Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎЎў /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2014 й. 198-сон "Гулистон олимпия захиралари коллежини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2014 й.

N 198




ГУЛИСТОН ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ

КОЛЛЕЖИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йил Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги олимпия ўйинлари ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сон қарори ижросини таъминлаш, юқори тоифали спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд моддий-техник базадан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Сирдарё вилоятида юқори тоифали спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Гулистон 2-педагогика коллежини 2014/2015 ўқув йилидан бошлаб Гулистон олимпия захиралари коллежига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Гулистон олимпия захиралари коллежи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори асосида фаолият юритади.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

Гулистон 2-педагогика коллежининг ўқув бинолари ва спорт иншоотлари, шунингдек моддий-техника воситалари, ўқув асбоб-ускуналари ҳамда бошқа мол-мулкининг;

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Гулистон шаҳар 4-мавзесида жойлашган 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спорт мажмуаси, бино ва иншоотларининг тегишли ҳудуди билан бирга, белгиланган тартибда, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига ўтказилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Гулистон олимпия захиралари коллежини:

сифатли ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш учун юқори малакали тренер-ўқитувчилар билан тўлдириш;

кадрлар тайёрлаш йўналишларига мувофиқ спорт анжомлари, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув ва услубий адабиётлар билан таъминлаш ишларини амалга оширсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда янги ўқув йилигача:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низом талаблари асосида Гулистон олимпия захиралари коллежининг умумтаълим бўғинига 100 нафар ўқувчини ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинининг 1-курсига 100 нафар ўқувчини қабул қилиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлигини таъминлашни инобатга олган ҳолда Гулистон 2-педагогика коллежининг қолган ўқувчиларини, ўз хоҳишига кўра, таҳсил олаётган таълим йўналишларига мос бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўтказиш чора-тадбирларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Гулистон олимпия захиралари коллежида амалга ошириладиган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг 2015 йил Инвестиция дастурига киритилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларида "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2014 йилда Гулистон олимпия захиралари коллежининг сақлаш харажатлари учун зарур бўладиган маблағларни ажратсин, 2015 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 июль, 30-сон, 370-модда

























Время: 0.2037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск