ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2014 й. 170-сон "Фарғона вилоят Театр-концерт саройи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2014 й.

N 170




ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ТЕАТР-КОНЦЕРТ САРОЙИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012 - 2015 йилларда Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 15 ноябрдаги ПҚ-1641-сон қарорига мувофиқ Фарғона шаҳрида бунёд этилган Санъат саройидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳар Юксалиш кўчасида қурилган Санъат саройининг Фарғона вилоят Театр-концерт саройи сифатида фаолият олиб бориши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Фарғона вилоят Театр-концерт саройининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, театр, мусиқа, рақс ва миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш ҳамда ўзбек халқининг бой маънавий меросини тараннум этувчи, миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғловчи ёрқин саҳна асарларини намойиш этиш орқали аҳолининг кенг қатламларини санъат усталари ва истеъдодли ёш ижрочиларининг ижодидан баҳраманд этиш;

халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғоя руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи ранг-баранг ижодий дастурлар орқали ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш;

давлат аҳамиятига молик муҳим тадбирлар, халқаро фестиваллар, кўрик-танловлар, конференциялар, ижтимоий-маданий анжуманлар ўтказиш.


3. Фарғона вилояти ҳокимлиги Фарғона вилоят Театр-концерт саройи биносининг белгиланган тартибда Фарғона вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфига ўтказилишини ҳамда ундан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Фарғона вилоят Театр-концерт саройини молиялаштириш саройнинг фаолиятидан олинадиган даромадлар, шунингдек ҳомийлар маблағлари ва давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


5. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

бир ой муддатда Фарғона вилоят Театр-концерт саройининг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Фарғона вилоят Театр-концерт саройининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уни зарур махсус асбоб-ускуналар, хавфсизликни таъминловчи техник воситалар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Фарғона вилоят Театр-концерт саройи фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларнинг 2014 йил учун Фарғона вилояти маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилишини таъминласин, 2015 йилдан бошлаб мазкур маблағларни Фарғона вилояти маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:

ўн кун муддатда Фарғона вилоят Театр-концерт саройи тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Фарғона вилоят Театр-концерт саройининг штатлар жадвалини, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини тасдиқласин;

Фарғона вилоят Театр-концерт саройини доимий равишда малакали ходимлар билан таъминлаб борсин ҳамда унинг самарали фаолият юритишини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Фарғона вилоят Театр-концерт саройининг даромадлари шакллантирилиши, маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши устидан мунтазам назоратни амалга оширсин;

Фарғона вилоят Театр-концерт саройи фаолияти учун зарур бўлган 2 (иккита) автотранспорт, шу жумладан, 1 (битта) махсус автотранспорт таъминоти учун лимит ажратсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 30 июнь, 26-сон, 317-модда
























Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск