язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби/ Молия вазирлигининг 49-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 73-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2014-15-сон "Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 14.07.2014 й. Қарори (АВ томонидан 22.07.2014 й. 2203-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.07.2014 й.

N 2203-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.07.2014 й.

N 49


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.07.2014 й.

N 73


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.07.2014 й.

N 2014-15


ҚАРОРИ



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарори (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

     





Қарорга

ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

"б" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ягона ер солиғи тўловчилари бўлганларга;";

қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланганидан кейин 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда. Мазкур норма 2014 йилнинг иккинчи чорагидан эътиборан амал қилади.".


2. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлашга йил мобайнида ўтган юридик шахслар (жумладан янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари) Маълумотномани солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тақдим этадилар.".


3. 8-банднинг бешинчи хатбошисидаги "1" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин.


4. 4-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини

ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини

ҳисоблаб чиқаришга доир шартли мисоллар


1-мисол.

ЯСТни тўловчи кичик корхона, асосий фаолият тури трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш бўлиб, бир неча ер участкасига эга, маъмурий, ишлаб чиқариш ва савдо (фирма дўкони) юритилиши учун эгаллаган хоналари:

1-сон участка (1 200 кв.м (0,12 га) майдонга эга маъмурий бино) ва 2-сон участка (1 500 кв.м (0,15 га) майдонга эга фирма дўкони) - Тошкент шаҳрида жойлашган;

3-сон участка (3 800 кв.м (0,38 га) майдонга эга ишлаб чиқариш хоналари) - Чирчиқ шаҳрида жойлашган.

Ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг эркин алмаштириладиган валютада экспортнинг умумий реализацияси ҳажмидаги ҳиссаси 50 фоизни ташкил этади.

Ушбу корхонанинг 2014 йилнинг январь - июнь ойлари учун кўрсаткичлари қуйидагича:



(минг сўм)

Давр


Солиқ солинадиган

ялпи тушум

(ЯСТ ҳисоб-китобининг

040-сатри)


Ягона солиқ тўлови


ставка,

фоизда


сумма (ЯСТ

ҳисоб-китобининг

120-сатри)


2014 йилнинг январь - март ойлари


98 400,0

2,5

2 460,0

2014 йилнинг январь - июнь ойлари


177 120,0

2,5

4 428,0

Илгариги ҳисобот даврида (2014 йилнинг биринчи чорагида) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ қўшимча ҳисобланмаган.

2014 йилда, 1 га учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкалари қуйидагича:

Тошкент шаҳрида - 1 га учун 15 000 000 сўм;

Чирчиқ шаҳрида - 1 га учун 7 799 717 сўм.

Асосий фаолият тури товарлар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган кичик корхоналарга, амалга оширилаётган фаолият турига нисбатан пасайтирувчи коэффициент белгиланган - 0,5 (К1).

ЯСТнинг энг кам миқдорининг йиллик ҳисоб-китоб суммасини аниқлаймиз:

ЭКМястйил учун = 3 х [(0,12 х 15 000 000) + (0,15 х 15 000 000) + (0,38 х 7 799 717)] х 0,5 = 10 520 838,7 сўм.

ЯСТнинг энг кам миқдори 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель - июнь) учун қуйидагича:

ЭКМястчорак учун = 10 520 838,7 / 4 = 2 630 209,7 сўм.

Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель - июнь) учун қуйидагича:

ҲСястчорак учун = (177 120 000 - 98 400 000) х 5% = 3 936 000 сўм.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (3 936 000 сўм) ЯСТнинг энг кам миқдоридан ортганлиги учун (2 630 209,7 сўм) ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди.


2-мисол.

Ўзига тегишли ёки ижарага олинган омборхоналари мавжуд бўлмаган улгуржи савдо корхонаси тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли бинода офис хоналарини ижарага олган. Бинонинг эгаллаган умумий майдони - 5 000 кв. м. Юридик шахснинг ижарага олган хонасига тўғри келадиган улуши - 0,3 ни ташкил этади. Шундай қилиб, ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлашда ер солиғи 1 500 кв. м (0,15 га) дан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ушбу корхонанинг 2014 йилнинг январь - июнь ойлари учун кўрсаткичлари қуйидагича:



(минг сўм)

Давр


Солиқ солинадиган

ялпи тушум

(ЯСТ ҳисоб-китобининг

040-сатри)


Ягона солиқ тўлови


ставка,

фоизда


сумма (ЯСТ

ҳисоб-китобининг

120-сатри)


2014 йилнинг январь - март ойлари


38 600,0

5

1 930,0

2014 йилнинг январь - июнь ойлари


69 480,0

5

3 474,0

Илгариги ҳисобот даври учун (2014 йилнинг биринчи чорагида) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ қўшимча ҳисобланмаган.

2014 йилда, Тошкент шаҳрида 1 га учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкаси 15 000 000 сўмни ташкил этади.

Ушбу улгуржи савдо корхонасининг ўзига тегишли ёки ижарага олинган омборхоналари мавжуд эмаслигини эътиборга олганда, асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган корхоналарга белгиланган, амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирувчи коэффициент (К1) қўлланилмайди.

ЯСТнинг энг кам миқдорининг йиллик ҳисоб-китоб суммасини аниқлаймиз:

ЭКМястйил учун = 3 х (0,15 х 15 000 000) = 6 750 000 сўмни ташкил этади.

ЯСТнинг энг кам миқдори 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель - июнь) учун қуйидагича:

ЭКМястчорак учун = 6 750 000 / 4 = 1 687 500 сўм.

Белгиланган формулага мувофиқ бутун корхона бўйича ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель - июнь) учун қуйидагича:

ҲСястчорак учун = (69 480 000 - 38 600 000) х 5% = 1 544 000 сўм.

2014 йилнинг иккинчи чораги (апрель - июнь) учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси = 1 687 500 - 1 544 000 = 143 500 сўмни ташкил этади.

Шундай қилиб, ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан бутун корхона бўйича 2014 йилнинг иккинчи чораги учун тўланиши лозим бўлган ЯСТнинг суммаси 3 617 500 сўмни (3 474 000 + 143 500) ташкил этади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 июль, 30-сон, 376-модда