Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.08.2014 й. 2607-сон билан рўйхатга олинган қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 25.07.2014 й. 7-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 5 августда 2607-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2014 йил 25 июлдаги

7-сонли буйруғига

ИЛОВА



Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида

подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар

ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига

боқиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 июндаги 250-сонли "Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида бўрдоқига боқиш қоракўл қўйлар бош сонлари кўпайишини таъминлаган ҳолда сифатли гўшт, қоракўл тери ва қоракўлча етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.


2. Гўшт, қоракўл тери ва қоракўлча етиштириш учун бўрдоқига боқишга насл олиш учун яроқсиз она моллар ва қари наслдор қўчқорлар, насл олишга мўлжалланмаган 1 ёшдан ошган катта ёшли эркак ва ўстиришдаги ёш эркак қўзилар (эчкилар) ҳамда яроқсизга чиқарилган турли ёш-жинс гуруҳларига мансуб бошқа моллар ажратилади.


3. Наслдор қўчқорлар ва насл олишга яроқли она моллар қоракўлчилик ширкат хўжалигининг асосий подадаги ҳайвонлари бўлиб, улар бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар"нинг (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) 4-бандига асосан, қоракўлчилик ширкат хўжалигининг асосий воситалари сифатида қайд қилинади.


4. Асосий пода таркибидаги наслдор қўчқорлар ва насл олишга яроқли она моллар ҳамда асосий пода таркибида бўлмаган, бироқ муайян ёшга етганда асосий пода таркибига ўтказилиб, насл сифатини яхшилаш ва насл олишда фойдаланиш мумкин бўлган ўстиришдаги наслдор қўчқорча ва ёш урғочи молларни бўрдоқига боқишга йўл қўйилмайди.



2-БОБ. АСОСИЙ ПОДА ТАРКИБИДАГИ ЧОРВА

МОЛЛАРИНИ БЎРДОҚИГА БОҚИШГА ЎТКАЗИШ


5. Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1401, 2004 йил 29 август) 8-бандига мувофиқ, чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қоракўлчилик ширкат хўжалиги раисининг буйруғи билан Чорва молларини асосий воситалар таркибидан чиқариш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этилади.


6. Комиссия таркибига қоракўлчилик ширкат хўжалиги раиси ёки унинг ўринбосари, тегишли мутахассислар (чорвашунос, ветеринар ва ҳ.к.), бош ҳисобчи (ҳисобчи), чорва молларини сақлаш вазифаси юклатилган шахслар ҳамда қоракўлчилик ширкат хўжалиги бошқарувининг таркибидан келиб чиққан ҳолда бошқа аъзолар киритилади.


7. Комиссия қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва бошқа зарур ҳужжатлардан фойдаланиб, асосий пода таркибидан чиқариладиган чорва молларини бевосита кўрикдан ўтказади;

асосий пода таркибидан чиқариладиган чорва молларини бундан кейин асосий пода таркибида сақлаб туриш мумкин эмаслиги ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигини аниқлайди;

чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш сабабларини (тўлиқ яроқсизлигини ҳисоблаб ёзиш, ёшига кўра қариш, даволаб бўлмайдиган касаллик ёки даволаганда ҳам насл бериш қобилияти ва наслининг сифати талабга жавоб бермаслиги оқибатида фойдаланишнинг нормал шароитлари бузилиши, жароҳатли шикастланишлар, нуқсонлар, физиологик қариш) аниқлайди;

тегишли ҳолларда асосий пода таркибидаги чорва молларининг насл олиш учун фойдаланиш муддатидан олдин яроқсизга чиқишида айбдор бўлган шахсларни аниқлайди, ушбу шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ёки улардан етказилган зарарни ундириб олиш бўйича таклифлар киритади;

асосий пода таркибидан чиқарилаётган чорва молларидан келгусида фойдаланиш йўналишларини белгилайди.


8. Комиссиянинг чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш бўйича қарори мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.


9. Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисидаги далолатномада асосий пода таркибидан чиқарилаётган чорва моллари тегишли оила (жамоа) пудратлари бўйича гуруҳланиб, ҳар бирининг инвентарь рақами кўрсатилади.


10. Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисидаги далолатнома уч нусхада тузилади ҳамда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва қоракўлчилик ширкат хўжалиги раиси томонидан тасдиқланади.

Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси бош ҳисобчига (ҳисобчига), иккинчи нусхаси чорва молларини сақлаш вазифаси юклатилган шахсга, учинчи нусхаси маълумот учун ҳудудий қоракўл бирлашмасига тақдим этилади.


11. Ҳудудий қоракўл бирлашмаси таркибидаги бирор-бир қоракўлчилик ширкат хўжалигида бир йилда бир неча маротаба чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш ҳолатлари қайд этилса ёки асосий пода таркибидаги чорва моллари улушининг камайиши натижасида маҳсулот етиштириш ҳажми кескин камайиб кетиши мумкинлиги аниқланса, бирлашма раиси мазкур ҳолат сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим.



3-БОБ. ЎСТИРИШДАГИ ЧОРВА МОЛЛАРИНИ

БЎРДОҚИГА БОҚИШГА ЎТКАЗИШ


12. Асосий пода таркибида бўлмаган ва насл олишга мўлжалланмаган эркак моллар қоракўлчилик ширкат хўжалиги раисининг фармойишига асосан тўғридан-тўғри бўрдоқига боқишга ўтказилади.


13. Насл олишга мўлжалланмаган эркак молларни улар 1 ёшдан ошгандан кейингина бўрдоқига боқишга ўтказиш тавсия этилади.


14. Муайян ёшга етганда асосий пода таркибига ўтказилиб, насл сифатини яхшилаш ва насл олишда фойдаланиш мумкин бўлган ўстиришдаги наслдор қўчқорча ва ёш урғочи молларни асосий пода таркибига кўчирмасдан бўрдоқига боқишга ўтказиш учун мазкур Низомнинг 5-6-бандларида белгиланган тартибда Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш комиссияси ташкил этилади.


15. Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш комиссияси мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган вазифаларни амалга оширади.


16. Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш комиссиясининг чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш бўйича қарори мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.



4-БОБ. ЧОРВА МОЛЛАРИНИ БЎРДОҚИГА

БОҚИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


17. Чорва молларини бўрдоқига боқиш қоракўлчилик ширкат хўжалигининг ўзида ёки шартнома асосида боқув турига мос муддатда семиртириб бериш учун марказлашган ҳолда бўрдоқига боқиш ташкил этилган бошқа ташкилотларда амалга оширилиши мумкин.


18. Марказлашган ҳолда бўрдоқига боқиш ташкил этилган бошқа ташкилотларга шартнома асосида семиртириб бериш учун топширилган чорва моллари қоракўлчилик ширкат хўжалигининг балансидан чиқарилмайди.


19. Чорва молларини қоракўлчилик ширкат хўжалигининг ўзида бўрдоқига боқиш уларни бўрдоқига боқиш даври бошланган сана бўйича гуруҳларга ажратган ҳолда ташкил этилади.


20. Чорва молларини бўрдоқига боқишни ташкил этишда етиштириладиган маҳсулот таннархи ва боқиш давомийлигини имкон қадар камайтириш мақсадида бўрдоқига боқишнинг яйлов-молхона усулини қўллаш тавсия этилади. Бунда чорва моллари бўрдоқига боқишнинг бошланғич даврида яйловларда, кучли озуқалар билан қўшимча равишда озиқлантирилган ҳолда яйратиб боқилади, бўрдоқига боқишнинг сўнгги даврида эса, молхонада боқилади.


21. Иқтисодий самарадорлик пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида гўшт ва қоракўлча олиш учун бўрдоқига боқиладиган қари она молларни бўрдоқига боқиш муддати 150 кундан ошмаслигини таъминлаган ҳолда озиқлантириш рациони жорий этилиши лозим.


22. Гўшт учун бўрдоқига боқиладиган турли ёш-жинс гуруҳларига мансуб чорва молларини бўрдоқига боқиш даври қоракўлчилик ширкат хўжалигида мавжуд шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда 75 кунгача белгиланиши мақсадга мувофиқ.


23. Турли сабабларга кўра яроқсизга чиқарилган наслдор қўчқор, қўчқорча ва барча яроқсиз ёш урғочи молларни бўрдоқига боқиш уларнинг соғлиғи бўрдоқига боқишдан ижобий натижаларга эришишга имкон беришини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши керак.


24. Бўрдоқига боқиш якунига кўра, чорва молларининг камида 90 фоизи юқори семизлик даражасига етганда, бўрдоқига боқиш ишларидан кутилган иқтисодий самарадорликка эришилган ҳисобланади.



5-БОБ. БЎРДОҚИГА БОҚИЛАЁТГАН ЧОРВА

МОЛЛАРИНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


25. Бўрдоқига боқилаётган чорва моллари қоракўлчилик ширкат хўжалигининг балансида боқувдаги ҳайвонлар сифатида ҳисобга олинади. Боқувдаги ҳайвонларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


26. Бўрдоқига боқиш ишларининг боришини қайд этиш ҳамда якуний таҳлилий ҳисоб учун бўрдоқига боқилаётган чорва молларининг келиб тушиши, мавжудлиги ва чиқиб кетишини ҳисобга олиш бўйича Бўрдоқига боқилаётган чорва молларининг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари юритилиши зарур.


27. Бўрдоқига боқилаётган чорва молларининг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари кирим ва чиқим қисмларидан иборат бўлиб, чорва молларини сақлаш вазифаси юклатилган шахс (ферма мудири, пудратчи ва ҳоказо) томонидан ҳайвонларнинг ёш-жинс гуруҳлари бўйича бир нусхада юритилади. Боқилаётган чорва молларининг ҳаракатидаги ўзгаришлар мазкур дафтарга бошланғич ҳужжатлар асосида, ўзгариш юз берган сана, чорва молларининг бош сони ва уларнинг тирик вазни кўрсатилган ҳолда қайд этилади.


28. Бўрдоқига боқилаётган чорва молларининг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтаридаги маълумотларга асосан, ҳар ойнинг охирида бўрдоқига боқилаётган ҳайвонлар ҳаракати ва озуқа сарфи ҳисоблаб чиқарилади. Озуқа сарфи чорва молларининг ҳар бир гуруҳида боқиш тури (гўшт ёки гўшт-қоракўлча) бўйича ҳар ой якуни ва бўрдоқига боқиш даври бошидан ўсиб бориш тартибида алоҳида ҳисоблаб борилади.


29. Бўрдоқига боқиш якунлангач, бўрдоқига боқилган чорва молларининг подадан чиқиб кетишидаги молиявий натижаларни аниқлаш мақсадида, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Бўрдоқига боқилган чорва молларининг подадан чиқиб кетишидаги молиявий натижалар ҳақида маълумотнома тузилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


30. Мазкур Низом Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Чорва молларини асосий пода

таркибидан чиқариш тўғрисида

____-СОНЛИ ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил "____"____________





(қоракўлчилик ширкат хўжалигининг номи)

   


Қоракўлчилик ширкат хўжалиги раисининг 20___йил "____" ___________ даги _______-сонли буйруғи билан ташкил этилган Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш комиссияси томонидан


бошчилигидаги оила (жамоа) пудратига

(Ф.И.О.)


бириктирилган асосий пода таркибидаги чорва моллари кўздан кечирилиб, қуйидаги чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш лозимлиги аниқланди:

Инвентарь

рақами


Ёши


Жинси


Боқилганлик

даражаси


Дастлабки

(тикланиш)

қиймати


Жамғарилган

эскириш

суммаси


Тирик вазни, кг


Асосий пода таркибидан

чиқариш сабаби ва кейинги

фойдаланиш мақсади


ҳисоб

маълумотлари

бўйича


амалда
















Жами













Комиссия раиси:






    

(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)


    







      







Комиссия аъзолари:







  

(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)


  







     

(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)


     





Низомга

2-ИЛОВА



Ўстиришдаги чорва молларини

бўрдоқига боқишга ўтказиш тўғрисида

____-СОНЛИ ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил "____"____________





(қоракўлчилик ширкат хўжалигининг номи)

  

Қоракўлчилик ширкат хўжалиги раисининг 20___йил "____" ___________ даги ____-сонли буйруғига асосан ташкил этилган Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш комиссияси томонидан


бошчилигидаги оила (жамоа) пудратига

(Ф.И.О.)


бириктирилган ўстиришдаги чорва моллари кўздан кечирилиб, қуйидаги чорва молларини асосий пода таркибига кўчирмасдан бўрдоқига боқишга ўтказиш лозимлиги аниқланди:

   

Инвентарь

рақами


Ёши


Жинси


Дастлабки

(тикланиш)

қиймати


Тирик вазни, кг


Бўрдоқига боқишга

ўтказиш сабаби


ҳисоб

маълумотлари

бўйича


амалда


  

   






   

   






Жами






     

     

Комиссия раиси:






   

(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)


   







       







Комиссия аъзолари:







   

(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)


   







   

(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)


      





Низомга

3-ИЛОВА



Бўрдоқига боқилган чорва молларининг подадан

чиқиб кетишидаги молиявий натижалар ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

Харажатлар


Кирим қилинадиган маҳсулотлар


ишлар

тури


қайд этиш учун асос

бўлган ҳужжат

рақами


харажатлар

моддаси


сумма


қайд этиш учун асос

бўлган ҳужжат

рақами


маҳсулот

номи


миқдори


нархи


сумма























Жами:



Жами:


  

    






Қоракўлчилик ширкат

хўжалиги раиси:






  


(имзо)


(Ф.И.О.)


   







Бош ҳисобчи (ҳисобчи):






      


(имзо)


(Ф.И.О.)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 11 август, 32-сон, 412-модда






















Время: 0.1422
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск