ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /Молия вазирининг 30.06.2014 й. 46-сон "Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.07.2014 й. 2343-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.07.2014 й.
N 2343-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
30.06.2014 й.
N 46
БУЙРУҒИ
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини
ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 2343, 2012 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. Азимов
ИЛОВА
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини
ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банддаги "ўқув курсларида" деган сўзлар "курсларида" деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Таълим муассасаси томонидан солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисида сертификат берилади.
9. Солиқ маслаҳатчилари ҳар йил 15 апрелгача солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.".
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 14 июль, 28-сон, 351-модда