Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.1995 й. 38-ф-сон Фармойиши. Аҳолига пенсиялар, нафақалар тўлаш билан боғлиқ пул маблағларини тўплаш, маблағ билан таъминлаш ва уларнинг ишлатилиши бўйича ҳисобот ишлари тартибини тасдиқлаш тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

14.02.1995 й.

N 38-ф



1. Аҳолига пенсиялар, нафақалар тўлашга йўналтириладиган пул маблағларини тўплаш, маблағ билан таъминлаш ва уларнинг ишлатилишига доир ҳисобот ишлари тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Алоқа вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси билан келишган ҳолда 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича Йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


3. "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" иш ҳақини ташкилотларга ижтимоий суғурта бўйича бадалларни тўлашга доир топшириқнома мавжуд бўлган тақдирда берсинлар ҳамда "Ўзбекистон почтаси" концерни алоқа тармоқларининг пенсия ва нафақаларни тўлаш учун нақд пул маблағлари олиш юзасидан буюртманомаларини биринчи навбатда таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадалларни юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз вақтида тўлаши устидан назоратни кучайтирсинлар.

5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                   А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 14 февралдаги

38-ф-сон фармойишига

ИЛОВА



Аҳолига пенсиялар, нафақалар тўлаш билан

боғлиқ пул маблағларини тўплаш, маблағ билан

таъминлаш ва уларнинг ишлатилиши

бўйича ҳисобот ишлари

ТАРТИБИ


1. 1995 йил 1 мартдан бошлаб Пенсия жамғармасининг пенсия ва нафақаларни маблағ билан таъминлашга йўналтириладиган маблағлари Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, бевосита туман (шаҳар) алоқа тармоқлари томонидан, тўлов даври бошланишидан кечи билан 5 кун олдин ўтказилади.

Бунда жамғарма банки муассасаларига ва пенсияларни етказиб бериш бўйича кичик корхоналарга маблағларни ўтказишнинг амалда тартиби сақланиб қолади.


2. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига пенсия ва нафақаларга бўлган эҳтиёж юзасидан буюртманомаларни, туман (шаҳар) алоқа тармоқларига, жамғарма банки муассасаларига ва ижтимоий таъминот тизимининг кичик корхоналарига эса пенсия ва нафақалар тўлаш юзасидан ведомостлар ва топшириқномаларни тақдим этадилар.

3. Тақдим этилган буюртманомаларга мувофиқ Жамғарма пенсия ва нафақаларни маблағ билан таъминлашни амалга оширади, алоқа тизимининг органлари, жамғарма банклари муассасалари ҳамда ижтимоий таъминот тизимининг кичик корхоналари эса уларни ижтимоий таъминот органлари томонидан тақдим этилган ведомость ва топшириқномалар бўйича фуқароларга тўлайдилар.


4. Туман (шаҳар) алоқа, ижтимоий таъминот органлари тўлов даври тугагандан кейин ҳар ойда пенсия ва нафақаларни тўлашга ҳамда етказиб беришга мўлжалланган маблағлар бўйича ўзаро солиштиришни амалга оширадилар.










































Время: 0.1791
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск