ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2014 й. 205-сон "Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2014 й.

N 205



ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги шартноманинг намунавий шаклини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

оммавий тадбирлар ташкилотчилари томонидан оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисида ички ишлар органлари билан мажбурий тартибда шартномалар тузилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш, шунингдек уларнинг тегишли рухсатномалар олмасдан ўтказилиши ҳолатларига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўрсин;

вазирликлар ва идораларнинг оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш давомида хавфсизликни таъминлашга жалб қилинадиган бўлинмалари хатти-ҳаракатлари мувофиқлаштирилишини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ой муддатда - ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини аҳолининг кенг қатламлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш тадбирлари ўтказилишини;

икки ой муддатда - ҳар бир оммавий тадбирни ўтказиш объекти бўйича оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи йўриқномалар, оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссиялари таркиби ва уларнинг иш тартиби тасдиқланишини;

уч ой муддатда - оммавий тадбирлар ўтказиш объектларини паспортлаштириш, ёндош ҳудудларнинг аниқ чегараларини белгилаш тугалланишини, мавжуд бинолар, иншоотлар ва иморатлар, муҳандислик-техник, коммуникация, ёнғинга қарши, эвакуация иншоотлари, кириш йўллари ва транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, техник асбоб-ускуналар, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган махсус воситаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираси ва номенклатурасининг техник ҳолати таҳлили ўтказилишини;

оммавий тадбирларни ўтказиш объектларининг ишончлилигини ва қурилиш конструкцияларининг барқарорлигини, уларнинг коммуникация, ёнғинга қарши, эвакуация ва бошқа муҳандислик-техник воситалар ҳамда оммавий тадбирлар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тизимлари билан жиҳозланганлигини аниқлаш мақсадида улар техник ҳолатининг мунтазам мониторинги амалга оширилишини, аниқланган камчиликларнинг объектлар маъмурияти томонидан ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда оммавий тадбирлар ўтказиш объектлари маъмуриятлари ва техник хизматлар раҳбарлари билан оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда қонунчиликка, қурилиш, ёнғинга қарши, экология ҳамда санитария-гигиена нормалари ва талабларига риоя этиш, шунингдек фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳаракат қилиш масалалари бўйича инструктаж ўтказилишини ташкил этсин;

идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилишини назорат қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


5. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 29 июлдаги

205-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 1-сон, 6-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 30-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2012 й., 11-сон, 79-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 11 август, 32-сон, 398-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 7-сон, 76-модда



































Время: 0.1886
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск