ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар /

Адлия вазирининг 04.08.2014 й. 200-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 04.08.2014 й. 173-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.08.2014 й.

N 173-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.08.2014 й.

N 200-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2014 йил 1 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилган назорат-касса машиналари моделларини назорат-касса машиналари давлат реестрига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 173, 1995 йил 14 сентябрь) қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 2012 йил 28 декабрдаги 1-6-1056/8-сонли тақдимноманинг талаблари бажарилмаганлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан 2014 йил 2 июлдаги 04-11860-сонли мурожаати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Назорат-касса машиналарини жорий қилиш бўйича давлат идоралараро комиссиясининг 1995 йил 30 августдаги баёни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилган назорат-касса машиналари моделларини назорат-касса машиналари давлат реестрига киритиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 173, 1995 йил 14 сентябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) мазкур буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                       Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 11 август, 32-сон, 407-модда






















Время: 0.1877
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск