язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Маҳсулот тақсимотига оид битимлар. Концессия. Геологик ишларни биргаликда олиб бориш/ Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.07.2014 й. 206-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 29 июлдаги

206-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси фойдали

қазилмалари захираларининг давлат

балансини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 15-моддалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини (кейинги ўринларда давлат баланси деб юритилади) юритиш тартибини белгилаб беради.


2. Давлат баланси фойдали қазилмалар захираларининг миқдори, сифати, фойдали қазилмалар конларининг ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштирилганлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олиш бўйича йиғма ҳужжатни ўз ичига олади.


3. Давлат баланси саноат аҳамиятига эга бўлган конлар кесимида, уларнинг маъмурий-ҳудудий жойлашишини акс эттирган ҳолда фойдали қазилмалар турлари бўйича ҳар йили (ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра) тузилади.


4. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


фойдали қазилмаларнинг балансдаги захиралари - жорий даврда фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган захиралар (кон захираларини ҳисоблаб чиқиш учун белгиланган кондицияларни қондиради);


фойдали қазилмаларнинг балансдан ташқари захиралари - баланс захирасини ўрганилганлик бўйича тақдим қилинадиган талабларга жавоб берадиган, бироқ баҳолаш вақтида кончилик-техникавий, сифат, экологик ва бошқа сабабларга кўра фойдаланиш мумкин бўлмаган, шунингдек кейинчалик саноат йўсинида ўзлаштириш объекти бўлиши мумкин бўлган захиралар;


фойдали қазилмалар захиралари тоифалари (А, В, С-1, С-2) - конларнинг ўрганилганлик даражаси, хом ашё сифати ва фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг кончилик-техникавий шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда белгиланадиган захиралар тоифаси;


ер қаъридан фойдаланувчилар - муайян ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун ўзларига берилган ҳуқуқларига мувофиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар.



II. ДАВЛАТ БАЛАНСИНИ ЮРИТИШНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Давлат балансини юритишнинг асосий мақсади республика минерал-хом ашё базасининг умумий ҳолати тавсифи, уни ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси, минерал хом ашёни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари ташаббуси билан чиқиш, хом ашё базасини қайта тўлдириш учун кейинчалик геологик жиҳатдан ўрганиш йўналишларини прогноз қилиш ҳисобланади.


6. Қуйидагилар Давлат балансини юритишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фойдали қазилмалар захиралари ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, жумладан фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати, уларнинг саноат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир тури бўйича ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва туркумлаштириш;

республика минтақалари бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда конлар бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ҳар йилги ҳаракатларини таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш;

давлат ҳокимияти органларини республика ва алоҳида минтақаларнинг минерал-хом ашё базасининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш.



III. ҲИСОБОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ДАВЛАТ

БАЛАНСИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


7. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олиш конлар бўйича алоҳида, зарур ҳолларда уларнинг участкалари, алоҳида қатламлар, горизонтлар, шахта майдонлари, фойдали қазилмаларнинг саноат тури, уларни қазиб олиш усуллари ва захиралар тоифаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан доимий асосда юритилади.


8. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳар йили 1 февралга қадар чегириладиган захиралар (амалга оширилган қазиб чиқаришлар ва йўқотишлар) ҳажми, қазиб чиқариш жараёнида исботланмаган ёки қўшимча равишда кўпайтириш ҳисобига техник чегараларнинг ўзгариши, захираларни ҳисобдан чиқариш, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) қарорлари, шунингдек идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомалари асосида ўтган йил учун фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобот баланслари (кейинги ўринларда ҳисобот баланслари деб юритилади) тузилади.

Ҳисобот баланслари:

қаттиқ фойдали қазилмалар;

ер ости сувлари;

кўмир ва ёнувчи сланецлар;

нефть, конденсат, ёнувчи газлар (жумладан йўлдош компонентлар - этан, пропан, бутан, олтингугурт, гелий) бўйича алоҳида тузилади.


9. Ҳисобот балансларига қуйидагилар акс эттириладиган тушунтириш хати илова қилинади:

биринчи марта давлат балансига киритилаётган конлар учун - фойдали қазилмалар захираларининг жойлашган жойи, миқдори, сифати, ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштирилиши даражаси, рудаларнинг технологик хусусиятлари, конларда қазиб олишнинг кончилик-геология, кончилик-техникавий, гидрогеологик шарт-шароитлари, техник-иқтисодий баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари, қидириб топилган фойдали қазилмалар захиралари билан таъминланганлиги;

давлат балансида ҳисобга олинган конлар учун - кончилик-геология ва техник-иқтисодий хусусиятининг янги маълумотлари, фойдали қазилмаларнинг янги аниқланган қатламлари, қазиб чиқарилган фойдали қазилмалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар, минерал хом ашёдан мажмуавий фойдаланиш, геология-қидирув ишларининг молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда фойдали қазилмалар захираларининг кўпайтирилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек балансдан ташқари захираларнинг ўзгариши (мавжуд бўлганда) ва захираларни ҳисобдан чиқариш сабаблари.


10. Фойдали қазилмани қазиб чиқариш тўғрисидаги маълумотларда фойдали қазилмани камайтирадиган бўш жинсларини ҳисобга олмаган ҳолда, агар улар балансдаги захираларига киритилмаган бўлса, ер қаъридан олинадиган минерал хом ашёнинг барча миқдори ҳисобга олиниши керак. Ҳисобот балансида қазиб чиқариб камайтирилган ва товар рудалари миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмайди, бироқ ҳисобот балансига қўшиладиган тушунтириш хатида келтирилади.

Қандайдир сабабларга кўра, ўтган йиллар учун илгари ҳисобга олинмаган фойдали қазилмани қазиб чиқариш ҳисобот йили учун қазиб чиқариш билан бирга кўрсатилади, бироқ ўтган йилда қазиб олинган хом ашё изоҳда кўрсатилади.

Агар давлат балансида ҳисобга олинган комплекс рудалардаги йўлдош компонентлар ер қаъридан асосий фойдали қазилма билан бирга қазиб чиқарилса, бироқ кейинги технологик қайта ишлашда йўқотилса, изоҳда ҳисобдан чиқариладиган захиралар қазиб олинган, лекин технологик қайта ишлашда йўқотилганлигини кўрсатиб ўтиш зарур.


11. Қуйидаги ҳолатларда, агар:

фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш балансдан ташқари захиралардан амалга оширилса ва қазиб чиқарилган хом ашё миқдори саноатда фойдаланилса, унда қазиб олинган хом ашё миқдори қайта баҳолашдан ўтган сифатида ҳисобга олинади ҳамда фойдали қазилмаларнинг балансдан ташқари захиралари ушбу миқдорга камайтирилади;

балансдан ташқари фойдали қазилмалар балансдаги фойдали қазилмалар билан бирга қазиб чиқарилса, бироқ саноатда фойдаланилмаса ёки кондиционли хом ашё билан бирга камайтирадиган жинс сифатида қайта ишлаб чиқаришга тушган бўлса, фойдали қазилманинг балансдан ташқари захиралари ҳисобот йилида қазиб чиқарилган сифатида ҳисобот балансида камайтирилади.


12. Ҳисобот баланслари шакллари Давлат геология қўмитаси қарорига кўра, фойдали қазилмалар турлари параметрларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади. Ер қаъридан фойдаланувчилар ўз ҳисоботларини Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланган шакллар бўйича расмийлаштириши шарт.


13. Ҳисобот баланси юридик шахс - ер қаъридан фойдаланувчи раҳбари ва бош геологи (бош муҳандиси) томонидан имзоланади. Агар ер қаъридан фойдаланувчи жисмоний шахс ҳисобланса, ягона шахснинг имзосига рухсат берилади.


14. Қазиб олинадиган конлар бўйича ҳисобот баланслари геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси мавжуд бўлганда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геология-маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланиши керак ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) билан келишилади. Углеводородлар конлари ва ер ости сувлари бўйича ҳисобот балансларини ер қаъридан фойдаланувчиларнинг тегишли функциялар юкланган бошқа хизматлари томонидан тасдиқлашга рухсат берилади.

Ер қаъридан фойдаланувчиларда геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси мавжуд бўлмаганда, ҳисобот балансларини тегишли лицензияга эга бўлган жалб этилган корхоналар томонидан тасдиқланишига рухсат берилади.


15. Ер қаъри участкаларини геологик ўрганиш ва фойдали қазилмаларни тажриба-саноат йўсинида қазиб чиқариш натижалари бўйича ҳисоботлар Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (ёки қайта тасдиқлаш) бўйича тегишли қарорлари нусхалари ва идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомалари билан биргаликда тақдим этилади.

Шунингдек, агар кейинчалик қазиб олишда исботланмаганлиги, техник чегараларнинг ўзгарганлиги ва бошқа сабаблар билан боғлиқ ҳолда фойдали қазилмалар захиралари конлар бўйича қайта ҳисоблаб чиқилган бўлса, ҳисоботлар Давлат комиссиясининг тегишли қарорлари нусхалари билан биргаликда тақдим этилади.


16. Ҳисобот баланслари уч нусхада тузилади ва ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳар йили 5 февралдан кечикмасдан Давлат геология қўмитаси тизимида ўз фаолиятини амалга оширувчи Давлат геология фондига  юбориш:

норуда фойдали қазилмалар бўйича - Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари;

рудали фойдали қазилмалар ва углеводородлар бўйича Инспекция томонидан амалга оширилади.

Ҳисобот баланслари Давлат геология фондига қабул қилингандан кейин бир нусхаси тегишли белги билан ер қаъридан фойдаланувчига қайтарилади. Иккинчи нусхаси Инспекцияга тақдим қилиниши керак.

17. Давлат геология фонди 15 апрелгача бўлган муддатда тақдим этилган ҳисобот балансларини умумлаштиради, фойдали қазилмалар турлари бўйича давлат балансини тайёрлайди ва уни ўрганиб чиқиш учун Давлат геология қўмитасига тақдим этади.

Нефть, конденсат ва табиий газ бўйича давлат балансини умумлаштириш ва тайёрлаш "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг ваколатли корхонаси билан биргаликда амалга оширилади.


18. Давлат геология қўмитаси 1 майгача бўлган муддатда давлат балансини ўрганишни якунлайди ва уни нашр қилишга рухсат беради. Давлат баланси тарқатиладиган давлат органлари ва корхоналар рўйхати Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Давлат балансини Давлат геология қўмитаси билан келишмасдан кўпайтириш ва тарқатиш тақиқланади.


19. Давлат балансини юритиш ушбу Низомга иловага асосан схема бўйича амалга оширилади.


20. Ҳисобот балансларини тайёрлаш, уларни Давлат геология фондига қабул қилишгача фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш, ҳисобдан чиқариш) бўйича тегишли ҳисоботларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ишлар ер қаъридан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Давлат геология фондининг давлат балансларини юритиш билан боғлиқ ишлари Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан белгиланган тартибда келишиладиган ҳар йилги минерал-хомашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


IV. ДАВЛАТ БАЛАНСИДА АКС ЭТТИРИЛАДИГАН

МАЪЛУМОТЛАРГА ТАЛАБЛАР


21. Давлат балансида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ер қаъридан фойдаланувчининг номи, фойдали қазилмалар захираларини қабул қилиш-бериш бўйича Идоралараро комиссия далолатномасининг тартиб рақами ва санаси;

фойдали қазилмалар конлари жойлашган жойи;

фойдали қазилмалар конларининг ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси;

фойдали қазилмаларнинг сифати;

фойдали қазилмалар захираларининг конлар, алоҳида участкалар, қатламлар, горизонтлар ва бошқалар кесимидаги ҳажми;

конлардан фойдаланишда фойдали қазилмаларни ҳар йилги қазиб чиқариш (қазиб чиқаришда йўқотишни ҳисобга олган ҳолда) ҳажми;

фойдали қазилмалар захираларининг геологик ўрганиш, қайта баҳолаш ва ҳисобдан чиқариш натижасида турли сабабларга (қазиб олишда исботланмаган, чегаралари ўзгарганда ва бошқаларда) кўра ўзгарган ҳажми;

Давлат комиссиясининг конни давлат балансида ҳисобга олиш учун асос ҳисобланган фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш бўйича тегишли қарори;

қазиб чиқарувчи корхоналарнинг қидириб топилган фойдали қазилмалар билан таъминланганлиги (қазиб олинадиган конлар бўйича).


22. Давлат балансида фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олиш:

балансдаги ва балансдан ташқари;

захиралар тоифалари бўйича;

рудаларнинг технологик турлари бўйича;

фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришнинг кончилик-техник шарт-шароитлари бўйича;

фойдали қазилмалар конларини ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси бўйича (қидирилаётган, саноат йўсинида ўзлаштиришга тайёрланган, қазиб олинадиган, консервация қилинган) бўлинган ҳолда акс эттирилади.


23. Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган фойдали йўлдош компонентлар захиралари уларни бойитиш жараёнида чиқариб олиш ва кейинчалик қайта ишлашдан қатъи назар, ҳисобга олиниши керак.


24. Давлат балансида фойдали қазилмалар захиралари ўлчов бирлиги уларнинг ҳар бир тури бўйича бир хил қўлланилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Ҳисобот баланслари тақдим этадиган ер қаъридан фойдаланувчилар ва фойдали қазилмалар захиралари ҳаракати ҳажмини тасдиқловчи корхоналар тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.


26. Фойдали қазилмалар захиралари ва улар таркибидаги компонентлар ҳолати ва уларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш юзасидан назорат қилиш Инспекция томонидан амалга оширилади.





Низомга

ИЛОВА



Фойдали қазилмалар захиралари

давлат балансини юритиш

СХЕМАСИ

Ер қаъридан

фойдаланиш

фаолияти


Ер қаъридан

фойдаланиш

фаолияти

натижалари



Ер қаъридан фойдаланиш

фаолияти натижаларини

тасдиқлаш (келишиш)
















































Фойдали қазилмалар захиралари давлат

балансини қабул қилиш, умумлаштириш,

тузиш ва нашр этиш

























Геологик ўрганиш

(тажриба ва тажриба-саноат йўсинида қазиб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда)

Фойдали қазилмалар захираларининг тезкор кўпайтирилиши

Идоравий комиссиянинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомаси










>


>

























Д

А

В

Л

А

Т

О

Р

Г

А

Н

Л

А

Р

И


Е

Р

Қ

А

Ъ

Р

И

Д

А

Н

Ф

О

Й

Д

А

Л

А

Н

У

В

Ч

И

Л

А

Р






































































>

Давлат геология фонди

(фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини умумлаштириш, тузиш)



Давлат геология қўмитаси

(фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини ўрганиш ва нашр қилишга рухсат бериш)



Давлат геология фонди

(фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини нашр этиш)



Фойдали қазилмалар саноат захираларини ҳисоблаб чиқиш















>



















>

Идоравий комиссиянинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомаси


Давлат комиссияси-

нинг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш, ҳисобдан чиқариш) бўйича баённомаси








































Фойдали қазилмалар захираларини қайта ҳисоблаш











Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат йўсинида қазиб чиқариш


>


>


>


>


>


>




































>

Захираларни исботланмаганлиги, техник чегаралари ўзгарганлиги ва бошқа сабабларга боғлиқ ҳолда қайта ҳисоблаш


>






































>




























Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш


>


































Инспекция билан келишилган ҳисобот баланслари


























































>

Чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захиралари





























>

























































































о

о

о

о

о

о

о

о

Изоҳ: нефть, конденсат, ёнувчи газ (жумладан йўлдош компонентлар) бўйича давлат балансини умумлаштириш ва тайёрлаш "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг ваколатли корхонаси билан биргаликда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 4 август, 31-сон, 383-модда