Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2014 й. 172-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2014 й.

N 172




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ОЛИЙ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ

ВА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2010 ЙИЛ

18 ИЮНДАГИ 118-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш

тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"

2014 йил 30 апрелдаги ПҚ-2170-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 30 апрелдаги ПҚ-2170-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 27 июндаги

172-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар

ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш

тартиби  тўғрисидаги  низомларни  тасдиқлаш  ҳақида"

2010 йил 18 июндаги 118-сон қарорига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг учинчи хатбошисига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бунда ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриент ўз аризасига асосан тест синовларини ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида топшириш ҳуқуқига эга";


б) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "уйғур тилини" сўзларидан кейин "(инглиз, немис ва француз тиллари ўқитилмаган ҳолда)" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур тили билан биргаликда инглиз, немис ва француз тиллари ҳам ўқитилган ҳолда (ушбу фанлар абитуриент дипломи иловасида (аттестатида) мавжуд бўлганда) абитуриент аризасига асосан у чет тилини тест шаклида ёки испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур тилидан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширади.";

иккинчи - учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 12-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "рақамини" сўзидан кейин "ва танланган иккинчи олий таълим муассасаси, таълим йўналишини" сўзлари қўшилсин;


г) 13-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат комиссияси ва Давлат тест марказига олий таълим муассасалари томонидан 30 июлгача тақдим этилади.";


д) 16-бандда:

тўққизинчи хатбошидаги "4. Математика" сўзлари "4. Математика (информатика билан)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"Математика (информатика билан)" фанидан тест саволлари "Математика" фани бўйича биринчи 30 та савол, "Информатика ва ахборот технологиялари" фани бўйича охирги 6 та саволдан иборат бўлади.";

ўн саккизинчи - йигирма саккизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўққизинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест материалларини топширишдан бош тортса, тест материалларини аудиториядан ташқарига чиқарса, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва Давлат тест маркази вакили ёки аудитория раҳбари ва кузатувчилари томонидан далолатнома тузилиб, у тест жараёнидан четлаштирилади;";

қуйидаги мазмундаги ўттизинчи хатбоши қўшилсин:

"Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент тест синовлари натижаси эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш кун давомида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.";


е) Низомга 2-илованинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тест синовлари топширилмайдиган таълим йўналишларининг кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссияси мажлисининг баённомаси ва олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан белгиланган квота доирасида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.".


2. Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"чоп этилган илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) нусхаси (мавжуд бўлган ҳолда);";

тўртинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 14-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбатдан ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);";

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошидаги "300" рақами "350" рақами билан алмаштирилсин;


в) 16-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Суҳбатдан ўтказиш учун танланган мутахассисликка мос абитуриентнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлашга қаратилган саволлар етакчи мутахассислар томонидан тузилади ва бир ой олдин абитуриентлар эътибори учун қабул комиссияси ахборот доскасида эълон қилинади. Мазкур саволлар асосида имтиҳон билетлари тузилади ва суҳбат вақтида абитуриент имтиҳон билетига жавобларини комиссияга ёзма равишда тақдим этиб, саволларга оғзаки жавоб беради. Суҳбат давомида абитуриентнинг илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) кўриб чиқилиб, суҳбат натижаларини баҳолашда инобатга олинади.";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 17-банддаги "10" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин;


д) 25-банд иккинчи хатбошидаги "ҳар бир" сўзлари "мутахассислик бўйича махсус фандан" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 7 июль, 27-сон, 325-модда
































Время: 0.2354
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск