ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Иқтисодий ҳамкорлик шартномалари / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (2013 йил 15 апрель, Москва, ЎзР Президентининг 12.06.2013 й. ПҚ-1983-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш ва

ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратишни истаб,

мазкур Битим асосида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш сармоялар кириб келишига туртки бўлиши ҳамда ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг ривожланишига кўмак беришини англаган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битим мақсадлари учун кейинги ўринларда келтирилган тушунчалар қуйидаги маъноларни англатади:

а) "инвестор" - бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахси:

жисмоний шахс - Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ унинг фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахс;

юридик шахс - Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ёки таъсис этилган ҳар қандай юридик шахс.

б) "инвестициялар" - бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестори тарафидан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига мазкур давлат қонунчилигига мувофиқ киритилган мулкий қимматликларнинг барча турлари, хусусан:

кўчар ва кўчмас мулк;

акциялар, улушлар ва тижорат ташкилотлари капиталида иштирок этишнинг бошқа шакллари;

иқтисодий қимматликлар яратиш учун сарфланган пул маблағлари бўйича ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ва инвестициялар билан боғлиқ шартномалар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи;

интеллектуал мулк объектларига (муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, саноат намуналари, моделлар, товар белгилари ёки хизмат кўрсатиш

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск