Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / бошқа тоифаларга, турли асослар бўйича /

Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.08.2014 й. 243-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 29 августдаги

243-сон қарорига

ИЛОВА



Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий

чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган

ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий

ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида" ва "Экологик назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартибини белгилайди.


2. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларга "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ белгиланган санитария-муҳофаза зоналарига туташ ҳудудлар киради.


3. Ўзбекистон Республикаси айрим аҳоли пунктларини нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудлар деб эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тақдимотига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

4. Мазкур Низомга мувофиқ вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудлар деб эътироф этилган ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширадилар.



II. НУРЛАНИШ ОЛИШ БЕЛГИЛАНГАН АСОСИЙ

ЧЕГАРАЛАРИДАН ОШИБ КЕТИШ ЭҲТИМОЛИ

БЎЛГАН ҲУДУДЛАРДА ЯШОВЧИ ФУҚАРОЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


5. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқаролар:

а) саломатликни муҳофаза қилиш ва нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли билан боғлиқ касалликлар профилактикаси соҳасида:

яшаш жойи бўйича соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиш;

юқори нурланиш дозасини олган шахслар - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дори воситалари;

корхоналар ва муассасалар ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган нормалар бўйича корхоналар ва муассасалар маблағлари ҳисобига бериладиган сут;

б) аҳолининг айрим гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида:

умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқувчилари - ҳар йили мактаб таътиллари вақтида болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар - ҳар икки йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизими санаторийларига бепул йўлланмалар билан таъминланадилар.

6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда корхоналар ва муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳар бир ҳудуд учун фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқадилар.


III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


8. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши учун масъулият туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, шунингдек тегишли вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига юкланади.






Низомга

ИЛОВА



Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий

чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда

яшовчи фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини

таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддатлар
































I босқич

      

Аҳолининг радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш натижалари билан радиация-гигиена паспортлари маълумотлари бўйича нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган аҳоли пунктларини ва ҳудудларни аниқлаш

     


Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат экология қўмитаси


Ҳар йили










































II босқич

        

Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш тадбирлари режасини тасдиқлаш

    


Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


Радиация-гигиена паспорти тақдим этилган кундан бошлаб икки ой мобайнида






































III босқич

     

Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан юқори даражада нурланишга дучор бўлган шахслар сонини ҳамда радиация таъсирига боғлиқ ҳолда бўлган фуқаролар саломатлигига зарар етишининг юқори хавфи учун компенсациялар миқдорини белгилаш

       


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


Тадбирлар режаси тақдим этилган кундан бошлаб биринчи ой мобайнида





































     

Фуқароларнинг радиоактив ифлосланган зоналарда яшашининг алоҳида режимларини жорий этиш шартларини белгилаш

     


ССВ, ФВВ, Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


Хавфлилик аниқланган кундан бошлаб 15 кун мобайнида




































IV босқич

     

Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларни белгилаш ва молиялаштиришни ташкил этиш

     


Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


Тасдиқланган тадбирлар режаси тақдим этилган кундан бошлаб биринчи ой мобайнида








































V босқич

    

Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан юқори нурланишга дучор бўлган шахслар учун тиббий-профилактика тадбирларини амалга ошириш шарт-шароитларини белгилаш (диспансеризация, ҳисобга олиш, амбулатория-стационарда даволаниш, дори воситалари билан таъминлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги санаторийларга бепул йўлланмалар билан таъминлаш)

     


ССВ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари


Тиббий тасдиқ олингандан кейин



















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 2 сентябрь, 35-сон, 447-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 92-модда



































Время: 0.2213
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск