ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2014 й. 231-сон "Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.08.2014 й.
N 231
ҲУДУДЛАРНИНГ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ
ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. Арабов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 18 август, 33-сон, 422-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2014 йил, 8-сон, 87-модда