ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 08.08.2014 й. 2608-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 27.07.2014 й. 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 8 августда 2608-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2014 йил 27 июлдаги

103-сонли буйруғига

ИЛОВА



Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига

жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан

бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жазо муддатини жазони ижро этиш муассасаларида ўтайдилар.

Қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг буйруғига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун жазо муддатини тергов ҳибсхонаси ёки турмада ўташи мумкин.


3. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жазо муддатини ўташ учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан бошқа давлатга жўнатиш, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини эса, бошқа давлатлардан қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МАҲКУМЛАРНИ ЖАЗОНИ ИЖРО

ЭТИШ МУАССАСАСИГА ЖЎНАТИШ


4. Маҳкумлар жазо муддатини ўташ учун муассасаларга суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажримига асосан жўнатилади.


5. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.

6. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд ҳукми ёки ажримида назарда тутилган тартибдаги жазони ижро этиш колонияларига жўнатилади.


7. Манзил колонияларда жазо муддатини ўташга ҳукм қилинган маҳкумлардан ташқари, қуйидаги тоифадаги маҳкумлар жазо муддатини ўташ учун ихтисослаштирилган жазони ижро этиш муассасаларига жўнатилади:

вояга етмаганлар;

аёллар;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

умрбод озодликдан маҳрум этилганлар;

ўта хавфли рецидивистлар;

суд ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг собиқ ходимлари;

турли юқумли касалликка чалинганлар;

суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш белгиланган маҳкумлар.



3-БОБ. МАҲКУМЛАРНИ БИР МУАССАСАДАН

БОШҚАСИГА КЎЧИРИШ


8. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс бутун жазо муддатини, одатда, битта муассасада ўтайди.

9. Маҳкумлар қуйидаги ҳолларда бир муассасадан бошқа шу турдаги муассасага кўчирилиши мумкин:

а) маҳкумнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, унинг розилигини олган ҳолда;

б) маҳкумнинг мазкур муассасада қолишига тўсқинлик қилувчи қуйидаги ҳолларда:

муассасанинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши муносабати билан;

бир жиноят иши бўйича судланувчи, гувоҳ ёки жабрланувчи бўлган маҳкумларни бир-биридан ажратиш мақсадида;

муассасада белгиланган кун тартибини мустаҳкамлаш ва жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида;

муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида юзага келган низони ҳал этишнинг бошқа чораси бўлмаганда;

муассасада жазо муддатини ўтаётганлар орасида уюшган гуруҳ ташкил этиш ёки етакчилик қилишга мойиллиги мавжуд бўлган маҳкумларнинг муассасада ўрнатилган тезкор вазият барқарорлигига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида;

маҳкум ёки қариндошларининг аризасига асосан;

суднинг ҳукм ёки ажримда назарда тутилган жазони ижро этиш тартибини ўзгартириш ҳақидаги қарорига асосан;

в) маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда.


10. Мазкур Низомнинг 9-банди "а" ва "б" кичик бандининг иккинчи - еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлардан бири юз берган тақдирда, маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси (бундан буён матнда ЖИЭББ деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.

Маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ЖИЭББнинг тегишли хизмати томонидан хулоса тузилади. Мазкур хулоса ЖИЭББ бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади.


11. Маҳкумни бир муассасадан бошқа шу турдаги муассасага кўчириш ЖИЭББ бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосага ёхуд суд қарорига асосан ЖИЭББнинг Махсус бўлими тайёрлаган нарядга мувофиқ амалга оширилади.


12. Маҳкумларни даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияларга ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарга ўтказиш соқчи, зарурат бўлганда, тиббий ходимлар кузатувида амалга оширилади. Маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда, уни колониядан ёки турмадан даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияга ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага ўтказишга тиббий хулоса асосида йўл қўйилади.

13. Маҳкумнинг бир муассасадан бошқасига кўчирилганлиги тўғрисида жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкум етиб келган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида ҳукм чиқарган судни хабардор қилиши, шунингдек маҳкумнинг оиласига муассаса манзилини кўрсатиб ҳамда маҳкумнинг ёзишма олиб бориш, учрашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш, телефон орқали сўзлашув ҳуқуқларини тушунтириб, хабарнома юбориши шарт.


14. Даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияда ёки маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада даволаш курслари тугаган ҳамда даволанишни давом эттиришга муҳтож бўлмаган маҳкумлар тиббий хулоса асосида илгари жазо муддатини ўтаган муассасаларига қайтарилади.

Даволанишни давом эттиришга муҳтож бўлган маҳкумлар тиббий хулоса асосида даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган тегишли муассасаларга юборилади.


15. Муассасалар томонидан маҳкумларни кўчириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларида (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) белгиланган тартибда амалга оширилади.


16. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва даволаниш учун тергов ҳибсхоналаридан тўғридан-тўғри даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияларга ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарга юборилган маҳкумлар даволаш курси тугагандан сўнг, мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда тегишли муассасаларга жўнатилади.

17. Жазо муддатининг муайян қисмини турмада ўташга ҳукм қилинган шахслар мазкур муддат тугаганидан сўнг, суд ҳукми ёки ажримида назарда тутилган тартибдаги жазони ижро этиш колониясига жўнатилади.


18. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга ва колониядан турмага ўтказиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан, шунингдек маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади. Бунда маҳкум бир муассасадан бошқасига ушбу бобда белгиланган тартибда кўчирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 18 август, 33-сон, 424-модда










































Время: 0.1853
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск