Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.08.2014 й. 214-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 4 августдаги

214-сон қарорига

ИЛОВА


Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) учун сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.

Ер ости сувларидан суткасига 5 куб метргача ҳажмда якка тартибда сув олишни кўзда тутувчи жисмоний шахслар учун сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома талаб этилмайди.

Рухсатнома бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2. Сувга қудуқларни бурғулаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) органлари билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси деб аталади) ҳудудий органи томонидан бериладиган амал қилиши бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.


3. Сувга қудуқларни бурғулаш, сувга бурғулаш ишлари амалга оширилишини ҳисобга олиш ва уларни назорат қилишни тартибга солиш, ер ости сувларидан мақсадсиз фойдаланишга йўл қўймаслик рухсатномани беришнинг мақсади ҳисобланади.


4. Рухсатнома олиш учун ариза берувчилар ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатлар тўпламини Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этадилар.


5. Рухсатноманинг амал қилиш муддати бурғулаш ишларини амалга ошириш даври учун, бироқ 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади.



II. РУХСАТ БЕРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Қуйидагилар рухсатномани беришда рухсат бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар, шунингдек экологик ва санитария-гигиена нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилиш;

б) қудуқларнинг лойиҳа параметрига риоя қилиш;

в) давлат экология экспертизаси хулосалари шартларини бажариш;

г) махсус бурғулаш ускунаси мавжуд ташкилотлар томонидан бурғулаш ишларини амалга ошириш;

д) тасдиқланган лойиҳага асосан қудуқлар қурилишини амал ошириш;

е) бурғулашдан кейин қудуқ сувининг талаб этиладиган сифатга мувофиқлигини аниқлаш учун кимёвий таҳлил ўтказиш ва қудуқ атрофидаги 1-минтақанинг санитария-муҳофаза қилиш ҳудудини ободонлаштириш.



III. РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


7. Рухсатнома олиш учун ариза берувчилар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;

б) тадбиркорлик субъекти - юридик шахс учун юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс учун якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) сувга қудуқларни бурғулаш назарда тутилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

г) давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси.


8. Рухсатнома тусидаги ҳужжатни олиш учун зарур ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига, уларни олганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга, бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


9. Рухсатнома олиш учун Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхат дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақидаги белги билан ариза берувчига берилади (юборилади).

Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этишни ариза берувчилардан талаб қилишга йўл қўйилмайди.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА РУХСАТНОМА

БЕРИШ ЁКИ УНИНГ БЕРИЛИШИНИ РАД ЭТИШ

ҲАҚИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда (Давлат геология қўмитаси органлари билан келишиш учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда) рухсатнома олиш учун тақдим этилган материалларни кўриб чиқадилар ва уни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қиладилар.


11. Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди.


12. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи тақдим этилган материалларни ўрганиб чиқади ва эътирозлар бўлмаганда, етти иш куни мобайнида уларни келишиш учун почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда Давлат геология қўмитаси органларига юборади.


13. Давлат геология қўмитаси органлари ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ажратилган ер участкасида сувга қудуқни бурғулаш имконияти тўғрисидаги хулосани ёки бурғулаш мумкин эмаслиги ҳақидаги асосланган ёзма хулосани тақдим этадилар.


14. Тақдим этилган хулоса асосида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи уч иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


15. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки уни рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


16. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчиларга рухсатнома беришда рад жавоби берилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;

б) ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда;

в) рухсатнома беришда ариза берувчи рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқ бўлганда;

г) Давлат геология қўмитаси органларининг ажратилган ер участкасида бурғулаш мумкин эмаслиги ҳақидаги асосланган ёзма хулосаси мавжуд бўлганда.


17. Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


18. Рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатлар тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади (топширилади).

Ариза берувчи рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаган муддат мобайнида рад этиш сабабларини бартараф этиш ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга.


19. Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, белгиланган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан, ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.


20. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан, ариза берувчига аввал ёзма шаклда баён этилмаган рад этиш сабабларини келтиришга, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларидан ташқари, йўл қўйилмайди.


21. Рад этилганлик ҳақидаги ёзма хабарномада келтирилган муддат ўтгандан сўнг ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


22. Ариза берувчи рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.



V. РУХСАТНОМАНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ,

ТЎХТАТИШ ВА РУХСАТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ


23. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда, ариза берувчининг аризаси асосида унинг дубликати берилади.


24. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи рухсатноманинг дубликатини ариза берувчидан ариза, шунингдек рухсатнома хусусиятига эга бўлган ҳужжатнинг яроқсиз бўлиб қолган асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатноманинг дубликатини беришга мажбур. Дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


25. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш "Тадбиркорлик соҳасидаги рухсатномалар бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


26. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсатнома талаблари ва шартларининг бир марталик қўпол бузилишига бурғулаш лойиҳасида кўзда тутилган бурғулаш ишларининг амалга оширилиши натижасида атроф табиий муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ёки бундай зарар етказилишининг муайян хавфи пайдо бўлиши киради.



VI. РУХСАТНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


27. Ариза берувчи - юридик шахс ўзгарганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, ариза берувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатга олингандан сўнг етти иш куни мобайнида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


28. Ариза берувчи - жисмоний шахснинг унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномада келтирилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарган тақдирда, ариза берувчи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида ҳудудий органга, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт.


29. Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига бевосита, уларнинг олинганлиги ҳақидаги хабарнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


30. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунга қадар, рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида аризани берган ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органининг қабул қилганлиги тўғрисидаги белги билан рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган аризаси асосида унда кўрсатилган ҳаракат ва (ёки) фаолиятни бажаради ёки амалга оширади.


31. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи рухсатномани қайта расмийлаштиришда берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.


32. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатномани қайта расмийлаштиради ва беради.


33. Ушбу бўлимда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни ариза берувчидан талаб қилишга йўл қўйилмайди.



VII. БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


34. Берилган рухсатномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) аризачининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили ва телефон рақами (жисмоний шахслар учун - фамилияси, исми, отасининг исми, паспортининг маълумотлари);

б) рухсатноманинг рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

в) қудуқларнинг тартиб рақами, чуқурлиги ва мақсадли фойдаланилиши;

г) рухсатномаларни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва уларни тиклаш, дубликатларини бериш, рухсатномаларни бекор қилиш асослари ва санаси.

Рухсатнома тусида берилган ҳужжатлар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

































1-босқич

Ариза берувчи


     

Сувга қудуқлар (қудуқ)ни бурғулаш учун рухсатнома олиш учун зарур бўлган материалларни тайёрлайди. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига сувга қудуқлар (қудуқ)ни бурғулаш учун рухсатнома беришга ариза ва тайёрланган материалларни бевосита почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда тақдим этади.

     


Ариза берувчининг хоҳишига кўра





































2-босқич

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари


       

1. Тегишли ҳудудий бўлинманинг раҳбари Рухсатнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилади.


1) Ҳужжатлар қабул қилинган куни




2. Тегишли ҳудудий бўлинманинг раҳбари тақдим этилган материалларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ва эътирозлар бўлмаганда уларни Давлат геология қўмитаси органи билан келишиш учун почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда юборади.


2) Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб етти иш кунидан ошмаган муддатда






3. Давлат геология қўмитаси органлари ҳужжатларни кўриб чиқади ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ажратилган ер участкасида сувга қудуқни бурғулаш имконияти ҳақидаги хулосани ёки бурғулаш имконияти йўқлиги ҳақидаги ёзма хулосани тақдим этади.


3) Беш иш куни мобайнида









Давлат геология қўмитаси органи






4. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органи хулоса асосида рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


4) Давлат геология қўмитаси хулосаси олингандан сўнг уч иш куни мобайнида










5. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи аризачига рухсатномани беради (юборади) ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида унга ёзма шаклда хабар беради.

Рухсатномани беришда рад этиш ҳақидаги қарор қабул қилинган тақдирда, рад этилганлик тўғрисидаги хабарнома аризачига ёзма шаклда, рад этилишининг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ меъёрлари ва аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб қайта кўриб чиқилиши учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган (10 иш кунидан кам бўлмаган) муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

       


5) Тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари











































3-босқич

(зарурат бўлганда)

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари


      

Рухсатнома беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг, улар ариза берувчи томонидан қайта тақдим этилгандан сўнг ҳужжатларни белгиланган муддатда кўриб чиқади, ариза берувчига рухсатномани беради (юборади) ёки рухсатнома беришнинг рад этилганлиги ҳақида унга ёзма шаклда хабар беради.

     


Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмаган муддатда











Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

         

(ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиниг номи)

СУВГА ҚУДУҚЛАРНИ БУРҒУЛАШ УЧУН

РУХСАТНОМА

20__ "__"_____________

Рўйхатга олиш рақами _____

     

1. Ушбу рухсатнома


да


(лойиҳаланаётган қудуқ жойлашган жой)


жойлашган


га


(ариза берувчининг номи)



учун сувга қудуқларни

(сувдан мақсадли фойдаланиш)


бурғулаш лойиҳасини амалга ошириш учун берилди.

2. Сув олиш иншооти ___ та қудуқлардан иборат ва



(лойиҳалаш ташкилотининг номи)


томонидан ишлаб чиқилган

лойиҳага мувофиқ қурилмоқда.


3. Қудуқнинг лойиҳа параметрлари қуйидагича:

а) бошланғич диаметри _____________________ мм;

б) бошқа диаметрга ўтиш чуқурлиги__________ м;

в) якунловчи диаметр _____________________ мм;

г) қудуқнинг лойиҳавий чуқурлиги __________ м.


4. Ҳар бир қудуқдан сув олиш суткасига _______ куб.м ҳажмда назарда тутилган.

5. Давлат экология экспертизаси хулосаси


           

(хулосанинг рақами, берилган санаси ва хулосани берган органнинг номи)

6. Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати - 20__ "__" __________ гача.

     

"КЕЛИШИЛДИ"

Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитасининг

"___________________________"

Давлат корхонаси директори

_______________________________

(Ф.И.О., имзоси)

"КЕЛИШИЛДИ"

Ўзбекистон Республикаси Табиатни

муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг

ҳудудий органи раиси


_________________________________

(Ф.И.О., имзоси)

      

М.Ў. Рўйхатдан ўтказилган рақами ____

20__ йил "___" __________

     

        М.Ў.

     





Низомга

3-ИЛОВА


Табиатни муҳофаза қилиш давлат

қўмитаси ҳудудий органининг

раиси



га


(Ф.И.О.)


Сувга қудуқ бурғулаш учун рухсатнома бериш учун

АРИЗА

        

(қудуқлар лойиҳалаштирилаётган жой)


да

жойлашган сувга қудуқ бурғулаш учун рухсатнома беришингизни сўраймиз.


Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати (Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ):

     

    

   

      

    

     

   

     

  

      

  

    

    

     


(ариза берувчининг Ф.И.О. ва имзоси*)

    

М.Ў.


Санаси: 20__ йил "__"________________



*) Ариза берувчилар - юридик шахслар аризаларида шунингдек ўз номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатадилар;

Ариза берувчилар - жисмоний шахслар аризаларида, шунингдек фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини кўрсатадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 11 август, 32-сон, 402-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 78-модда



































Время: 0.1444
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск