Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.08.2014 й. ПҚ-2225-сон "Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2014 й.

N ПҚ-2225



АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 30 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-352-сонли Қонунига биноан, шунингдек халқаро тамойиллар ва стандартларга мувофиқ аудиторлик фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сонли қарори билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 22 августдаги

ПҚ-2225-сонли қарорига

ИЛОВА



Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, аудиторлик фаолиятининг стандартлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар".


2. 6-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудиторлик ташкилотлари зиммаларига юклатилган вазифаларга мувофиқ молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини ҳамда у билан боғлиқ бўлган молиявий ахборотнинг бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини аудиторлик текширувидан ўтказади, шунингдек профессионал хизматлар кўрсатади".


3. 7-бандида:

тўққизинчи хатбоши "ва хўжалик юритувчи субъектнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) функциясини амалга ошириш" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"аудиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида халқаро аудит стандартларини қўллаш";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 8-бандида:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аудиторлик хулосалари ва ҳисоботларининг нусхалари аудиторлик ташкилотида беш йилдан кам бўлмаган муддат сақланишини таъминлаши";

тўққизинчи хатбоши қуйидаги мазмунда баён этилсин:

"аудиторларнинг ҳар йили бир марта малака ошириш курсларидан ўтишларини таъминлаши";

ўнинчи хатбошида "республика аудиторлар жамоат бирлашмаларининг" сўзлари "республика аудиторлар жамоат бирлашмасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"аудиторлар фаолияти сифатини назорат қилишни таъминлаш";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Аудиторлик ташкилотлари очиқ акциядорлик жамияти шаклидан ташқари барча ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкин, бунда устав капиталининг камида 51 фоизи мазкур аудиторлик ташкилотининг бир ёки бир нечта штатдаги аудиторларига тегишли бўлиши шарт. Аудитор ўзи ишлаётган фақат битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.

Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас".


6. 11-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур аудиторлик ташкилоти ўзининг асосий иш жойи бўлган аудиторгина аудиторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши мумкин".


7. 12-бандининг учинчи хатбошидаги "очиқ" сўзи чиқариб ташлансин.


8. 15-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. 16-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Аудиторлик ташкилотининг фирма номланишида "аудиторлик ташкилоти" сўз бирикмаси мавжуд бўлиб, бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номланишлари билан айнан ўхшаш ёки бир хил бўлмаслиги керак. Аудиторлик ташкилоти бўлмаган юридик шахс, ўз номланишида "аудиторлик ташкилоти" сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас".


10. 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик хизматини кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома асосида аудиторлик фаолиятини амалга оширади. Аудиторлик хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат аудиторлик ташкилотининг масъулиятини суғурта қилиш полиси мавжуд бўлган тақдирдагина тузилади".


11. 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Қуйидагилар аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига, аудиторлик фаолиятининг стандартлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

лицензия олиш ва аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мазкур Низомда назарда тутилган миқдорларда тўлиқ шакллантирилган устав капиталига эга бўлиш;

фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;

аудиторлик ташкилоти масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиш;

аудитор томонидан аудиторлик фаолиятини фақат битта аудиторлик ташкилотида амалга ошириш;

штатда аудиторлар сони мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда бўлиши;

лицензия турига мувофиқ штатдаги аудиторларда бухгалтернинг халқаро сертификати бўлиши;

аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган ахборотнинг сир сақланишини таъминлаш;

аудиторлик хизматларини кўрсатиш чоғида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажариш;

аудиторлик ташкилотининг раҳбари лавозимига фақат шу аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудиторни тайинлаш;

аудиторлик ташкилоти раҳбарининг уч йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида аттестациядан ўтиши;

аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминлаш;

аудиторлик фаолияти стандартларига мувофиқ аудиторлик ҳисоботини тузиш ва аудиторлик хулосасини бериш;

аудиторлик ташкилотларида ички стандартларнинг мавжудлиги;

ўз почта манзили ўзгаргани тўғрисида 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилиш;

аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йилига бир марта белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш, шунингдек аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бошқа ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг талаби бўйича тақдим этиш;

аудиторлар фаолияти сифатини назорат қилишни таъминлаш;

аудиторларнинг ҳар йили бир марта малака ошириш курсларидан ўтишларини таъминлаши;

аудиторлик ташкилотининг раҳбари ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгаргани тўғрисида 5 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилиш;

аудиторлик текширувларини ўтказишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекланишларга риоя қилиш".


12. 22-бандининг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилоти масъулиятини суғурта қилиш полисининг йўқлиги".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 2 сентябрь, 35-сон, 444-модда





































Время: 0.1412
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск