ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2014 й. 242-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2014 й.

N 242



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон

Республикаси Президентининг Давлат божхона хизмати

органлари   фаолиятини   янада   такомиллаштириш   ва

самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорига

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"

2014 йил 14 июлдаги ПҚ-2208-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида" 2014 йил 14 июлдаги ПҚ-2208-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 29 августдаги

242-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда):


а) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "3934" рақами "3926" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг, ҳудудий божхона органлари, чегара ва ташқи иқтисодий божхона постлари (комплекслари)нинг тасдиқланган (намунавий) тузилмасига ва ходимларнинг чекланган штатдаги сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин";


б) 4-илова 14-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг, ҳудудий божхона органлари, чегара ва ташқи иқтисодий божхона постлари (комплекслари)нинг тасдиқланган (намунавий) тузилмасига ва ходимларнинг чекланган сонига ўзгартиришлар киритади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Темир йўл станцияларида божхона назоратини ва назорат постларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 24 ноябрдаги 489-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги "чегара" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 3-банддаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Йўловчилар Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтишида уларнинг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта

бойликларини божхона назоратидан ўтказиш мақсадида йўловчи

ташувчи темир йўл транспорти воситаларини тўхтатиш учун

мўлжалланган чегара темир йўл станциялари

РЎЙХАТИ


Т/р

Темир йўл станциялари номи



Қорақалпоғистон Республикаси



1.

"Қорақалпоғистон" темир йўл станцияси



Бухоро вилояти



2.

"Хўжадавлат" темир йўл станцияси



Қашқадарё вилояти



3.

"154-разъезд" темир йўл станцияси



Сурхондарё вилояти



4.

"Болдир" темир йўл станцияси



5.

"Қудуқли" темир йўл станцияси



Тошкент вилояти



6.

"Бекобод" темир йўл станцияси



7.

"Келес" темир йўл станцияси



Хоразм вилояти



8.

"449-разъезд" темир йўл станцияси



9.

"Питнак" темир йўл станцияси


";

г) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ҳудудида "Ўзбекистон темир йўллари"

компанияси божхона органларига хизмат

хоналари берадиган темир йўл станциялари

РЎЙХАТИ

Т/р

Темир йўл станциялари номи



Қорақалпоғистон Республикаси



1.

"Найманкўл" темир йўл станцияси



2.

"Қорақалпоғистон" темир йўл станцияси



Андижон вилояти



3.

"Савай" темир йўл станцияси



4.

"Хонобад" темир йўл станцияси



Бухоро вилояти



5.

"Хўжадавлат" темир йўл станцияси



Қашқадарё вилояти



6.

"154-разъезд" темир йўл станцияси



Наманган вилояти



7.

"Учқўрғон" темир йўл станцияси



Сирдарё вилояти



8.

"Сирдарё" темир йўл станцияси



Сурхондарё вилояти



9.

"Болдир" темир йўл станцияси



10.

"Қудуқли" темир йўл станцияси



11.

"Ғалаба" темир йўл станцияси



Тошкент вилояти



12.

"Бекобод" темир йўл станцияси



13.

"Ўзбекистон" темир йўл станцияси



14.

"Келес" темир йўл станцияси



Фарғона вилояти



15.

"Сувонобод" темир йўл станцияси



Хоразм вилояти



16.

"449-разъезд" темир йўл станцияси



17.

"Питнак" темир йўл станцияси



Тошкент шаҳри



18.

"Тошкент - йўловчи" темир йўл станцияси



19.

"Чуқурсой" темир йўл станцияси


".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 2 сентябрь, 35-сон, 446-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 91-модда





























Время: 0.1308
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск