ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2014 й. 196-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2014 й.

N 196



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат

хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарорига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини янада эркинлаштириш, рухсат берувчи тартиботларни қисқартириш ва арзонлаштириш, шунингдек ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 17 июлдаги

196-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда)нинг 2-банди саккизинчи хатбошидаги "етказиб берилишини таъминлаш" сўзларидан сўнг "(қимматли қоғозларда ҳисоб-китоб қилиш)" сўзлари қўшилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 32-модда):


а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "турлари" сўзи "тури" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг ўзбек тилидаги матнида:


1.1-бандидаги "гастроль-концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;


3.1-бандидаги "Гастроль-концерт" сўзлари "Концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.6-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш, тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-илованинг ўзбек тилидаги матнида:


2.2-бандининг еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш, тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт" сўзлари "концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


3.1-бандида:

иккинчи хатбошидаги "гастроль-концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи - ўн учинчи хатбошидаги "гастроль-концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳисоб-китоб-клиринг палаталари - қимматли қоғозлар билан битишувлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга оширувчи савдолар ташкилотчисининг таркибий бўлинмаси";

учинчи хатбошидан "ҳисоб-китоб-клиринг палатаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банддан "савдонинг ташкилотчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 5-банддаги еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 6-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "савдо ташкилотчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидан "савдо ташкилотчиларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 7-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошидан "савдо ташкилотчилари" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидан "савдо ташкилотчилари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 9-банднинг тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


ж) 22-банднинг иккинчи хатбошидаги "савдо ташкилотчисидан олинган" сўзлари чиқариб ташлансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 7-бандда:

еттинчи хатбошидан "транспорт" сўзи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"лицензиат - юридик шахс томонидан лицензияловчи органга ветеринария мутахассисининг ишга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш - мутахассис ишга олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида";


б) 9-бандда:

"г" ва "ж" кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"з" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"з) якка тартибдаги тадбиркорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом, малака ошириш, ихтисослашувдан ўтиш тўғрисидаги ҳужжатлар, меҳнат дафтарчасининг нусхалари)".

23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг товарларни қайта ишлаш билан боғлиқ қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 17 августдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 84-модда) 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан амалга оширилаётган ва қайта ишлашнинг божхона режимларига жойлаштириладиган товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишишга;

божхона ҳудудидан ташқарида, устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд корхоналарга товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беришга".


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида" 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 102-модда):


а) 1-иловада:


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ўзбекистон Республикасида ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини республикага олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.

Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирадиган ўсимликлар турлари намуналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва ҳудудига олиб киришга рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистондаги CITES Маъмурий органи (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Давлат биология назорати) томонидан берилади, мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ўсимлик дунёси объектлари бундан мустасно.";


20-банддаги "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари "Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари "Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини четга чиқаришга рухсатнома бериш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликнинг бир донаси, шунингдек ўсимликларнинг ушбу турларидан ботаника коллекциялари учун - мазкур турдаги ўсимликларни теришга рухсатнома қийматининг 5 фоизи миқдорида;

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар хом ашёсининг бир килограмми (яланғоч қизилмиядан ташқари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - юридик ва жисмоний шахслар учун - ўсимликнинг мазкур турини ғамлашга рухсатнома қийматининг 10 фоизи миқдорида;

яланғоч қизилмия хом ашёсининг (ТИФ ТН коди 121190850 0) 1 тоннаси учун - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - юридик ва жисмоний шахсларга яланғоч қизилмияни четга олиб чиқиш учун рухсатнома беришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 225 АҚШ доллари миқдорида.

Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб киришга бериладиган рухсатнома учун тўлов ундирилмайди.";


23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома ёки бундай рухсатнома беришнинг асосли равишда рад этилиши аризачига ариза берилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида юборилади";


24-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари "Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банднинг еттинчи хатбошидаги "Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари "Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


12-банднинг саккизинчи хатбошидаги "15 кун мобайнида" сўзлари "7 кун мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг ўн учинчи хатбошидаги "15 кун мобайнида" сўзлари "7 кун мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган, Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:


а) 50-2-позициясининг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунидан ", бошқа юридик ва жисмоний шахсларга" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 85-позициянинг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунидаги "Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарисида гастроль-концерт фаолияти" сўзлари "томоша-концерт фаолияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 86-позиция чиқариб ташлансин;


г) 86-1-позициянинг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунидаги "гастроль-концерт" сўзлари "томоша-концерт" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 9-бандининг саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди "д" кичик банди ва Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставида:


а) 76-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги мазмунли иккинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Умумий темир йўл тармоқлари ёки ерости темир йўллари тармоқларига туташган темир йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек юклаш, тушириш ва вагонлар ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмани ишлаб чиқариш темир йўл раҳбари ёки унинг топшириғига асосан минтақавий темир йўл раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича амалга оширилади. Темир йўллар бошқа тармоқдаги темир йўллар билан туташган ҳолатда лойиҳа қўшимча равишда тегишли вазирлик, қўмита, ташкилот ёки жисмоний шахс билан келишилади.

тўртинчи-бешинчи хатбоши тегишли равишда учинчи-тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 77-бандининг тўртинчи хатбошидаги "темир йўл билан келишилган лойиҳа бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 91-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 10-модда) 1-иловасидан олтинчи позиция чиқариб ташлансин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан белгиланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 10-позицияси бешинчи хатбошидаги "Молиялаштириш манбалари" устунидан "биржа" сўзи чиқариб ташлансин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 19-1-банд қўшилсин:

"19-1. Хўжалик юритувчи субъектлар Махсус идоралараро комиссияси Котибиятига "бир ойна" тамойили бўйича электрон шаклда Маҳаллийлаштириш дастурига лойиҳаларни киритиш бўйича таклифни киритишга ҳақли".


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида:


а) 49-позиция чиқариб ташлансин;


б) 50-позициянинг "Фаолият турининг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш".

39. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бош шифокорнинг олий тиббий маълумотга ва малака тоифасига, шунингдек бошқа мутахассис врачларнинг - олий тиббий маълумотга ва тегишли тиббий мутахассислик бўйича малака тоифасига эга бўлиши";

"б" кичик бандида "транспорт воситалари" сўзларидан сўнг ("тез тиббий ёрдамни амалга оширувчи муассасалар учун") сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмунда тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"марказлаштирилган стерилизация бўлимининг (МСБ) мавжуд бўлишини талаб қиладиган ихтисосликлар бўйича тиббий фаолиятни амалга оширишда, стерилизация асбоб-ускуналарида ишлаш учун таълим олганлиги тўғрисидаги тиббий маълумоти ва гувоҳномаси (сертификати, рухсатномаси) мавжуд бўлиши";

тўққизинчи - ўн иккинчи хатбоши тегишли равишда ўнинчи - ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"электрон почта мавжуд бўлиши.

Хорижий ўқув юртини тугатган мутахассис жалб қилинганда қуйидагилар талаб қилинади:

хориж давлатларида олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинган (нострификация қилинган) бўлиши;

малака тоифаси мавжуд бўлиши ёки хорижда мутахассислик малакаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг тан олинган бўлиши;


б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва тиббий фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, электрон почта, банк реквизитлари;

тиббиёт муассасасининг тури, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган ихтисослик тури ва кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) лицензия талабгорида тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд тиббиёт асбоб-ускуналари, инвентарлари, аппаратлари ва анжомлари рўйхати;

г) лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) лицензия талабгорида тиббий фаолиятни амалга ошириш учун унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган биноларнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат";


в) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Ҳужжатлар бевосита тақдим этилган тақдирда, ҳужжатлар Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади)";


г) 15-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Аризада кўрсатилган муассаса тури, ихтисослик тури ва тиббий хизматлар ҳажми бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш учун Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати органига ушбу хулосани бериш тўғрисида сўровнома юборади";


д) 16-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Эксперт хулосасини асослаш учун экспертлар зарур ҳужжатларнинг нусхасини олиш ҳуқуқига эга";


е) 19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда лицензия талабгорининг почта ёки электрон манзилига ёзма ёки электрон шаклда юборилади (топширилади)";


ж) 20-банднинг тўртинчи хатбоши "ва лицензиатнинг электрон почта манзили" сўзлари қўшилсин;


з) 24-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияловчи орган томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома икки кун муддатда лицензия талабгорининг электрон почта ёки почта манзилига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган етарли муддат кўрсатилган ҳолда юборилади";


и) 25-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади";


к) 44-банднинг "б", "г" ва "д" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


л) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"45. Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади";


м) 52-банднинг "е" кичик бандига "электрон почтаси" сўзлари қўшилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 17 июлдаги

196-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 31 декабрдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 98-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 4 август, 31-сон, 380-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 7-сон, 73-модда

































Время: 0.1380
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск