ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2014 й. 211-сон "2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепцияси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2014 й.

N 211


2014-2017 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ЎСИМЛИК

ВА ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ГЕНОФОНДИ

ИНСТИТУТИНИНГ БОТАНИКА БОҒИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ

ТЎҒРИСИДА


"Соғлом бола йили" Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини замонавий илмий-тадқиқот, маданий-маърифий давлат муассасаси ва туристик объект сифатида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда комиссия ташкил этилсин.

Комиссияга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан Тадбирлар режаси белгиланган муддатларда комплекс тарзда ва сифатли амалга оширилишини ўзаро мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юклансин.


3. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг биргаликдаги таклифлари асосида ажратилаётган маблағлардан режали равишда ва оқилона фойдаланишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда Тадбирлар режаси параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Тадбирлар режасини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

Инвестиция дастурида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

Ботаника боғи томонидан хўжалик фаолиятидан ва пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғи (кейинги ўринларда Ботаника боғи деб аталади) ҳудудидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси - бош лойиҳаловчи этиб;

бош пудратчи ташкилот - белгиланган тартибда тендер савдолари натижаларига кўра белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

Тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига Тадбирлар режасини амалга оширишга йўналтирилган тегишли асосланган таклифлар ўз вақтида тақдим этилишини;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда Концепцияни ҳисобга олган ва Комиссия билан келишган ҳолда икки ой муддатда Ботаника боғининг бош режаси ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Тадбирлар режасига киритилган тадбирларни биргаликда молиялаштириш учун хорижий инвестицияларни, донор-мамлакатлар, халқаро ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этишга йўналтирилган доимий ишлар амалга оширилишини;

назарда тутилган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича пудратчи ташкилотларнинг сифатли аниқланишини;

амалга оширилган тадбирлар натижаларига кўра Ботаника боғининг хўжалик фаолиятидан ва пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар, шунингдек ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига тегишли тарзда сақланишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг бош режа билан боғланган ҳолда тайёрланган асосланган ҳисоб-китобларига кўра буюртмачи томонидан зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида молиялаштириш манбаларини аниқлаш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга киритсинлар;

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастурини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ босқичма-босқич ишлаб чиқиладиган асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури параметрларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси учун ажратиладиган маблағлар доирасида Ботаника боғи объектларини қуриш ва реконструкция қилишга капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.


9. "Ўзбектуризм" миллий компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда, тегишли халқаро тажрибани ўрганиш асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ботаника боғига хорижий туристларнинг ташрифини кўпайтиришга йўналтирилган таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин, ботаника боғлари дендрология паркларини ташкил этиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаштириш ва конкретлаштиришни назарда тутсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 1 августдаги

211-сон қарорига

2-ИЛОВА



2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси

генофонди институтининг Ботаника боғини

ривожлантириш концепциясини амалга

ошириш тадбирлари

РЕЖАСИ

Тадбирлар номи


Масъул вазирликлар ва идоралар


Тадбирни

амалга

оширишнинг

ҳисобланган

қиймати*

(млн. сўм)


Молиялаштириш

манбалари


Бажариш

муддати


I. ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Намойиш оранжереясини ва визит-марказни қуриш.

Фанлар академияси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, пудратчи ташкилот - тендер савдоси ғолиби


15000,0


Инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари,

грант маблағлари


2016-2017

йиллар


Фонд оранжереясини реконструкция қилиш.

Фанлар академияси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, пудратчи ташкилот - тендер савдоси ғолиби


12000,0


Ҳомийлар маблағлари ва грант маблағлари


2016-2017

йиллар



Суғориш ва сув чиқариб юбориш тизимини реконструкция қилиш ва тиклаш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Сувсоз" ДК


3500,0

Ботаника боғининг ўз маблағлари, ихтисослаштирилган фойдаланиш ташкилотларининг маблағлари


2015 - 2017

йиллар



Электр таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва тиклаш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "Тошшаҳарнур", корхонаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Экоэнергия" илмий-жорий маркази


5650,0

Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари


2015-2016

йиллар


Йўл тармоқларини қуриш, пиёда-экскурсия сўқмоқларини ташкил этиш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, Республика йўл жамғармаси, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси


9500,0

Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари


2015-2016

йиллар


Ахборот киоскларига эга бўлган соябонлар қуриш.

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

650,0

Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари


2014 йил

Экскурсия маршрутлари бўйлаб ўриндиқлар ўрнатиш.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, "Давархитектқурилиш" қўмитаси,

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, Олмалиқ кон-металлургия комбинати


200,0

Олмалиқ кон-металлургия комбинати маблағлари


2014 йил

Сув объектларини (кўллар, жилғалар ва бошқалар) реконструкция қилиш

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси


3650,0

Ботаника боғининг ўз маблағлари, ҳомийлар ва хайрия маблағлари


2015-2016

йиллар



Кириш гуруҳини реконструкция қилиш.

Фанлар академияси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


1800,0

Фанлар академиясининг илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари


2015-2016

йиллар



Ўзбекистоннинг табиий ландшафтини акс эттирувчи экспозиция яратиш.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти


2400,0

Инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари, Ботаника боғининг ўз маблағлари, грант маблағлари


2016-2017

йиллар



Мавжуд савдо нуқтаси ўрнида кафе қуриш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокимлиги


700,0

Тадбиркорлар маблағлари


2014-2015

йиллар


Яшил театр қуриш.

Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокимлиги


3100,0

Инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари, Ботаника боғининг ўз маблағлари


2015 - 2017

йиллар


Гербарий зали ва зоология коллекцияси учун бино қуриш, молекуляр биология ва биотехнологиялар лабораториясини модернизация қилиш.

Фанлар академияси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти


12000,0

Инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари


2016-2017

йиллар


II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Узлуксиз гуллайдиган ўсимликлар учун илмий асосланган тизим яратиш ҳамда 0,1 гектар майдонда кўчатхона ташкил этиш.


Фанлар академияси, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти


450 минг АҚШ доллари

Хорижий инвестициялар, кредитлар ва грантлар


2015-2016

йиллар


Ботаника боғи ҳудудида ўсимлик дунёси зараркундалари ва касалликлари мониторингини олиб бориш.


Фанлар академияси, Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти


500,0

Ботаника боғининг ўз маблағлари


2015 - 2017

йиллар


III. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ГЕНОФОНДИНИ САҚЛАШ ВА БОЙИТИШ

Ўсимлик хилма-хиллигини мунтазам равишда хатловдан ўтказиш.


Фанлар академияси

200,0

Ботаника боғининг бюджетдан ташқари маблағлари


2014-2017

йиллар


Ботаника боғининг Ўсимлик хилма-хиллиги маълумотлар базасини яратиш.


Фанлар академияси

60,0

Ботаника боғининг бюджетдан ташқари маблағлари, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси


2014 йил

Экспозициялар бўйича ўсимликлар турларини тўлдириш.

Фанлар академияси

60,0

Ботаника боғининг бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари


2014-2017

йиллар


Ўзбекистон флорасининг "Қизил китоб"га киритилган, йўқолиб кетаётган ва маҳаллий жайдари турлари коллекциясини кенгайтириш.


Фанлар академияси

120,0

Ботаника боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2014-2017

йиллар


IV. КЎП ФУНКЦИЯЛИ ТАЪЛИМ ВА ЭКОЛОГИЯ-МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТ

"Ниҳол-Росток" болалар бадиий ижодиёти экология тўгарагини ташкил этиш.


Ботаника боғи, Республика таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси


250,0

Бажарувчиларнинг ўз маблағлари ва грант маблағлари


2014-2015

йиллар


Мактабгача ёшдаги болалар учун "Экология мактаби" машғулотларини ташкил этиш.


Халқ таълими вазирлиги, Ботаника боғи, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси


100,0

Бажарувчилар маблағлари


2014 йил

Мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари учун мультимедияли таълим ресурсларини ташкил этиш.


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Фанлар академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


200,0

Бажарувчиларнинг ўз маблағлари ва грант маблағлари

2014-2017

йиллар


Ботаника боғида мактаб ўқувчилари билан дарслар ўтиш.


Халқ таълими вазирлиги,

Ботаника боғи

-

Бажарувчилар маблағлари

Мунтазам

равишда

Мактаб ўқувчиларининг бевосита иштирокида синфдан ташқари илмий-амалий ва тадқиқот фаолиятини амалга ошириш.


Ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётини ўташ, бакалаврларнинг диплом, битириш малака ишларини ва магистр диссертацияларини тайёрлаш.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ботаника боғи

-

Бажарувчилар маблағлари

Мунтазам

равишда

Қурилаётган визит-марказ учун кўргазмали ахборот материалларини ишлаб чиқиш, нашр этиш, тайёрлаш ва эълон қилиш.


Фанлар академияси,

Ботаника боғи,

"Ўзбектуризм" миллий компанияси

200,0

Бажарувчилар маблағлари

2014-2015

йиллар


Экскурсиялар, сайёр дастурлар, кўргазмалар, оммавий лекциялар, ТВ-кўрсатувлар, оммавий ахборот воситаларида мақолалар ташкил этиш.


Фанлар академияси,

"Ўзбектуризм" миллий компанияси

50,0

Бажарувчилар маблағлари

2014-2015

йиллар


V. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ВА КЕНГ ҚЎЛЛАШ, ШУ ЖУМЛАДАН, РЕКЛАМА-ТУРИСТИК

ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Интернет глобал тармоғида Тошкент ботаника боғининг веб-сайтини яратиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.


Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

20,0

Бажарувчилар маблағлари, грант маблағлари

2014 йил

Оммавий электрон карталарда (Google ва бошқалар) Тошкент ботаника боғи тўғрисида кенг ахборотни жойлаштириш.


Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

40,0

Ботаника боғи ва Давлат алоқа қўмитаси маблағлари


2014 йил

Ботаника боғи ўсимликлар дунёсининг генофонди тарихига бағишланган мақолалар тайёрлаш ва уларни Умумтаълим "ZiyoNet" тармоғида жойлаштириш.


Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

20,0

Ботаника боғи ва Давлат алоқа қўмитаси маблағлари

2014 йил


iOS ва Android платформалари учун мобил иловалар (Ботаника боғи ўсимликлар дунёсининг генофонди тўғрисидаги фото-ахборот иловалари).


Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

60,0

Ботаника боғи ва Давлат алоқа қўмитаси маблағлари,

грант маблағлари


2014-2015

йиллар


Ботаника боғида аудио-гид хизматларини ташкил этиш.


Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

50,0

Ботаника боғи маблағлари,

грант маблағлари

2014-2015

йиллар


Тошкент ботаника боғининг ноёб ўсимлик дунёси тўғрисида ахборот берган ҳолда йўл кўрсатувчи - электрон карта яратиш.


Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10,0

Ботаника боғи маблағлари,

грант маблағлари


2014-2015

йиллар


Тошкент ботаника боғининг маъмурий-бошқарув биноларини кенг полосали Интернет билан таъминлаш.


Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10,0

Ботаника боғи ва Давлат алоқа қўмитаси маблағлари


2014 йил

           

*) Тадбирларни амалга ошириш қиймати кейинчалик аниқлаштирилиши лозим.




Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 1 августдаги

211-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг

Ботаника боғини ривожлантириш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси


Салихов Ш.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти, Комиссия раисининг ўринбосари


Хўжаев Б.А.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Абдусаматов Б.Х.

-

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси


Абдуллаев М.Р.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Хашимов Ш.Р.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари


Рахманов Б.С.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


Юткин С.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясининг директори


Абдуллаев Б.

-

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонасининг директори


Тўхтаев Б.Ё.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг директори, Комиссия котиби


   

Изоҳ:

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 11 август, 32-сон, 400-модда






















Время: 0.1951
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск