Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.07.2014 й. 200-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 21 июлдаги

200-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги Маданий мерос

объектларини муҳофаза қилиш ва улардан

фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш

бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.

2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг (кейинги ўринларда Маданият вазирлиги деб юритилади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

3. Маданият вазирлигига юклатилган моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги вазифалар бевосита Бош бошқарма ёки унинг қуйи турувчи минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари (кейинги ўринларда инспекциялар деб юритилади) орқали амалга оширилади.

4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Бош бошқарма ва унинг инспекциялари давлат муассасалари шаклидаги юридик шахслар ҳисобланади, ўз мустақил баланси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган чет эл валютасидаги депозит ҳисоб рақамига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва номи ёзилган муҳрга эгадир.



II. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Бош бошқарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш, тарғиб қилиш, илмий ва илмий-техник тадқиқ қилиш, консервациялаш, реставрация қилиш ва улардан замонавий мақсадларда фойдаланиш учун ўрганиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;

маданий ва археология мероси объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, оммалаштириш ва улардан фойдаланиш;

Моддий маданий мерос объектларининг Давлат кадастрини ва Археологик буюмларнинг Давлат каталогини юритиш;

маҳобатли ёдгорликлар ва ҳайкаллар лойиҳаларини, уларнинг иншоотларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқишда Муҳофаза қилиш ва реставрация қилиш бўйича илмий-услубий кенгаш ҳамда Маҳобатли ёдгорликларни экспертизадан ўтказиш бўйича Бадиий кенгашлар ишларини ташкил қилиш;

инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар фаолияти устидан назорат қилиш;

маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ва чет эл ташкилотлари билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


7. Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни бажаради:

моддий маданий ва археология мероси объектларини консервациялаш, реставрация-тиклаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлайди;

моддий маданий ва археология мероси объектларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун лойиҳаларни тасдиқлайди;

моддий маданий ва археология мероси объектларида илмий лойиҳалаш ишларини амалга оширади, консервациялаш, реставрация-тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этади, шунингдек ушбу объектлардан замонавий шарт-шароитларда фойдаланиш мақсадида тадбирларни амалга оширади;

Маданият вазирлигига тарихий-маданий қийматга эга бўлган объектларни Моддий маданий ва археология мероси объектлари Давлат кадастрига киритиш ва ундан чиқариш юзасидан таклифлар киритади;

моддий маданий ва археология мероси объектлари жойлашган ҳудуддаги шаҳарлар ва аҳоли пунктларини режалаштириш, реконструкция қилиш ва қуриш лойиҳаларини, шунингдек моддий маданий ва археология мероси айрим объектларининг ҳудудларида жойлаштириладиган турли объектлар қурилиши лойиҳаларини келишади;

моддий маданий ва археология мероси объектларида ёнғин хавфсизлигига, шунингдек техника хавфсизлигига риоя қилинишини таъминлаш тадбирларини амалга оширади;

археологик тадқиқотлар бўйича илмий ҳисоботлар архивини тўплайди;

Моддий маданий мерос объектлари Давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимини юритади, шунингдек Ягона давлат кадастрлари тизимига зарур кадастр маълумотларини узатади;

моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

моддий маданий ва археология мероси объектларининг тарихий-маданий экспертизасини амалга оширади;

моддий маданий ва археология мероси объектларини зарур даражада ободонлаштириш ва сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари билан ижарага бериладиган моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаган моддий маданий ва археология мероси объектларини белгиланган тартибда ижарага беради;

моддий маданий ва археология мероси объектларини зарур даражада ободонлаштириш ва сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари билан ижарага бериладиган моддий маданий мерос объектлари рўйхатини шакллантиради ва Маданият вазирлигига тақдим этади;

реставрация қилинадиган объектларнинг ҳар йиллик рўйхатини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Маданият вазирлигига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тақдимномасига биноан археологларга археология объектларида археологик қидирувлар, қазиш ва назорат ишларини амалга оширишга рухсатномалар бериш учун ҳужжатларни тайёрлайди, археологик тадқиқотлар бўйича илмий ҳисоботларни қабул қилади ва илмий ҳисоботларнинг архивини тўплайди ва Маданият вазирлигига тақдим этади;

моддий маданий ва археология мероси объектларида реставрация-тиклаш, консервация ишларини олиб боришда замонавий техника ва ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш, янги материаллар ва конструкцияларни жорий қилишни таъминлайди;

моддий маданий ва археология мероси объектларида консервациялаш, реставрация қилиш, тиклаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилишини таъминлайди;

инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади, шу жумладан, инспекцияларга моддий маданий ва археология мероси объектларини аниқлаш, тадқиқ этиш, ҳисобга олиш, реставрация қилиш, фойдаланиш ва оммалаштириш юзасидан зарур ёрдамларни кўрсатади;

Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


8. Бош бошқарма ўзига юклатилган функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш;

моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланганда уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;

моддий маданий ва археология мероси объектларида консервациялаш, реставрация-тиклаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш, шунингдек Бош бошқарма фаолиятини ташкил қилиш учун зарур бўлган товарлар харид қилиш, ишлар ва хизматлар кўрсатилишига товарлар етказиб берувчилар, ишлар, хизматлар кўрсатувчилар билан (лойиҳалаш, экспертлик, пудратчи ва бошқа ташкилотлар) шартномалар тузиш;

пудрат ташкилотлари томонидан моддий маданий ва археология мероси объектларида реставрация-тиклаш, консервациялаш, ободонлаштириш ва бошқа ишларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Бош бошқарма ва унинг инспекцияларининг бюджетдан ташқари маблағларини белгиланган тартибда бошқариш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда қонун ҳужжатларига мувофиқ кўргазмалар ташкил этиш;

Бош бошқарма ваколатига кирувчи масалалар билан боғлиқ ишлар бўйича судга даъво ва аризалар билан мурожаат этиш, судда ишларнинг кўриб чиқиш жараёнида иштирок қилиш;

Бош бошқармага юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни давлат органлари, хўжалик субъектлари ва бошқа ташкилотлардан сўраш ва бепул асосда олиш;

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


9. Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни самарали бажариш юзасидан жавобгар ҳисобланади.



III. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Бош бошқармани Маданият вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошқаради.

11. Бош бошқарма бошлиғи Маданият вазири томонидан Бош бошқарма бошлиғи тақдимномасига мувофиқ тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга.

12. Бош бошқарма бошлиғи:

Бош бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Бош бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бош бошқарма ва унинг инспекциялари ходимларининг лавозим мажбуриятларини тасдиқлайди;

Бош бошқарма номидан фаолият юритади, унинг манфаатларини барча ташкилотларда ҳимоя қилади;

ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари тузади, уларни ўзгартиради ва бекор қилади;

ўз ваколатлари доирасида Бош бошқарма ва унинг инспекциялари ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқ ва топшириқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

инспекциялар бошлиқлари томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари талабларига зид буйруқларни бекор қилади;

ходимлар тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш бўйича чоралар кўради;

янги техника ва технологияларни қўллаш, фаолиятнинг янги йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этади;

Бош бошқарма бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


13. Қуйидагилар Бош бошқарма инспекциялари ҳисобланади:

минтақалараро инспекциялар: Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича; Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича; Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича; Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича.

Минтақавий инспекциялар: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича; Андижон вилояти бўйича; Қашқадарё вилояти бўйича; Сурхондарё вилояти бўйича; Хоразм вилояти бўйича.

14. Инспекциялар ўз фаолиятини Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида амалга оширадилар.

15. Инспекцияларни Бош бошқарма бошлиғи томонидан Маданият вазири билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқлар бошқаради.


IV. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


16. Бош бошқарма ва унинг инспекциялари фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

ўз даромадлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


17. Бош бошқарма ва унинг инспекцияларининг ўз даромадларини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

моддий маданий ва археология мероси объектларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ижарага беришдан тушадиган маблағлар;

Бош бошқарма балансида бўлган моддий маданий ва археология мероси объектларига ташриф буюришдан ва Бош бошқарма томонидан маданий мерос объектларига уюштирилган экскурсиялардан тушган маблағлар;

Бош бошқарма ва унинг инспекциялари томонидан моддий маданий ва археология мероси объектларига ўтказилган тарихий-маданий экспертизадан ўтказишдан тушган маблағлар;

халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари - юридик ва жисмоний шахсларнинг грантлари, кредитлари ва ҳомийлик ёрдамлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.


18. Бош бошқарма ва унинг инспекциялари даромадларининг Ғазначилик шахсий ҳисоб рақами воситаси орқали тўпланиши ва сарфланиши тартиби Маданият вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

19. Бош бошқарма ва унинг инспекцияларига бюджет маблағлари, заруриятга кўра, ўз даромадларининг Бош бошқарма ва унинг инспекцияларини сақлаш бўйича маблағлари таъминланмаган қисми бўйича улар харажатларини молиялаштириш учун субсидия шаклида ажратилади.


20. Бош бошқарма ва унинг инспекциялари ходимларига қуйидагилар тааллуқлидир:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаларини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрель 147-сон қарорида назарда тутилган мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тартиби;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаларини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрель 147-сон қарорига 2 ва 10-иловалар (меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 1-гуруҳ) мувофиқ белгиланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари;

в) бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш тартиби.


21. Заруриятга кўра, Бош бошқарма ва унинг инспекциялари балансида бўлган моддий маданий ва археология мероси объектларининг муҳофаза қилишни таъминлаш учун Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда Бош бошқарма ва унинг инспекциялари штатлари жадвалига ушбу объектларнинг қоровуллари штатлари киритилиши мумкин.

22. Бош бошқарма ва унинг инспекциялари маблағлари белгиланган тартибда қуйидаги тўловларга сарфланиши мумкин:

Бош бошқарма ва унинг инспекциялари ходимларининг лавозим окладлари;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланадиган нафақалар;

Бош бошқарма ва унинг инспекциялари ходимларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан лавозим маошига тўланадиган шахсий ва бошқа устамалар.


23. Бош бошқарма ва унинг инспекцияларининг бюджетдан ташқари маблағларига оид даромад ва харажатлар сметасида назарда тутилган прогноз кўрсаткичлари йил якунлари бўйича Бош бошқарма ва унинг инспекциялари даромадларининг амалдаги тушумларидан юқори бўлган ҳолларда, мазкур маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

даромаднинг 50 фоизи Бош бошқарма ва унинг инспекциялари тасарруфида қолади (шундан 50 фоиздан кўп бўлмаган қисми Бош бошқарма ва унинг инспекциялари ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига ва 50 фоиздан кам бўлмаган қисми моддий-техник базани мустаҳкамлашга сарфланади);

қолган 50 фоизи кейинги йилда Бош бошқарма ва унинг инспекцияларини сақлаш харажатларини молиялаштириш мақсадлари учун белгиланган тартибда йўналтирилади. Бунда, Бош бошқарма ва унинг инспекцияларига тегишли молиявий йилда бюджетдан ажратиш назарда тутилган прогноз маблағлар (субсидиялар) суммасига камайтирилади.


24. Бош бошқарма ва унинг инспекцияларининг маданий мерос объектларида реставрация-тиклаш ишларини ташкил қилиш бўйича кўрсатган хизмат харажатлари бошқа ташкилотлар (буюртмачилар) билан Бош бошқарма ва унинг инспекцияларининг ушбу ташкилотлар (буюртмачилар) билан тузган шартномаларга мувофиқ ташкилотлар (буюртмачилар) маблағлари ҳисобидан қопланади.



V. БОШ БОШҚАРМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ


25. Бош бошқарманинг мол-мулки тезкор бошқарув ҳуқуқи билан бириктирилган асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек Бош бошқарманинг ўз мажбуриятлари бўйича жавоб берадиган фаолияти даврида харид қилинган Бош бошқарманинг бошқа мол-мулкидан иборат.


26. Мулкни бошқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Бош бошқарма қарорига асосан амалга оширилади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Бош бошқарма ҳар йили Маданият вазирлиги олдида молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот беради.

28. Бош бошқарма фаолияти устидан назорат Маданият вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

29. Бош бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 июль, 30-сон, 372-модда






































Время: 0.2274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск