ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2009 й. 626-ф-сон Фармойиши. 2009 йил 23 ноябрдан 23 декабргача ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

19.11.2009 й.

N 626-ф




Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари, туманлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида:


1. 2009 йил 23 ноябрдан 23 декабргача ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилсин.

Қуйидагилар ёнғин хавфсизлиги ойлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар объектларини, шунингдек уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш;

республиканинг тоифаланган ва ўта муҳим объектларида ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ёнғин хавфсизлиги ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссиялар тузсинлар, режалаштирилган тадбирларнинг амалга оширилишини ҳар ўн кунда комиссия ҳайъат, бошқарув, кенгаш йиғилишларида кўриб чиқсинлар ҳамда тегишли хизматлар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитсинлар.


3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:

ҳайъатлар, бошқарувлар, кенгашлар мажлисларида ўзларига қарашли объектлар ва уй-жой фондининг техник ҳолати, ёнғин хавфсизлиги масалаларини кўриб чиқсинлар;

объектлар ва уй-жой фондини ёнғинга хавфсиз ҳолатга келтириш учун ажратилган маблағларнинг қатъий равишда мақсадли фойдаланилишига эришсинлар;

газ, энергетика, сув хўжалиги ва иситиш мосламаларининг ҳолати ва созлигига алоҳида эътибор қаратсинлар;

ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича пухта текширувлар ўтказсинлар, ёнғин рўй беришига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрсинлар;

объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини ўт ўчириш техникаси, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар;

ишчилар, хизматчилар, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтирсинлар, жамоатчиликни ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларига кенг жалб этсинлар;

ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари (гидрантлар, резервуарлар, сув ҳовузлари, ички ўт ўчириш жўмраклари)ни соз ҳолатга келтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


4. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари:

ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилишини кенг ёритсинлар;

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ва ёнғин назорати органлари билан биргаликда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари узоқ вақтдан буён ҳал этилмай келинаётган объектлар ва аҳоли пунктлари бўйича рейдлар уюштирсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари амалга оширилган ишлар тўғрисида 2009 йил 25 декабргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                       Ш. Мирзиёев





























Время: 0.1416
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск