ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 16-Қ/Қ-сон, Молия вазирлигининг 54-сон, Адлия вазирлигининг 5-сон, Бош прокуратуранинг 17-Қ/Қ-сон "Прокуратура ва адлия органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 12.08.2014 й. Қарори (АВ томонидан 13.08.2014 й. 2609-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.08.2014 й.

N 2609

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.08.2014 й.

N 16-Қ/Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.08.2014 й.

N 54


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.08.2014 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

12.08.2014 й.

N 17-Қ/Қ


ҚАРОРИ



Прокуратура ва адлия органлари, судлар,

ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат

кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг

меъёрлари ва уларни киритиш шартларини

тасдиқлаш тўғрисида


Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларида хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сонини мақбуллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Прокуратура ва адлия органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш шартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

     

А. Абдуҳакимов

Молия вазири

Р. Азимов

Адлия вазири

Н. Йўлдошев

Бош прокурор

Р. Қодиров




Қарорга

ИЛОВА



Прокуратура ва адлия органлари, судлар,

ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат

кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг

меъёрлари ва уларни киритиш

ШАРТЛАРИ

Т/р

Лавозим номи


Лавозим меъёрлари ва уларни

киритиш шартлари(1)


ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР

1.

Хизмат кўрсатувчи автотранспорт ҳайдовчиси


2 смена - республика миқёсидаги ташкилот раҳбарига;

1,5 смена - бошқа хизмат кўрсатувчи енгил автомобилларга


2.

Ҳовли супурувчи


1 нафар ходим 2,5 минг кв. метр йиғиштириладиган ҳудудга


3.

Боғбон


1 нафар ходим 2,5 минг кв. метр майдондаги боғ ва манзарали ўсимликлар экилган ҳудуд учун


4.

Прокуратура ва адлия органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идоралари хоналари фарроши

1 нафар ходим 800 кв. метр йиғиштириладиган ҳудуд учун


5.

Суд хоналарининг фарроши


1 нафар ходим 800 кв. метр йиғиштириладиган ҳудуд учун, суд мажлислар залидан ташқари;

1 нафар ходим 450 кв. метрга суд мажлислар зали ва йўлаклар бир неча бор йиғиштирилганида


6.

Рухсатномалар бюроси навбатчиси(2)


1 нафар ходим ташкилот учун


7.

Бинога жорий хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ишчи(3)


10 дан 50 гача нафар ходими бўлган ташкилотларда 0,5 нафар ходим;

50 ва ундан ортиқ ходимлари бўлган ташкилотларда 1 нафар ходим


8.

Қоровул


3 нафар ходим бинони қўриқлаш сигнализация ускуналари ўрнатилмаган ҳолда ҳамда ички ишлар идораларининг қўриқлаш хизмати бўлинмаси ёки бошқа махсус ташкилот томонидан амалга оширилмаган ҳолда


9.

Бошқа хизмат кўрсатувчи ходимлар


Ташкилотнинг хусусиятига кўра меҳнат ва молия органлари билан келишилган ҳолда киритилади


ТЕХНИК ХОДИМЛАР

1.

Архивариус


1 нафар ходим ҳар бир судга


2.

Судларда иш юритувчи


Республика ва вилоят миқёсидаги бошқарув ходимлари сони 50 нафардан кам бўлган ташкилотларда 1 нафар ходим, 50 ва ундан юқори бўлган ташкилотларда - 2 нафар ходим


3.

Прокуратура органларида иш юритувчи


Республика ва вилоят миқёсидаги ҳар 25 нафар бошқарув ходимлари сонига 1 нафар иш юритувчи;

Шаҳар ва туман прокуратурасида (Департаментнинг шаҳар ва туман бўлимида) 1 нафар ходим

3-1.


Адлия органларида I ва II тоифали иш юритувчи котиб


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг ҳар бир таркибий тузилмасига 1 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари учун 1 нафардан ходим


3-2.


Раҳбар котиби


Республика миқёсидаги ҳар бир ташкилот раҳбари ва унинг ўринбосарлари учун 1 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари учун 1 нафар ходим


4.

Компьютерларга хизмат кўрсатиш бўйича техник(4)


1 нафар ходим республика ва вилоят миқёсидаги корпоратив тизими ёки давлат порталининг маълумотлар базасига боғланган ҳолда

5.

Бино коменданти(5)


1 нафар ходим Республика ва вилоят миқёсидаги алоҳида турган ташкилотнинг маъмурий биноси учун

6.

Хўжалик мудири


1 нафар ходим "бино коменданти" лавозими бўлмаган ҳолда

7.

Бошқа техник ходимлар лавозими


Ташкилотнинг хусусиятига кўра меҳнат ва молия органлари билан келишилган ҳолда киритилади

     

1) Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг лавозимлари киритилиши мавжуд бўлган шароитларга кўра, иш вақтида тўлиқ банд бўлган ҳолда амалга оширилади.

2) Ташкилот штатидаги ходим рухсатномалар бюроси навбатчиси сифатида хизмат кўрсатган ҳолда, ушбу лавозим киритилади.

3) Бино ижарага олинган ҳолда, ушбу лавозим молия органлари билан келишилган ҳолда киритилади.

4) Мураккаб ахборот-коммуникация ускуналари мавжуд бўлганда, шу жумладан, видео-конференция ўтказиш учун, молия органлари билан келишилган ҳолда "Тизимни бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси" лавозимига ўзгартирилиши мумкин.

5) Ташкилотнинг ихтиёрига кўра "Комендант" лавозими "Хўжалик мудирига" ўзгартирилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 18 август, 33-сон, 426-модда







































Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск