ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4631-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.07.2014 й.

N ПФ-4631



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 2014 йил 1 январдан жорий этилганлиги муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 8 июлдаги

ПФ-4631-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 16 июндаги ПФ-871-сонли Фармони 3-бандининг иккинчи ва олтинчи хатбошиларида "республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари" сўзлари "туман ва шаҳар бюджетларининг маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада мусиқий таълимни, маданият ва санъат ўқув юртлари фаолиятини яхшилаш тўғрисида" 1996 йил 31 декабрдаги ПФ-1692-сонли Фармонида:


а) 3-бандининг биринчи хатбошидаги "республика бюджетидан" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикасининг" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 4-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сонли Фармонида:


а) номланишидаги "республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандининг учинчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари жамғармаларга" сўзлари "мақсадли давлат жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли Фармонининг 2-бандидаги "республика ҳамда маҳаллий бюджетларнинг, шунингдек қўшма бюджетда ҳисобга олинадиган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молияланадиган муассасаларнинг" сўзлари "бюджет ташкилотлари ва бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тегишли равишда молиялаштириладиган бюджет маблағларини олувчиларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармони 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари жамғармаларга" сўзлари "мақсадли давлат жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли Фармони 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги "бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар" сўзлари "Давлат бюджети ҳамда мақсадли давлат жамғармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сонли Фармонининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қуйидагилар Жамғармани шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш вақтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархдан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар;

Ҳукуматнинг хорижий валютадаги активларининг бир қисми;

давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларини шакллантириш чоғида ҳисобга олинган ҳажмлардан ортиқча тушадиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг активларини бошқаришдан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг бўш қолдиқ маблағларини жойлаштиришдан келадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар".

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сонли Фармонининг 7-бандидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сонли Фармонида:


а) 2-бандидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин";


б) 1-иловаси II бўлимининг 3-банди иккинчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари жамғармаларга" сўзлари "мақсадли давлат жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сонли қарорининг 3 ва 4-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, 2006 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳар бир тиббиёт муассасасида Тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси негизида Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилади. Қуйидагилар ҳар бир тиббиёт муассасаси учун мазкур Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

тиббиёт ташкилотлари учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми;

фаолият ихтисослиги бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан келадиган даромадлар;

ҳисобот чорагининг охирги иш кунида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағлар бундан мустасно;

тиббиёт ташкилотининг балансида бўлиб, ижарага берилган мол-мулклар учун олинган маблағларнинг бир қисми;

белгиланган тартибда бюджет ташкилотларининг ихтиёрида қолдириладиган маблағлар;

хайрия ишларидан тушган маблағлар.

4. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидагиларга:

вақтинча ишга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш ва мавжуд кредиторлик қарзларини узишга;

бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларига;

бюджет ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирларига сарфланади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг бюджет ташкилотларига кўрсатган хайрия ишларидан тушган барча маблағлар, агар хайр-эҳсон қилувчилар томонидан бошқа шартлар қўйилмаган бўлса, бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

Жамғарма маблағларини тасарруф этиш учун ҳар бир тиббиёт муассасасида тегишли муассаса раҳбари бошчилигида ва касаба уюшмаси ташкилоти вакилларининг иштирокида махсус комиссиялар тузилади".


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида" 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сонли қарори 9-бандининг тўртинчи хатбошидаги "республика бюджети" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикасининг" сўзлари билан тўлдирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сонли қарорида:


а) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, қуйидагилар ҳар ойда Жамғарма ҳисобига ўтказиб турилади:

Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш вақтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархдан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар;

давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда ҳисобга олинган ҳажмлардан ортиқча тушадиган маблағлар;

Жамғарманинг активларини бошқаришдан, шу жумладан, Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини жойлаштиришдан келадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар";


б) 4-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари унинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган ҳисобварақларида хорижий валютада шакллантирилади";


в) 2-иловасида:

19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш вақтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархдан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар;

давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларини шакллантириш чоғида ҳисобга олинган ҳажмлардан ортиқча тушадиган маблағлар;

Жамғарманинг активларини бошқаришдан, шу жумладан, Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини жойлаштиришдан келадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар";


20-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарманинг маблағлари унинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган ҳисобварақларида хорижий валютада шакллантирилади";


23-бандида:

"д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурлари доирасида тижорат банкларига хорижий валютада очилаётган кредит линиялари орқали инвестиция лойиҳаларини жадал молиялаштириш ҳамда амалга ошириш";


"ж" кичик бандидаги "Ҳукумат қарорлари билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


"к" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"к) Жамғарма бошқаруви ва ижро этувчи аппаратининг таъминоти билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга".

27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туман ва шаҳар марказий касалхоналарининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимларини Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида тиббий ускуналар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 19 июлдаги ПҚ-421-сонли қарори 6-бандининг иккинчи хатбошидаги "маблағлар" сўзи "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли қарорининг 2-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси ижроси ва" сўзлари "бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ягона ғазначилик ҳисоб рақамида бўлган Давлат бюджети маблағларини бошқариш";


в) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва мақсадли давлат жамғармалари бюджетларининг маблағлари ҳисобидан товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар билан шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш";


г) саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган суммалар доирасида товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчиларнинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш".


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 мартдаги ПҚ-609-сонли қарорида:

б) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "бош бошқарувчиси" сўзлари "бошқарувчиси" сўзи билан алмаштирилсин.

35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли қарори 29-иловасининг 5-бандидаги "таълим муассасалари" сўзлари "умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сонли қарорида:


а) 5-бандида:

учинчи хатбошидаги "тижорат банклари" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикасининг" сўзлари қўшиб қўйилсин;

тўртинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-бандидаги "Таълим" сўзи "умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 10 августдаги ПҚ-1172-сонли қарорида:


а) 1-бандининг тўртинчи хатбошидаги "ажратиладиган маблағлардан" сўзлари "ажратиладиган бюджет маблағларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-бандининг биринчи хатбошидаги "ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари чиқариб ташлансин.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уммон Султонлиги билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 сентябрдаги ПҚ-1197-сонли қарори 4-бандининг учинчи хатбошидаги "таълим муассасалари" сўзлари "умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки, Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида "Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 октябрдаги ПҚ-1215-сонли қарорининг 10-бандидаги "жамғармалари ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари "жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 октябрдаги ПҚ-1216-сонли қарори 9-бандининг биринчи хатбошидаги "жамғармалари ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари "жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.

42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Навоий ва Бухоро вилоятлари туман марказларини туташтирган ҳолда ҳудудлараро Дамхўжа сув қувурини модернизация қилиш. Термиз шаҳрининг канализация тизимини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 16 апрелдаги ПҚ-1324-сонли қарори 11-бандининг биринчи хатбошидаги "ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш. 2-фаза" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 3 майдаги ПҚ-1331-сонли қарори 9-бандининг биринчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига" сўзлари чиқариб ташлансин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қўқон ва Андижон шаҳарларининг сув таъминоти ва канализация тизимини ҳамда Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва Риштон туман марказининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 30 июлдаги ПҚ-1378-сонли қарори 10-бандининг биринчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва Республика йўл жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.

49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Тошкент шаҳар канализация тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 16 декабрдаги ПҚ-1443-сонли қарори 9-бандининг биринчи хатбошидаги "жумладан, бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Республика йўл жамғармасига" сўзлари чиқариб ташлансин.


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида" 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли қарорида:


а) 2-бандида:

бешинчи хатбошидаги "давлат бюджети" сўзлари "бюджет тизимининг бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ва бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобидан давлат харидини амалга оширадиган барча ташкилотлар, бўлғуси харидлар тўғрисида товар (иш, хизмат)ларни етказиб берувчи ёки тендер (тендер савдолари) ўтказувчилар аниқланиши санасидан олдин 10 кундан кам бўлмаган муддатда махсус ахборот порталида эълон беришлари, шунингдек буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисида шартнома (контракт)лар тузилган кундан бошлаб уч кун муддатда ахборот беришлари шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";


б) 2-иловасида:


2-бандида, 5-бандининг иккинчи хатбошида, 6-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "давлат бюджети" сўзлари "бюджет тизимининг бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандининг учинчи хатбошидаги "бюджет ташкилотлари" сўзларидан кейин "ва бюджет маблағларини олувчилар" сўзлари қўшиб қўйилсин;


8-бандининг иккинчи хатбошидаги "давлат бюджети" сўзлари "бюджет тизимининг бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли қарорида:


а) 1-илованинг 2, 4, 5, 6, 8, 9 ва 11-бандлари "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 11-банди "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захиралари спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 27 августдаги ПҚ-1608-сонли қарорида:


а) 5-бандининг тўртинчи хатбошида "республика бюджети" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикасининг" сўзлари қўшиб қўйилсин;


б) 12-бандининг иккинчи хатбошидаги "маблағлар" сўзи "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Толимаржон ИЭСида 500 кВ қувватли ОТҚга эга бўлган Толимаржон ИЭС - "Сўғдиёна" ПС 500 кВ юқори вольтли линия қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 августдаги ПҚ-1609-сонли қарори 8-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Республика йўл жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банкини ривожлантириш халқаро ассоциацияси билан молиявий ҳамкорликда "Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1614-сонли қарорида:


а) 9-бандида "республика бюджети" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикасининг" сўзлари қўшиб қўйилсин;


б) 10-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Республика йўл жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида Буюк Британиянинг Кембриж университети иштирокида юқори технологиялар марказини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 26 октябрдаги ПҚ-1631-сонли қарорида:


а) 10-бандидаги "маблағлар" сўзи "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-бандида:

иккинчи хатбошидаги "ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.

60. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саудия тараққиёт жамғармаси ҳамда Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси иштирокида "Ғузор - Чим - Кўкдала" 4Р87 автойўлини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 декабрдаги ПҚ-1671-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Республика йўл жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


61. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Мароқанд-Қарши темир йўл участкасини электрлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 5 январдаги ПҚ-1676-сонли қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Республика йўл жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.

63. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Андижон шаҳрининг канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, Жиззах ва Хоразм вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг аҳоли пунктларида сув таъминотини яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 15 февралдаги ПҚ-1707-сонли қарорида:


а) 10-бандидаги "республика бюджети" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикасининг" сўзлари қўшиб қўйилсин;


б) 11-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Республика йўл жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


64. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг заёмидан фойдаланган ҳолда "Қарши-Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 21 февралдаги ПҚ-1712-сонли қарори 6-бандининг иккинчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


65. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд автомобиль заводида автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 4 апрелдаги ПҚ-1736-сонли қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "Таълим" сўзи "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


66. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қамчиқ довони орқали ўтадиган "Тошкент - Ўш" А-373 автомобиль йўли участкасини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 12 июндаги ПҚ-1773-сонли қарори 6-бандининг биринчи хатбошидаги "ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


67. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликда "Соғлиқни сақлаш. "Сурхондарёда минтақавий тиббиёт марказини реконструкция қилиш" компоненти" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 24 июлдаги ПҚ-1792-сонли қарори 9-бандининг иккинчи хатбошидаги "ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


68. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Электр энергиясидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикаси Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 0,4 кВ истеъмолчиларининг электр энергиядан фойдаланишини ҳисобга олиш тизими" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПҚ-1795-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


69. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 17 сентябрдаги ПҚ-1821-сонли қарорида:


а) 6-бандининг иккинчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-бандининг учинчи хатбошидаги "Таълим" сўзи "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


70. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 24 сентябрдаги ПҚ-1822-сонли қарори 9-бандининг иккинчи хатбошидаги "маблағ" сўзи "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


71. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "бюджет жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар" сўзлари "Давлат бюджети ва мақсадли давлат жамғармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


72. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, Хоразм вилоятини ободонлаштириш ва аҳолисини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 6 декабрдаги ПҚ-1874-сонли қарорининг 2-иловасида:


а) I бўлимининг "Молиялаштириш манбалари" устунида:


1.1-кичик бўлимининг 5 - 7-бандларидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1.2-кичик бўлимининг 1 - 8, 9-бандларидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1.4-кичик бўлимининг 1 - 13-бандларидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) якуний қисмидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


73. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2016 йил Рио-Де-Жанейро (Бразилия) шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сонли қарорининг 1-иловаси 29, 41 ва 47-бандларининг "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


74. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бухоро муҳандислик-технология институтини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 15 апрелдаги ПҚ-1954-сонли қарорининг 10-бандидаги "олий таълим муассасалари" сўзлари "олий ўқув юртлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


75. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Электр энергиясидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 0,4 кВ истеъмолчиларининг электр энергиядан фойдаланишини ҳисобга олиш тизими" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 20 майдаги ПҚ-1969-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


76. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фосфорит хом ашёси ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 майдаги ПҚ-1975-сонли қарори 4-бандининг учинчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари "Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


77. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Пунган - Наманган" йўналишининг 0 - 75 км участкасида "Фарғона айланма йўли" 4Р112 автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 7 июндаги ПҚ-1981-сонли қарори 8-бандининг биринчи хатбошидаги "ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


78. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўл линияси қурилишини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 18 июндаги ПҚ-1985-сонли қарори 12-бандининг учинчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари "Республика йўл жамғармасига ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


79. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) иштирокида "Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2001-сонли қарорида:


а) 8-бандининг биринчи хатбошида "республика бюджети" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикасининг" сўзлари қўшиб қўйилсин;


б) 9-бандининг биринчи хатбошида "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


80. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сонли қарори 4-банди иккинчи хатбошидаги "Таълим" сўзи "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


81. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий географик ахборот тизимини ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 сентябрдаги ПҚ-2045-сонли қарорининг 9-бандида "ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


82. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 10 октябрдаги ПҚ-2050-сонли қарорининг 10-бандида "зарур маблағлар" сўзлари "зарур бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


83. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2014 йилги Дастури тўғрисида" 2013 йил 15 ноябрдаги ПҚ-2068-сонли қарорида:


а) 6-бандининг тўртинчи хатбошидаги "ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг изоҳидаги 2-бандда "республика бюджети" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикасининг" сўзлари қўшиб қўйилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 июль, 29-сон, 356-модда

































Время: 0.1356
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск