ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2014 й. ПФ-4635-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.07.2014 й.

N ПФ-4635



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сонли Фармони, шунингдек мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 16 апрелдаги қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 24 июлдаги

ПФ-4635-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий аттестация комиссиясини (Ўзбекистон Республикаси ОАК) ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 31 мартдаги ПФ-371-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сонли Фармонида:


а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари таъсис этилсин. Уларнинг сони 10 та бўлиб, ҳар бири талаба ўртача стипендиясининг уч баробари миқдорида белгилансин";


б) 4-бандидаги "кириш имтиҳонларисиз аспирантурага қабул қилинадилар ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом 34-бандининг ўн учинчи хатбошидаги "аспирантлар, докторантлар, адъюнктлар" сўзлари "катта илмий ходим-изланувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203-сонли қарорида:


а) 1-иловасида:


1-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти журнал таъсисчиларидир. Журнал ҳар чоракда бир марта ўзбек, рус ва инглиз тилларида 15 минг нусхада нашр этилади";


4-бандининг саккизинчи хатбошида ва 5-бандининг еттинчи хатбошида "аспирантларга" сўзлари "катта илмий ходим - изланувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин";


б) 2-иловасида:


1-бандининг "Журналнинг бош таъсисчилари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти";


5-бандининг "Журналнинг бош таъсисчилари" устунидаги "Адвокатлар ассоциацияси" сўзлари "Адвокатлар палатаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 ноябрдаги ПҚ-1426-сонли қарорида:


а) 1 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 4-бандида:

биринчи хатбошидаги "стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчи лавозимларига" сўзлари "катта илмий ходим-изланувчи лавозимига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 июль, 30-сон, 365-модда




























Время: 0.1326
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск