Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 14.08.2014 й. 01-268-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.08.2014 й. 2477-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.08.2014 й.

N 2477-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ

14.08.2014 й.

N 01-268


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим

муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга

қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги  низомни  тасдиқлаш  ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 41-бандига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 2 июлдаги 01-237-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 367-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                            Ж. Исмаилов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим

муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга

қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 41-бандига асосан буюраман:".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) тингловчи ва курсантларни (бундан буён матнда абитуриентлар деб юритилади) ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.";


б) 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20 июнга қадар қабул комиссиясининг эълонлар тахтасига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом, мазкур Низом ҳамда қабул жараёнига оид маълумотларни ҳар куни жойлаштириб боради ва эълонлар тахтасининг тест синови натижаси эълон қилингунга қадар олинмаслигини таъминлайди;";


в) 15-банднинг олтинчи хатбошисидаги "киришга уринган" деган сўзлар "кирган" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "киришга ҳаракат қилган" деган сўзлар "кирган" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 66-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Абитуриент томонидан тест синовларига микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, тест синови пайтида тест материалларининг бошқа абитуриентга берилиши, саволлар китоби варақларининг яроқсиз ҳолга келтирилиши тест синовларини ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва абитуриент тест синовларидан четлаштирилади.";


е) 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция шикояти кўрилаётган аудиторияга абитуриент уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирса, апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса, абитуриентларга ёрдам берса ёки ёрдам олса, аудиторияга халақит берса, саволлар китоби варағини йиртса, абитуриент апелляция шикоятини кўриб чиқиш тартибини бузган ҳисобланади ва апелляция комиссияси аъзолари томонидан далолатнома тузилиб, апелляция жараёнидан четлаштирилади ва унинг эътирози қайта кўриб чиқилмайди.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 25 август, 34-сон, 442-модда


































Время: 0.2258
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск