ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2003 й. 8-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2003 й.

N 8



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 24 декабрдаги ПФ-3183-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек республика статистика органлари фаолиятини ташкилий таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси вазир мақомига, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосарлари - тегишли равишда вазирнинг ўринбосарларига тенглаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг махсус жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузурида расмий статистикани ривожлантириш, унинг фаолият кўрсатиши ва уни мувофиқлаштириш муаммолари бўйича коллегиал маслаҳат органи - Статистика кенгаши ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси икки ҳафта муддатда Статистика кенгаши тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Статистика кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига статистика услубиётларини ва статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, мулкчилик шаклларидан қатьи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат статистикаси тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, статистика ахбороти ўз вақтида тақдим этилиши, унинг тўлиқлиги ва ишончлилиги устидан қатъий назорат ўрнатсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси бир ой муддатда минтақавий статистика бошқармалари хамда туман (шахар) статистика бўлимлари ва бошқа ўзига қарашли ташкилотлар тўғрисидаги Намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқласин.


8. Давлат статистика қўмитаси органларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган статистика ишларига ҳақ тўлаш буюртмачи томонидан шартнома асосида амалга оширилади.

9. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг статистикага оид ваколатлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Статистика давлат департаментининг ваколатлари, мажбуриятлари ва мулкий хуқуқлари бўйича хуқуқий ворис ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларининг вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг буюртмаларига мувофиқ давлат статистика органлари учун мутахассислар тайёрланишини таъминласин.


13. Қонунга мувофиқ мансабдор шахсларга давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлиги учун солинадиган маъмурий жарималардан тушумлар ҳисобига шакллантириладиган Махсус жамғармани юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига берилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқларига фойдадан ва давлат статистика органлари ихтиёрида қоладиган бошқа тушумлардан давлат статистика органлари тизими ходимларининг юқори малакаси учун уларга ойлик лавозим маоши миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда устама белгилаш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда давлат статистика ишларини амалга ошириш, давлат статистика органларининг таъминоти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига бешта енгил автомобиль харажатлари учун лимит ажратсин.


16. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси 63-уйга;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти Тошкент шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси 42а-уйга жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг Статистика давлат департаменти ва унга қарашли ташкилотлар эгаллаб турган хизмат бинолари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва унга қарашли ташкилотлар ихтиёрида қолдирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бир нусхадан мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат статистика кўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 1-2-сон, 7-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 1, 3-модда.








Время: 0.1479
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск