Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.07.2014 й. 200-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 21 июлдаги

200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маданий ва археология мероси объектларини

муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини

мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда "Комиссия" деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларнинг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида тузилади.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек нодавлат ташкилотларнинг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган масалаларни кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

консервациялаш, реставрация-тиклаш ишлари олиб бориладиган моддий маданий ва археология мероси объектларининг ҳар йиллик рўйхатини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг таклифлари асосида консервациялаш, реставрация-тиклаш ишларини бажариш учун пудрат ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш;

юридик ва жисмоний шахсларга маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш фаолиятида, маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олишда кўмаклашиш.


4. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини самарали амалга оширишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, уларнинг бажарилишини ташкил этади;

консервациялаш, реставрация-тиклаш ишлари олиб бориладиган моддий маданий ва археология мероси объектларининг ҳар йиллик рўйхатини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг таклифлар асосида консервациялаш, реставрация-тиклаш ишларини бажариш учун пудрат ташкилотлари рўйхатини тасдиқлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши амалиётини кўриб чиқади;

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларини қўллашга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг энг муҳим лойиҳаларини кўриб чиқади;

маданий ва археология мероси объектларининг муҳофаза қилиниши, сақланиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби бўйича таклифлар ишлаб чиқади.


5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Комиссияга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар тузиш ва уларда ишлаш учун белгиланган тартибда тегишли мутахассисларни жалб этиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларининг маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича ахборотларини эшитиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига зарур маълумотномалар ва бошқа материалларни, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ҳамда Комиссия қарорларини бажаришни ташкил қилиш масалалари бўйича топшириқлар бериш.


6. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Комиссия аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Комиссия томонидан тузилган ишчи гуруҳларда ишлаш учун белгиланган тартибда мутахассислар, олимлар, экспертлар ҳамда ташкилотлар ва муассасаларнинг, шу жумладан, фаолияти соҳасига маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари кирадиган хорижий ташкилотлар ва муассасаларнинг вакиллари жалб этилиши мумкин.


7. Комиссия раиси:

Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади;

Комиссия мажлисларини чақиради ва уларнинг кун тартибини шакллантиради;

Комиссия томонидан тузилган ишчи гуруҳларнинг фаолиятини назорат қилади;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади, Комиссия аъзоларининг унинг қарорлари ва вазифаларини бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштиради;

Комиссия томонидан ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.


8. Комиссия ишларини Комиссия котиби юритади.


9. Комиссия ўз ишларини ўзи тасдиқлаган иш тартиби асосида амалга оширади. Мажлислар заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади, мажлисда қабул қилинган комиссия қарори протоколлар билан расмийлаштирилади.


10. Комиссиянинг кўриб чиқиши учун киритиладиган масалалар ва унинг қарорлари лойиҳалари Комиссия аъзолари томонидан иш режасига мувофиқ тайёрланади.


11. Комиссия ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 июль, 30-сон, 372-модда






























Время: 0.2151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск