ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2014 й. ПҚ-2224-сон "Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган "Бир ойна" божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукуматининг грантидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2014 й.

N ПҚ-2224



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

УНИФИКАЦИЯЛАШТИРИЛГАН "БИР

ОЙНА" БОЖХОНА АХБОРОТ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЙЎЛИ БИЛАН БОЖХОНА

ХИЗМАТИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

ГРАНТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган "Бир ойна" божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукумати томонидан ажратиб берилаётган грантдан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 2013 йил учун грант ёрдамини ажратиш тўғрисида 2013 йил 3 декабрда имзоланган Ҳадли битим (кейинги ўринларда - Ҳадли битим) доирасида Корея Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 2014 - 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган "Бир ойна" божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун 5,5 млн. АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратади;

Корея томонидан мазкур лойиҳани амалга оширишда "KOICA" халқаро ҳамкорлик корейс агентлиги масъул ижро этувчи агентлик ҳисобланади.


2. Белгилансинки:

мазкур лойиҳанинг асосий вазифалари унификациялаштирилган "Бир ойна" божхона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, келгусида уни интерактив давлат хизматларининг Ягона порталига бирлаштириш, шунингдек уни амалга ошириш учун зарур дастурий таъминот, ёрдамчи материаллар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ажратилаётган грантдан мақсадли фойдаланиш ва мазкур лойиҳани самарали амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган "Бир ойна" божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш лойиҳасини амалга оширишга Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб қилиш учун белгиланган тартибда барча зарур тартиб-таомиллар бажарилишини таъминласин.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки:

мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида амалдаги қонунчиликка мувофиқ грант маблағлари ҳисобидан олиб кирилаётган ва сотиб олинаётган товар (иш, хизмат)лар божхона тўловларидан, шунингдек қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;

Ҳадли битимга мувофиқ мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Корея Республикаси фуқаролари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинадилар.


5. Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган "Бир ойна" божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари юридик шахсларнинг фойда солиғидан озод қилинсин.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик темир йўл компанияси мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарларни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва темир йўл станцияларида ортиш-тушириш ва сақлаш ишларини ҳақ ундирмасдан ўтказишни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат божхона қўмитасининг талабномасига биноан мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кириш визаларини консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимларни ундирмай расмийлаштиришни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат божхона қўмитасининг талабномасига биноан мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда кўп марталик визалар бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек уларни яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни таъминласин.


9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 25 август, 34-сон, 431-модда



























Время: 0.1481
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск