ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 26.06.2014 й. 2014-22-сон "Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.07.2014 й. 1919-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.07.2014 й.

N 1919-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.06.2014 й.

N 2014-22


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари

битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 4 мартдаги 2009-18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                        Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари

битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акциялари сотиб олинганда;".


2. 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида битимлар тузиш ва уларнинг рўйхатга олиниши:

қимматли қоғозларнинг чиқарилиши рўйхатга олинмаган ёхуд бекор қилинган, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

қимматли қоғозлар битим тузиш вақтида бегоналаштирувчининг ихтиёрида мавжуд бўлмаганда;

битим тузиш вақтида қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши ёки муомаласи тўхтатиб турилганда;

қимматли қоғозларга гаров ёки бошқа мажбуриятлар юклатилганда (агарда шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса);

қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши ва муомалада бўлишига чекловлар қўйилганда;

акция ва корпоратив облигациялар бланк ва сертификат шаклида чиқарилганда (депозитарийга берилгунга қадар);

қимматли қоғозлар эгасининг депо ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати тўлиқ тўланмаганда;

акциялар очиқ обуна воситасида жойлаштирилганда;

агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, акциялар олди-сотди битими бўйича иккиламчи бозорда реализация қилинганда тақиқланади.

4. Фонд биржалари ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиларининг савдо тизимларидан ташқарида иккиламчи бозорда тузилган акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотди битимлари ҳақиқий эмас деб топилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамиятлари томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича битимлар бундан мустасно.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 348-модда































Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск