Истеъмолчини Етказиб берувчи томонидан аниқланган газ ҳажмлари учун тўловлардан озод қилмайди. Берилган ёки қабул қилинган газ миқдорини аниқлашдан норози бўлган тараф далолатномада норозилик сабабларини мажбурий акс эттириш йўли билан ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 10-кунгача бошқа тарафга бу тўғрида маълум қилади. Ушбу масалани ҳал этиш имконияти бўлмаганда, тарафларнинг ўзаро розилигига кўра, келишмовчиликларнинг сабаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши керак;

якуний ҳисоб-китоб қилиш учун белгиланган муддатда тўлов тўланмаган тақдирда, Етказиб берувчи хизмат кўрсатувчи банклар орқали, етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасига мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тўланган тўловлар суммасини айирган ҳолда, ҳисобот ойида етказиб берилган газ қийматининг суммасига тўлов топшириқномалари тақдим этади;

Истеъмолчининг айби билан тўлов топшириқномаси 3 банк куни мобайнида бажарилмаган тақдирда, Истеъмолчига газ етказиб бериш тўхтатилади;

Етказиб берувчи томонидан Истеъмолчидан дебиторлик қарзларни ундириш белгиланган тартибда амалга оширилади;

стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган Истеъмолчилар ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 30 кун мобайнида, олинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга оширадилар.


3.3. Олдиндан тўловларни амалга оширмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорининг 5-иловасига киритилган корхоналарга Етказиб берувчи томонидан газ етказиб бериш ҳажми технологик ёки авария брони даражасигача қисқартирилади, газ тармоқларидан тўлиқ узиб қўйиш эса фақат суд қарори билан амалга оширилади. Бундан кейин корхоналардан дебиторлик қарзларини ундириш суд тартибида амалга оширилади.


3.4. Олдиндан тўловларни ёки якуний ҳисоб-китобларни амалга оширмаган бюджет ташкилотларига газ етказиб бериш тўхтатилади (шифохоналар, поликлиникалар, мактаблар ва мактабгача тарбия муассасаларидан ташқари).


3.5. Табиий газ учун нархлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.


3.6. Агар Истеъмолчининг айби билан шартномада кўрсатилган газ ҳажмидан тўлиқ фойдаланилмаганда, олдиндан тўланган пул маблағидан фойдаланилмаган газ ҳажми учун қайтарилмайди, балки кейинги ойнинг ҳисобига киритилади.

Истеъмолчида табиий газ учун муддати ўтган қарздорлик юзага келган тақдирда, унинг томонидан олдиндан тўлов тарзида ўтказилган маблағлар тўлов муддати ўтган қарзларни қоплашга йўналтирилади ҳамда олдиндан тўлов сифатида ҳисобга олинмайди.


3.7. Истеъмолчи ёки Етказиб берувчининг тўлов реквизитлари ўзгарган тақдирда, улар бу тўғрида бир-бирини дарҳол хабардор қилиши шарт.


3.8. Саноат ва коммунал-маиший корхоналар (бюджет ташкилотларидан ташқари) Етказиб берувчига олинган газ миқдори тўғрисидаги маълумотни ҳисобот ойининг 28-кунидан 30-31-кунигача, газ босими ва ҳарорати бўйича тузатиш блоки бўлган электрон газ ҳисоблагичларга эга корхоналар эса, белгиланган тартибда расмийлаштирилган газ етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасига мувофиқ, кейинги ойнинг 1-кунидан 5-кунигача тақдим этадилар. Тўлиқ ҳисоб-китоб кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади.

Агар шартномада кўрсатилган муддатда истеъмол қилинадиган газ ҳажми бўйича ҳисобот тақдим этилмаса, фойдаланилган газ ҳажми учун ҳисоб-китоб газдан фойдаланиш асбоб-ускуналари, газ истеъмол қилувчи қурилмаларнинг бир суткада 24 соат ишлаши ҳисобидан Истеъмолчининг расман давлат рўйхатидан ўтган (тасдиқланган тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлганда) кунидан бошлаб ёки даъво муддатига келгусида қайта ҳисоб-китоб қилмаслик шарти билан амалга оширилади.



IV. Табиий газ етказиб беришни тўхтатиш ва узиб қўйиш тартиби


4.1. Етказиб берувчи Истеъмолчига газ етказиб беришни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:

Истеъмолчи томонидан газ шартномада келишилган ҳажмдан ортиқча олинган тақдирда;

аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга газ етказиб беришда узилишларни бартараф этиш мақсадида;

газ тармоқларига қўшимча газдан фойдаланиш ускуналари ўзбошимчалик билан уланган ҳолатларда;

муддати ўтган дебиторлик қарзлари мавжуд бўлганда;

газдан фойдаланиш қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолатларда;

газ учун тўловлар (олдиндан тўловлар) амалга оширилмаганда;

шартномада назарда тутилган иқтисодий санкциялар бўйича тўловлар таъминланмаганда.


4.2. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ва қоидабузарликлар аниқланганда газ тармоқларидан узиб қўйиш ва қайта улаш харажатларини Истеъмолчи тўлайди. Бунда Етказиб берувчи мулкий жавобгар бўлмайди.



V. Тарафларнинг моддий жавобгарлиги


5.1. Етказиб берувчи Истеъмолчига газ етказиб бериш шартномасига асосан газ етказиб берилмаган ёки тўлиқ етказиб берилмаганлиги оқибатида етказилган аниқ зарар ва бой берилган фойдасини белгиланган тартибда қоплайди.

Етказиб берувчи қуйидаги ҳолатларда газни етказиб бермаганлик ёки тўлиқ етказиб бермаганлик учун жавоб бермайди:

Истеъмолчининг газ тармоқларига қўшимча равишда газдан фойдаланиш ускуналарини ўзбошимчалик билан улаши ҳолати аниқланганда;

Етказиб берувчи Истеъмолчида тўлов муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда аниқ зарар ва бой берилган фойдани қоплаш бўйича ва етказиб берилаётган табиий газ сифати учун, шунингдек ушбу шартноманинг 4.1. ва 4.2-бандларида назарда тутилган ҳолатларда Истеъмолчи олдида моддий жавобгар ҳисобланмайди.


5.2. Етказиб берувчи томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаслик натижасида Истеъмолчига моддий зарар етказилган тақдирда, Етказиб берувчининг айбдор мансабдор шахсига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима қўлланади.


5.3. Газ таъминоти тармоқларига рухсатсиз уланиш, газни ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида четдан аралашиш, ўрнатилган пломбаларнинг бутлигига шикаст етказиш, пломбаларни олиб ташлаш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Истеъмолчига нисбатан маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари қўлланади.

5.4. Шартномада кўрсатилган ҳажмдан кам ҳажмда газ етказиб берилган тақдирда, Етказиб берувчига нисбатан "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида жарима санкциялари қўлланади, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

форс-мажор ҳолатлар;

магистрал ва газ тармоқларидаги авария ҳолатлари;

қиш даврида вақтинча газ етказиб беришни чеклаш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон ва 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорлари билан тасдиқланган газ етказиб бериш тармоғидан узиб қўйилмайдиган объектлар рўйхатига киритилган корхоналардан ташқари);

қабул қилинган шартномавий мажбуриятларнинг Истеъмолчи томонидан бажарилмаслиги.


5.5. Етказиб берилган табиий газнинг сифати шартнома ёки норматив ҳужжатлар талабларига мос келмаганда, Истеъмолчи газ қабул қилиш ёки унинг учун ҳақ тўлашни рад этганда Етказиб берувчидан етказиб берилган сифати зарур даражада бўлмаган газ ҳажмининг қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


5.6. Истеъмолчи томонидан газ етказиб беришга тузилган шартномада кўрсатилган белгиланган ҳажмдан ортиқча газ олинганда, Етказиб берувчи томонидан олдиндан огоҳлантирилмасдан, шартномавий ҳажмлардан ортиқча олинган газ нархига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўловлар Истеъмолчидан ундирилади.


5.7. Етказиб берувчи томонидан шартномавий ҳажмлардан кам газ етказиб берилганда, Етказиб берувчи Истеъмолчига муддати ўтган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ етказиб берилмаган газ қийматининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.


5.8. Шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаган тақдирда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.


5.9. Истеъмолчи томонидан газ тармоқларига газдан фойдаланиш ускуналари рухсатсиз уланган тақдирда, Етказиб берувчи зудлик билан уларни газ тармоқларидан узиб қўяди, Истеъмолчидан эса Истеъмолчининг расман давлат рўйхатидан ўтган (тасдиқланган тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлганда) кунидан бошлаб ёки даъво муддати даврига уланган газдан фойдаланиш ускуналарининг бир суткада 24 соат ишлаши ҳисобидан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажми қийматининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажми қийматининг ундирилиши Истеъмолчини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу қоидабузарлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

Газни ҳисобга олиш приборларини қасддан бузиш ёхуд ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида четдан аралашиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, етказиб берилган газ миқдори Етказиб берувчи томонидан рухсатсиз уланиш ҳолати сифатида аниқланади ва газ қийматига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўловлар ундирилади.

Газни ҳисобга олиш приборларига, газдан фойдаланиш ускуналарига ва байпас линияларига ўрнатилган пломбаларни олиб ташлаш ҳолати аниқланган тақдирда, етказиб берилган газ миқдори Етказиб берувчи томонидан рухсатсиз уланиш ҳолати сифатида аниқланади ва газ қийматига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўловлар ундирилади.



VI. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


6.1. Етказиб берувчи қуйидагиларга мажбур:

ўзининг балансида бўлган газ тармоқларини соз ҳолатда сақлаш ва газ тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз ҳисобидан амалга ошириш;

газ тармоқларининг техник ҳолатини текшириш ва уларга рухсатсиз уланишни аниқлаш учун, агар бундай ҳолатлар мавжуд бўлса, ўзининг газ тармоқларини даврий равишда кўздан кечириш;

газ етказиб бериш қисқартирилганда ёки тўхтатилганда Истеъмолчини бу тўғрида хабардор қилиш;

рухсатсиз газ истеъмоли аниқланганлиги, газ тармоқларидан моддий бойликларнинг ўғирланганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ахборот бериш;

газ етказиб бериш шартномасида келишилган параметрларда Истеъмолчига газ етказиб беришни амалга ошириш. Барча Истеъмолчиларга газ етказиб бериш учун ресурслар ва қувватлар етарли бўлмаганда газ тақсимотини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ амалга оширилади;

Истеъмолчиларнинг зарур ҳажмларда ва зарур даражадаги сифатда товарларни олиш қисми бўйича ҳуқуқларининг чекланишига йўл қўймаслик;

шартномада назарда тутилган миқдорда уланган тармоқ орқали ҳамда тарафлар томонидан келишилган етказиб бериш режимига риоя қилган ҳолда узлуксиз газ етказиб беришни таъминлаш;

стандартлаштириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мос келадиган сифат билан Истеъмолчига газ етказиб беришни амалга ошириш;

газ таъминоти ташкилотлари балансида бўлган газ таъминоти тизими ишларида бузилишлар аниқланган кундан бошлаб бир сутка мобайнида газ етказиб беришни тўхтатиб туриш ёки чеклашнинг сабаблари ва тахмин қилинаётган давомийлиги тўғрисида Истеъмолчини хабардор қилиш;

газ етказиб беришда режали узиб қўйишлар ва танаффуслар тўғрисида танаффус бошланмасдан 10 кундан кечикмасдан Истеъмолчини хабардор қилиш;

газ таъминоти соҳасида амалдаги ва киритилган янги норматив ҳужжатлар тўғрисида Истеъмолчини хабардор қилиш;

аҳолини ва истеъмолчиларни тарифларга ўзгартиришлар тўғрисида улар амалга киритилгунгача ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш;

Истеъмолчининг газ тармоқларини, ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ва приборларини ҳар ойда кўздан кечириш ҳамда Истеъмолчига қоидабузарликлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида далолатноманинг нусхасини тақдим этган ҳолда далолатномалар тузиш.


6.2. Етказиб берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

техник зарурият вужудга келганда, ушбу шартномага асосан белгиланган тартибда Истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, газ етказиб беришни қисқартириш ёки тўхтатиш;

газ таъминоти тармоқларига рухсатсиз уланиш аниқланганда Етказиб берувчи уларни газ тармоғидан узиб қўйиш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган санкцияларни қўллаш.

Газни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига четдан аралашиш, ўрнатилган пломбалар бутунлигини бузиш, пломбаларни олиб ташлаш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Етказиб берувчи рухсатсиз уланиш сифатида ушбу шартномада назарда тутилган санкцияларни қўллаш.


6.3. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:

газдан оқилона ва самарали фойдаланиш;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг 2014 йил 22 январдаги 13-сонли буйруғи ва ушбу шартнома билан тасдиқланган Газ хўжалигидан техник фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқ газ хўжалиги газ қувурлари ва ускуналарини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;

газ таъминоти ташкилотларининг диспетчерлик хизматларини газ тармоқларида ёки газ ишлатувчи қурилмаларида юзага келган газнинг сизиб чиқиши тўғрисида зудлик билан хабардор қилиш;

ўз газ тармоқлари ва асбоб-ускуналарининг дахлсизлигини таъминлаш ва рухсатсиз уланиш эҳтимолини аниқлаш мақсадида уларни тизимли равишда кўздан кечириш;

газ таъминоти лойиҳасига ҳамда "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлмаган сертификатланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарини газ таъминоти ташкилотларининг газ таъминоти тармоқларига уламаслик;

Етказиб берувчининг вакиллари учун (тегишли гувоҳномаларни тақдим қилганда) газни ҳисобга олиш приборлари ва/ёки газдан фойдаланиш ускуналарини текширишга сутканинг ҳар қандай вақтида эркин киришини таъминлаш;

газдан фойдаланиш асбоб-ускуналари нуқсонларини (ихтисослаштирилган бригадалар ёки бундай ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар ёрдамида) бартараф этиш;

газни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига четдан аралашишга, уларни қасддан бузишга йўл қўймаслик ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини таъминлаш;

газни ҳисобга олиш приборларининг ишлашида носозликлар аниқланганда Етказиб берувчини зудлик билан ёзма равишда хабардор қилиш;

газ таъминоти ташкилотларига олинган газ учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўловлар ўтказиш.


6.4. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

газ таъминоти ташкилотларидан газ учун тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида маълумотларни (шахсан ёки ўзининг вакили орқали), шунингдек етказиб берилган газ учун тўловлар бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномаларни бепул олиш;

буюртманома юборилган вақтдан бошлаб 18 соат мобайнида газ етказиб бермаслик ҳамда сифати ва ҳажмлари зарур даражада бўлмаган газ етказиб берганлик тўғрисидаги, белгиланган муддатларда аниқланган камчиликларни бартараф этганлик тўғрисидаги далолатномани Етказиб берувчидан олиш;

Етказиб берувчидан:

етказиб берилган газнинг ҳажми ва бошқа параметрларини аниқлашдан норози бўлганда Етказиб берувчининг газни ҳисобга олиш приборлари ишлашининг ишончлилигини аниқлаш учун комиссия тузишни;

газ етказиб бериш шартномаси муддатини узайтиришни ва бекор қилишни;

шартномавий мажбуриятларга риоя қилинишини;

газ етказиб беришни вақтинча тўхтатишни;

моддий зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплашни ва ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан етказилган маънавий зарарни компенсация қилишни талаб қилади.

Истеъмолчи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ҳамда газ етказиб бериш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.



VII. Низоларни ҳал этиш тартиби


7.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда томонлар қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

Келишмовчиликлар ва низоли масалаларни ҳал этиш учун тарафлар белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

7.2. Шартнома шартларини бир томонлама рад этиш ва бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.



VIII. Форс-мажор ҳолатлар


8.1. Томонлар:

а) табиий офатлар;

б) газ қувурларида ва газ тармоқларида, газни қайта ишлаш корхоналари ва газ қазиб чиқариш жойларида кутилмаган авария вазиятлари юзага келганда, жавобгарликка жалб этилмасдан, газ етказиб беришни тўхтатиш, қисқартириш ёки қабул қилиш ҳуқуқига эга.


8.2. Форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда тарафлар ҳар қандай алоқа воситаси ёрдамида бир-бирини хабардор қилиши керак.


8.3. Агар кўрсатилган ҳолатлар 90 кундан ортиқ кун мобайнида сақланиб турса, томонлар музокаралар йўли билан шартномани келгусида бажариш тўғрисидаги масала бўйича қарор қабул қиладилар.



IX. Шартноманинг амал қилиши


9.1. Ушбу қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда тарафлар томонидан имзоланиши керак.


9.2. Бюджет ташкилотлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига асосан Ғазначилик бўлими томонидан мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.


9.3. Шартнома _______ йил 31 декабргача бўлган муддатга тузилган бўлиб, шартноманинг муддати тугагандан кейин, агар томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланади.

Бюджет ташкилотлари учун шартнома бир йилга тузилади, шартноманинг муддати тугагандан кейин, агар томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланади. Бюджетдан маблағ олувчилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 сентябрдаги 2007-сон билан рўйхатдан ўтказилган Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларига мувофиқ белгиланган ҳар йилнинг "______ йил 31 декабргача" санасига амал қилишлари лозим.


9.4. Томонларнинг ушбу шартнома бўйича даъволари даъво қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида кўриб чиқилади.

Ўзаро келишувга асосан ҳал этилмаган томонлар ўртасидаги низолар жавобгарнинг жойлашган жойидаги Хўжалик суди томонидан ҳал қилинади.



X. Якунловчи қоидалар


10.1. Мазкур шартнома томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ёки шартнома қоидалари жиддий бузилган тақдирда, бир томонлама тартибда ёхуд суд тартибида бекор қилиниши мумкин.


10.2. Ушбу шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилган, ҳар иккала нусха бир хил юридик кучга эга.



XI. Томонларнинг банк реквизитлари ва манзили:

ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ

     

ИСТЕЪМОЛЧИ


(газ таъминоти ташкилотининг номи)



Почта манзили _____________________

___________________________________

КТУТ коди ________________________

ИФУТ ____________________________

Боғланиш телефони ________________

Тўловлар учун банкнинг ҳисоб рақами

_________________________________

Банкнинг номи ____________________

ФПМ ____________________________

СТИР ____________________________


Раҳбар ___________________________

                                          (Ф.И.О.)

Имзо: _________________________

М.Ў.


(бюджет ташкилотлари ва хўжалик

юритувчи субъектларнинг номи)


Почта манзили _____________________

__________________________________

КТУТ коди ________________________

ИФУТ ____________________________

Боғланиш телефони ________________

Тўловлар учун банкнинг ҳисоб рақами

__________________________________

Банкнинг номи _____________________

ФПМ _____________________________

СТИР _____________________________


Раҳбар ____________________________

                                          (Ф.И.О.)

Имзо: _________________________

М.Ў.

   

    

Юридик маслаҳатчининг хулосаси:


    


    


   


     

       


      






(Ф.И.О.)


(имзо, муҳр)


(сана)

    





201__ йил "___" ___________даги

________-сон шартномага

ИЛОВА



Фойдаланишга қабул қилинган

газдан фойдаланиш ускуналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхона,

участка, цех

номи


Агрегатлар


Лойиҳавий

газ сарфи,

м.куб/соат


Газни ҳисобга олиш

приборларининг

турлари


номи


сони































































Келишилган:







Етказиб берувчи

_______________________

_______________________

    


Истеъмолчи

_______________________

_______________________

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 30 июнь, 26-сон, 316-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 65-модда






















Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск