ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2014 й. 221-сон "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.08.2014 й.
N 221
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ
ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИНГ 2014 ЙИЛ ҲОСИЛИДАН
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ПАХТА ХОМ АШЁСИ
ЕТИШТИРИШ УЧУН ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ СОТИБ ОЛИШДА
НАРХЛАРНИНГ УНИФИКАЦИЯ ҚИЛИНИШИ ҲАМДА
УЛАРНИНГ БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ВА ТРАНСПОРТ
ВОСИТАЛАРИ УЧУН ГАЗ ИСТЕЪМОЛИГА СОЛИҚ ЖОРИЙ
ҚИЛИНИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҚЎШИМЧА
ХАРАЖАТЛАРИНИ КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашини бекор қилиш ҳисобига ҳосил бўладиган уларнинг ўз манбаларини ҳисобга олган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун сотиб олинган бир тонна дизель ёқилғисига 200,0 минг сўм миқдорида компенсация суммаси нормативи белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган низомни амалга ошириш юзасидан фермер хўжаликлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш чора-тадбирлари комплексини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 18 август, 33-сон, 415-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2014 йил, 8-сон, 81-модда