Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг махсус жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.01.2003 й. 8-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Махкамасининг

2003 йил 8 январдаги

8-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика

қўмитасининг махсус жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигани қайта ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 24 декабрдаги ПФ-3183-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Низом Махсус жамғарманинг мақсади ва вазифаларини белгилайди, унинг шакллантирилиши ва фойдаланилиши тартибини назарда тутади.



II. МАХСУС ЖАМҒАРМАНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


3. Қуйидагилар:

давлат статистика органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

давлат статистика органлари мутахассисларининг малакасини ошириш;

ходимларнинг касб маҳоратини оширишга ва юқори унумли меҳнат қилишга интилишини кучайтириш орқали статистика маълумотлари ва ҳисобот кўрсаткичларининг тезкорлигини, ишончлилигини ва холисоналигини таъминлашга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси махсус жамғармасининг асосий мақсади ҳисобланади.


III. МАХСУС ЖАМҒАРМАНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Махсус жамғарма қонунга мувофиқ мансабдор шахсларга давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлиги учун солинадиган жарималардан тушадиган маблағлардан шакллантирилади.

5. Жарималардан олинган маблағларнинг:

15 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси жамғармасига;

15 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Статистика бошқармалари жамғармаларига йўналтирилади;

70 фоизи - жарима санкциясини белгилаган давлат статистика органига йўналтирилали.


6. Махсус жамғармага тушган маблағлар давлат статистика органларининг махсус ҳисоб рақамларида жамланади.


7. Маблағларнинг Махсус жамғармаларга тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Маблағларни Махсус жамғармага ўтказиш тартиби бузилганлиги ва ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



IV. МАХСУС ЖАМҒАРМАДАН ФОЙДАЛАНИШ


8. Махсус жамғармадан:

давлат статистика органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

давлат статистика органлари кадрлари малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

давлат статистика органлари мутахассисларини моддий рағбатлантириш;

вакиллик харажатлари учун  фойдаланилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) статистика бўлимлари бошлиқлари тегашли равишда Махсус жамғарма маблағларини тасарруф этадилар.


10. Махсус жамғарма маблағларидан мақсадли ва қонуний фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси зиммасига юкланади.


11. Махсус жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.



V. МАХСУС ЖАМҒАРМАНИНГ

ХИСОБ ВА ХИСОБОТ ТАРТИБИ


12. Махсус жамғарманинг молиявий ресурслари алоҳида жорий ҳисоб рақамида ҳисобга олиб борилади.

Махсус жамғарма харажатлари бўйича жорий ҳисоб Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ ордер-дафтар тизими бўйича юритилади.

Минтақавий давлат статистикаси органлари чоракдан кейинги ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига, ҳисоб ва хисоботни юритишнинг тўғрилигини назорат қилиш учун Махсус жамғарманинг шакллантирилиши ва фойдаланилиши тўғрисида чорак ҳисоботлари тақдим этишади.

Махсус жамғарманинг молиялаштирилиши ва фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот ортиб борувчи якун бўйича тузилади.

















































Время: 0.2161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск