Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Уй-жой қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.03.1994 й. ПФ-774-сон "Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.03.1994 й.

N ПФ-774



РЕСПУБЛИКАДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Уй-жой муаммосини ҳал қилишда аҳолининг муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни ва уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишни таъминлаш, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва аҳоли маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган уй-жой қурилишини янада ривожлантириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасида:

муклчилик шаклларидан қатъи назар бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар, ҳокимликлар, уй-жой қуриш кооперативлари ва фуқаролар уй-жой қурилишининг асосий буюртмачилари ҳисобланадилар;

уй-жой қурилиши энг аввало мулкчилик шаклларидан қатъи назар бирлашмаларнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг ўз молиявий маблағлари, ҳокимликларнинг маблағлари, фуқароларнннг қўлидаги пуллари ва жамғармалари, банкларнинг узоқ муддатли кредитлари, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг бир қисми, давлатнинг ютуқли уй-жой заёмини тарқатишдан олинадиган маблағлар, иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларининг бир қисми, шунингдек бюджет маблағлари хисобидан пул билан таъминланади;

уй-жой қурилишини бюджетдан пул билан таъминлаш аҳолининг мухтож табақаларини, энг аввало кўп болали, кам таъминланган оилаларни, пенсионерларни, уруш ва меҳнат фахрийларини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш тариқасида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги 1994 йилдан бошлаб ҳар йили Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мазкур мақсадлар учун республика бюджетидан маблағ ажратишни кўзда тутсин.

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзистиқболстат" кўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хусусий ва кооператив қурилгапни бутун чоралар билан рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда уй-жой қурилишига кредит ва бюджет маблағлари ажратишни кўзда тутсинлар.

Кўп болали, муҳтож оилаларнинг уй-жой қурилишини таъминлаш учун корхоналар, ташкилотларнинг, хусусий корхона эгаларининг, тижорат тузилмаларининг ҳокимликларга аниқ мақсадни кўзлаб берадиган ихтиёрий бадаллари ҳар томонлама рағбатлантирилсин.


2. Хусусий, кооператив уй-жой қурувчи ёки кимошди савдоси орқали уй-жой харид қилувчи фуқаролар маблағларининг манбалари тўғрисида декларация тақдим этишдан озод қилинсинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргалиқда:

уй-жой қурилишини рағбатлантиришга оид амалий чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиб, амалга оширсинлар;

кўп қаватли уй-жой биноларини қуриш чоғида зарур тармоқлар мажмуи ва аҳоли учун қулайликлар яратилишини, 10 фоиз майдон савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига ажратиб берилишини кўзда тутсинлар;

якка тартибдаги ва кооператив уй-жой қурилишини мувофиқлаштирувчи хўжалик ҳисобидаги ҳудудий бошқармалар зиммасига ер майдонларини ажратиб бериш, фуқароларнинг узоқ муддатли кредит олишига доир ҳужжатларини тайёрлаш, ундан аниқ мақсад йўлида фойдаланишни назорат қилиш, уй-жой ҳамда муҳандислик инфраструктураси иншоотлари қурилишини техникавий назорат қилиш, шунингдек зарур бинокорлик материалларини тақсимлаш ва улар билан таъминлаш вазифасини юкласинлар.


4. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздавархитектқурилиш", Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар билан биргаликда қуйидаги таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин:

хусусий ва кооператив уй-жой қурилиши учун ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга ажратиладиган ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши учун ернинг сифатига, қаерда жойлашганлигига ва муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлигига қараб табақалаштирилган тарзда тўланадиган ҳақ миқдорлари тўғрисида;

ҳужжатларни расмийлаштириш қоидаларини мумкин қадар соддалаштиришни назарда тутган ҳолда ер майдонлари ажратиб бериш тартиби тўғрисида.

Уй-жой қурилиши учун бериладиган ер майдонларига тўланадиган пул маблағлари тўла-тўкис маҳаллий бюджетларнинг даромадларига қўшилади ҳамда уй-жой қурилишини пул билан ва уни магистрал, ер ости ва мавзе ичкарисидаги муҳандислик коммуникациялари билан таъминлашга тенг улушларда сарфланади.


5. Белгилаб қўйилсинки, уй-жой қурилиншга банк муассасалари кредитларни камида 10 йил муддатгача йиллик 20 фоиз миқдорида, учинчи йилдан қарзни уза бошлаш шарти билан, қуйидаги миқдорларда беради:

хусусий иморат солувчиларга қурилиш қийматининг 50 фоизи миқдорида;

кўп болали, муҳтож оилалардан хусусий иморат солувчилар учун кредитлар уй-жой қийматининг 70 фоизи миқдорида 15 йил мудцатга йиллик 15 фоизли ҳисоб-китоб шарти билан;

уй-жой қуриш кооперативларига қурилиш қийматининг 80 фоизи миқдорида.

Кредит муддатидан илгари тўланганида фоиз миқдорлари қуйидагича камайтирилади: уч йилгача - 50 фоиз, беш йилгача - 30 фоиз.


6. Ушбу Фармоннинг 5-бандида кўрсатилган кредитлар қуйидаги шартлар асосида берилади:

гаров тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги муваққат низомга мувофиқ кўчмас мулк гаровга олиниб;

уй-жой қуриш кооперативининг аъзоси қурилиш қийматининг камида 15 фоизини банк муассасасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказган;

якка тартибда иморат солувчи қурилиш қийматининг камида 30 фоизини банк муассасасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказган ёки қурилиш қийматининг камида 30 фоизи бажарилган тақдирда.


7. Аҳоли уй-жой қуриш ва сотиб олишга фойдали шартлар асосида ўз маблағларини жамғариш учун махсус уй-жой ссуда-жамғарма ҳисоб варақалари тизими жорий этилсин.

Ўзбекистон Жамғарма банки Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Марказий банки ва бошқа банклари билан биргаликда бир ой муддат ичида махсус уй-жой ссуда-жамғарма ҳисоб варақаларини амалга киритиш тартибини ишлаб чиқсин.


8. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги икки ой муддат ичида давлатнинг ютуқли уй-жой заёмини чиқаришни ташкил этиш ҳақида таклифлар киритсин.


9. Республикада ишлаб чиқарилган бинокорлик материаллари якка тартибда иморат солувчиларга ва уй-жой қуриш кооперативларига имтиёзли нархларда сотилсин. Айни вақтда имтиёзли нархларда бинокорлик материаллари сотувчи корхоналарнинг даромадлари қўшимча қиймат солиғидан озод қилинсин.

"Ўзбекбирлашув", "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни ҳамда бинокорлик материаллари ишлаб чиқарадиган бошқа корхоналар ва ташкилотлар жойларда зарур бинокорлик материалларини биринчи галда хусусий уй-жой қураётган фуқароларга сотишни таъминласинлар.


10. Уй-жой қурилишини янада ривожлантириш мақсадида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ўз маблағларини жамлашни, шунингдек якка тартибда уй-жой қуриш ёки уй-жой сотиб олиш учун махсус уй-жой ссуда-жамғарма ҳисоб варақларига маблағ ўтказиш йўли билан ўз ходимларига молиявий ёрдам беришни амалда кенгроқ қўллаш тавсия этилсин.


11. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар ҳақида таклифлар киритсин:

хусусий иморат солувчиларга ва уй-жой қуриш кооперативларига имтиёзли нархларда бинокорлик материаллари сотувчи корхоналарнинг даромадларини қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш тўғрисида;

ушбу Фармоннинг 10-бандидаги шартларга мувофиқ уй-жой қурувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг даромадларидан имтиёзли солиқ олиш ҳақида;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, хусусий ва кооператив қурилиш соҳасида бинокорлик ҳамда махсус монтаж ишларини амалга оширувчи пудрат, таъмирлаш-қурилиш, махсус монтаж ташкилотларини бажарилган ишлар ҳажми учун қўшимча қиймат солиғи тўлашдан озод қилиш тўғрисида.


12. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги ҳар йили марказлаштирилган капитал маблағлар ҳажмини белгилаш чоғида хусусий ва кооператив қурилиш даҳаларига магистрал ва ер ости муҳандислик коммуникациялари қуришга маблағ ажратишни кўзда тутсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ушбу Фармонни бажаришга доир тегишли қарорни 10 кун муддат ичида қабул қилсин;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган қўшимчалар ва ўзгартишлар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддат ичида тақдим этсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1994 йил, 3-сон, 83-модда




































Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск