Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.08.2014 й. 2611-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 14.08.2014 й. 55-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 18 августда 2611-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2014 йил 14 августдаги

55-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон "Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини

ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни

қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.


1. 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги энг кам:

иш ҳақи - ойига 107 635 сўм;

ёшга доир пенсиялар - ойига 210 525 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 210 525 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 129 180 сўм ўрнатилсин.


2. 2014 йил 1 сентябрдан кейин якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.

2014 йил 1 сентябргача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,12 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.


3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (107 635 сўм х 8 = 861 080 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.


4. Якка тартибдаги коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 861 080 сўм (107 635 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.


5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.


6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (107 635 сўм) келиб чиқиб аниқланади.


7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида белгиланган

энг кам ойлик иш ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

Ўзгартиришлар санаси ва даври


Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори


Сўмларда:


01.01.1973 йилдан


70,00

01.01.1992 йилдан


350,00

01.03.1992 йилдан


(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00

01.04.1992 йилдан


550,00

01.07.1992 йилдан


1 000,00

01.09.1992 йилдан


1 250,00

01.10.1992 йилдан


2 000,00

01.01.1993 йилдан


2 500,00

01.04.1993 йилдан


3 000,00

01.06.1993 йилдан


7 500,00

01.07.1993 йилдан


11 250,00

01.09.1993 йилдан


13 500,00

01.11.1993 йилдан


16 200,00

Сўм-купонларда:


01.12.1993 йилдан


24 300,00

01.01.1994 йилдан


30 000,00

01.03.1994 йилдан


45 000,00

01.06.1994 йилдан


70 000,00

Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм):


01.07.1994 йилдан


70,00

01.08.1994 йилдан


100,00

01.03.1995 йилдан


150,00

01.09.1995 йилдан


250,00

01.04.1996 йилдан


400,00

01.09.1996 йилдан


550,00

01.12.1996 йилдан


600,00

01.07.1997 йилдан


750,00

01.07.1998 йилдан


1 100,00

01.01.1999 йилдан


1 320,00

01.08.1999 йилдан


1 750,00

01.08.2000 йилдан


2 450,00

01.08.2001 йилдан


3 430,00

01.04.2002 йилдан


3 945,00

01.08.2002 йилдан


4 535,00

01.05.2003 йилдан


5 440,00

01.08.2004 йилдан


6 530,00

01.05.2005 йилдан


7 835,00

01.10.2005 йилдан


9 400,00

01.07.2006 йилдан


10 800,00

01.11.2006 йилдан


12 420,00

01.08.2007 йилдан


15 525,00

01.11.2007 йилдан


(15 525,00 + 18 630,00) / 2 = 17 077,50

01.12.2007 йилдан


18 630,00

01.04.2008 йилдан


20 865,00

01.09.2008 йилдан


25 040,00

01.11.2008 йилдан


(25 040,00 + 28 040,00) / 2 = 26 540,00

01.12.2008 йилдан


28 040,00

01.08.2009 йилдан


33 645,00

01.12.2009 йилдан


37 680,00

01.08.2010 йилдан


45 215,00

01.12.2010 йилдан


49 735,00

01.08.2011 йилдан


57 200,00

01.12.2011 йилдан


62 920,00

01.08.2012 йилдан


72 355,00

01.12.2012 йилдан


79 590,00

01.08.2013 йилдан


(79 590,00 + 91 530,00)/2 = 85 560,00

01.09.2013 йилдан


91 530,00

01.12.2013 йилдан


(91 530,00 + 96 105,00)/2 = 93 817,50

01.01.2014 йилдан


96 105,00

01.09.2014 йилдан


107 635,00

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 25 август, 34-сон, 438-модда



























Время: 0.1612
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск