ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Наслчилик соҳасида селекция, биотехнология ва ирсият-муҳандислик усулларининг қўлланиш шартларини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.07.2014 й. 2602-сон билан рўйхатга олинган қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 16.06.2014 й. 155-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 15 июлда 2602-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2014 йил 16 июндаги

155-сонли буйруғига

ИЛОВА



Наслчилик соҳасида селекция, биотехнология

ва ирсият-муҳандислик усулларини қўлланиш

шартларини белгилаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Наслчилик тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, наслчилик соҳасида селекция, биотехнология ва ирсият-муҳандислик усулларини қўлланиш шартларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


наслчилик - селекция мақсадида наслдор ҳайвонларни урчитиш, наслли маҳсулот (материал) етиштириш ва ундан фойдаланиш;


наслдор ҳайвон - келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;


наслли маҳсулот (материал) - наслдор ҳайвон, унинг уруғи ва эмбрионлари, наслдор тухум, ипак қурти уруғи;


дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) - тирик организмларда ирсий белгиларни сақлаш вазифасини бажарадиган ҳамда асосан ҳужайра ядроси, митохондрия ва хлоропластларда бўладиган нуклеин кислотанинг бир тури;


селекция усули - наслдор ҳайвонларни урчитиш орқали янги наслдор ҳайвон зотларини яратиш;


биотехнология усули - биологик жараёнлар ва биологик омиллардан фойдаланган ҳолда янги наслдор ҳайвон зотларини яратиш;


ирсият-муҳандислик усули - рекомбинант ДНКлар технологияси ҳамда генетик, биокимёвий усуллар ёрдамида организм ёки ҳужайранинг биологик ахборотини ўзгартириш орқали табиатда учрамайдиган, янги хусусиятларга эга бўлган генлар тўплами асосида янги наслдор ҳайвон зотларини яратиш;


вектор - ташқаридан киритилган генни ҳужайрага кўчиришда ва уни ҳужайра геномига бириктиришда фойдаланиладиган доира шаклидаги (плазма) генетик тизим;


рибонуклеин кислота (РНК) - асосан ҳужайра цитоплазмасида жойлашган ва ДНКдаги генетик ахборотларнинг нусхаси бўлиб, битта поленуклеотид занжирдан ташкил топган ҳамда ферментатив фаоллик хусусиятларига эга бўлган рибоза асосли нуклеотидлардан ташкил топган нуклеин кислота;


ген - ирсий омил бўлиб, ДНК (вирусларда РНК) молекуласининг бир қисми, ирсий ахборотнинг тизимли ва функционал бирлиги;


донор - уруғланган тухум ҳужайра олишда фойдаланиладиган юқори маҳсулдорлик хусусиятига эга бўлган она ҳайвон;


реципиент - 6, 7 ва 8 кунлик эмбрионни кўчириб ўтказишга мўлжалланган ҳайвон;


трансплантация - ҳайвонларда бирор тўқима ёки органни кўчириб ўтказиш;


ядро - эукариод организмлар ҳужайрасидаги органоид бўлиб, ҳужайрадаги барча ҳаётий жараёнларда, уларнинг бўлинишида иштирок этади ва бу жараёнларни назорат қилади.


2. Селекция, биотехнология ва ирсият-муҳандислик усуллари мазкур Низомнинг иловасида назарда тутилган наслдор ҳайвонларга нисбатан қўлланилади.


3. Наслчилик соҳасида селекция, биотехнология ва ирсият-муҳандислик усулларини қўллашдан асосий мақсад табиий иқлим шароитига мос, юқори маҳсулдорлик хусусиятига эга бўлган ҳайвонларни кўпайтириш, касалликларнинг олдини олиш ва янги наслли маҳсулотлардан (материаллардан) зотлар яратиш ҳисобланади.


4. "Наслчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига асосан, наслдор ҳайвонларнинг уруғи ва эмбрионларидан, агар улар:

қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ва эмбрионларини кўчириб ўтказиш билан шуғулланувчи ташкилотларда олинган бўлса;

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган наслдор ҳайвонлардан олинган бўлса;

идентификация қилиш мақсадида аниқ белги қўйилган бўлса;

сертификатга эга бўлса, фойдаланилади.


5. Наслдор ҳайвонларнинг уруғи ва эмбрионлари қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ва эмбрионларини кўчириб ўтказиш билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан бошқа шахсларга реализация қилиниши ёки ўтказилиши мумкин.



2-БОБ. СЕЛЕКЦИЯ ВА БИОТЕХНОЛОГИЯ

УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


6. Селекция усуллари бир турга мансуб зотларни, бир турга мансуб икки ва ундан кўп зотларни, икки турга мансуб ҳайвонларни урчитиш орқали, биотехнология усуллари эса, уруғ олиш ва эмбрион тайёрлашда қўлланилади.


7. Эркак наслдор ҳайвонлардан қуйидаги даврийликда уруғ олинади:

наслдор буқалардан ҳафтада 2 - 8 марта, бунда ҳар бир эякулят орасида 10 - 15 дақиқа дам берилиши лозим;

қўчқорлардан кунига 3 марта, бунда тушликкача 2 марта ва куннинг иккинчи ярмида 1 марта;

айғирлардан ҳар куни 1 марта;

эркак чўчқалардан ҳафтада 2 марта;

қуёндан кунига 2 марта;

хўрозлардан икки кунда 1 марта;

курка ва ғозлардан ҳафтада 2 марта;

балиқлардан ҳафтада 1 марта.


8. Эркак ҳайвонлардан олинган уруғлар макроскопик (визуал) ва микроскопик усулларда текширилади. Бунда ҳар бир уруғ таркибий қисмининг ҳаракати, тирик-ўликлиги ва патологик шакллари бўйича баҳоланади.


9. Уруғ ва унинг таркибий қисмларини баҳолашда қуйидаги нуқсонлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилади:

гигант;

кар;

бошчаси деформацияга учраган;

бўйни синиқ;

фақат бошчалар ёки думсиз;

думи буралган ёки қийшайган;

цитоплазмасида томчилар мавжуд бўлган ёки қалинлашган ҳамда бир, икки, уч ва тўрт думли.


10. Наслдор эркак ҳайвонларнинг нуқсонли сперматозоидлари қуйидаги меъёрлардан ошганда, улардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

буқада - 18%;

қўчқорда - 14%;

эркак чўчқада - 20%;

айғирда - 25%;

қуёнда - 16%;

хўроз, курка, ғозлар ва балиқларда - 15%.


11. Наслдор эркак ҳайвонларнинг 1 мл уруғида сперматозоидларнинг сони қуйидаги меъёрлардан кам бўлганда, улардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

буқада - 0,8 - 1,0 млрд;

қўчқорда - 2 - 3 млрд;

айғирда - 0,1 - 0,25 млрд;

эркак чўчқада - 0,1 - 0,2 млрд;

қуёнда - 0,1 млрд;

хўроз ва куркада - 2 - 4 млрд;

ғозда - 0,3 - 1,0 млрд;

балиқда - 0,1-0,3 млрд.


12. Наслдор эркак ҳайвонларнинг янги олинган уруғи баҳолангандан сўнг, мазкур уруғ йиғгичда 1:1 ёки 1:2 нисбатда суюлтирилади.


13. Наслдор эркак ҳайвонларнинг уруғи қуйидаги тартибда кўп маротаба суюлтирилади:

буқалар уруғи 10 марта 1:9 нисбатда, 15 марта 1:14 нисбатда;

қўчқор, эркак чўчқа, қуён, хўроз, курка, ғоз ва балиқлар уруғи 2 марта 1:1 нисбатда, 3 марта 1:2 нисбатда, 4 марта 1:3 нисбатда.


14. Уруғни сақлашда чуқур музлатиш технологиясидан фойдаланилади. Бунда уруғ суюқ азот солинган Дъюар идишда -196° С ҳароратда 25 йилдан 100 йилгача сақланиши мумкин.


15. Наслдор буқа уруғини музлатиш ва узоқ муддат сақлаш учун махсус аппаратлар ва стационар сақлагичлардан фойдаланилади. Бунда наслдор буқалар уруғи фторопласт тахтачасида гранулалар, қобиқли гранулалар ва полипропиленли сомончалар (пайетталар) шаклида музлатилади.


16. Донорлардан эмбрионлар олиш ва трансплантация қилиш қуйидагича амалга оширилади:

наслдор ҳайвонлардан эмбрион тайёрлашда юқори маҳсулдорлик кўрсаткичига эга бўлган донорларни танлаш;

донорлардан кўп овуляция чиқариш учун гармонлардан фойдаланиш;

донорлар ва реципиентларнинг куйикка келишини назорат қилиб бориш;

донорларни наслдор эркак ҳайвонлар билан жуфтлаштириш;

донорларга маҳсулдорлиги паст она ҳайвонларни реципиент қилиб белгилаш;

донорлар ва реципиентларнинг жинсий циклини синхронлаштириш (мослаштириш);

донордан 6, 7 ва 8 кунлик эмбрионларни ювиб олиш;

ювиб олинган эмбрионларни белгиланган усулда баҳолаш, кўчириб ўтказиш ва сақлаш;

донордан ювиб олинган эмбрионни реципиентга кўчириб ўтказиш;

реципиентларни буғозлик даврида алоҳида парваришлаш.


17. Эмбрионлар наслдор ҳайвонлардан ювиб олинганда уларнинг ташқи кўриниши, ёшига мувофиқлиги ва кўчириб ўтказилгандан сўнг яшаб кетиши ўрганилади.



3-БОБ. ИРСИЯТ-МУҲАНДИСЛИК УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШ


18. Наслдор ҳайвоннинг гени махсус лаборатория шароитида ажратиб олинади ва унинг ДНКси кетма-кетлиги ўрганилади.


19. Ажратиб олинган ген ДНКни кўчирувчи векторга уланади. Уланган вектор ҳужайрага ёки организмга ўтказилади ва трансформацияланган ҳужайра сунъий муҳитда ўстирилади.


20. Дастлабки ҳужайра митоз усулида (ҳужайраларнинг асосий бўлиниш усули бўлиб, бунда битта она ҳужайрадан шу ҳужайрага ўхшаш иккита бир хил қиз ҳужайра ҳосил бўлади) бўлинади ва генетик жиҳатдан бир хил ҳужайралар олинади (клонлаштирилади).


21. Сунъий муҳитда ўстирилган ҳужайралар соматик эмбриогенез босқичигача ўстирилади ва уларнинг эмбрион тўқималари олинади ҳамда эмбрион бачадонга имплантация қилинади.


22. Жинссиз йўл билан кўпаядиган наслдор ҳайвонлар клонлаштирилганда, тухум ҳужайрасидан ядроси олиб ташланиб, унга бошқа ҳужайрадан олинган ядро киритилади ва гибрид тухум ҳужайралар пайдо бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Наслдор ҳайвонларнинг

РЎЙХАТИ


1. Наслдор қорамоллар:

сут-гўшт йўналишидаги зотлар;

қора-ола зотлар;

қизил зотлар;

бушуев зоти;

бошқа зотлар;

гўшт-сут йўналишидаги зотлар;

швиц зотлари;

симментал (флекфи) зотлари;

бошқа зотлар;

гўшт йўналишидаги зотлар;

санта-гертруда зоти;

абердин-ангус зоти;

қозоқи оқбош зоти;

бошқа зотлар.


2. Наслдор қўйлар:

гўшт-ёғ берувчи думбали зотлар;

ҳисори зоти;

жайдари зотлар;

бошқа зотлар;

қоракўл тери берувчи зот;

қора рангли;

кўк рангли;

кулранг;

зармалла рангли;

кумуш рангли;

бронза рангли;

наслдор қўчқорнинг уруғлари;

бошқа ранглар.


3. Наслдор эчкилар:

сут йўналишидаги эчкилар;

дағал жун берувчи эчкилар;

жайдари эчкилар;

тивит берувчи эчки зотлари;

маҳаллий тивит берувчи зот.


4. Отлар:

қорабайир зоти;

ахалтека зоти;

будённий зоти;

ганновер;

пони отлар;

маҳаллий отлар;

бошқа зотлар.


5. Туялар:

бир ўркачли;

икки ўркачли.


6. Чўчқалар.


7. Қуёнлар.


8. Паррандалар:

товуқ;

курка;

ғоз;

ўрдак;

бедана;

цесарка;

туяқуш.


9. Асаларилар:

маҳаллий зот;

карпат зоти;

бошқа асалари зотлари.


10. Балиқлар:

сазан зоти;

карп зоти;

дўнгпешона;

оқ амур;

илонбалиқ;

бошқа балиқлар.


11. Тут ипак қурти тухумлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 июль, 29-сон, 363-модда

































Время: 0.1476
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск