ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини қўллаш тартиби ҳақида Низом (ЎзР Президентининг 06.12.2004 й. Ф-2087-сон Фармойишига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2004 йил 6 декабрдаги

Ф-2087-сон Фармойишига

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

қабул қилинганлигининг ўн икки йиллиги муносабати

билан амнистия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Фармонини қўллаш тартиби ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармони у кучга киргунга қадар жиноят содир этган ва жазони қаерда ўтаётганлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан судланган шахсларга қўлланилади.


2. Ушбу Фармонга кўра асосий жазодан озод этилган маҳкумлар қўшимча жазолардан озод қилинмайди.


3. Амнистия тўғрисидаги Фармонни қўллаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 22 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 29 августдаги "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги қарори талабларига риоя этиш зарур.

1959 йил таҳриридаги (кейинги ўзгартиш ва қўшимчалари билан) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига асосан судланган шахсларга тегишли материалларни кўриб чиқишда "ўта оғир жиноят" тушунчаси, ушбу кодекснинг 22-моддасида баён этилганлиги ва унинг кенгайтирилган маънода шарҳланиши мумкин эмаслиги эътиборга олиниши лозим. Шунга кўра, 1994 йил таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 13-моддаси талабларига амал қилинади.


4. Амнистия қўллаш тўғрисидаги қарор ҳар бир шахсга нисбатан якка тартибда қабул қилинади. Зарур маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда амнистия қўллаш масаласи қўшимча ҳужжатлар олингунга қадар, лекин 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатгача кечиктирилади. Шундан кейин қарор мавжуд ҳужжатлар асосида қабул қилинади. Фармонни ижро этувчи органларнинг сўровлари зудлик билан бажарилади.


5. Ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган шахсларга амнистия қўлланилиши мумкин эмас.


6. Ҳар бир маҳкумга нисбатан Фармоннинг айнан қайси бандини қўллаш мумкинлигини аниқлашда суд ҳукми билан тайинланган жазо муддатидан келиб чиқилиши лозим.

Агар Фармоннинг таъсирига тушувчи шахсларнинг суд томонидан тайинланган жазо муддатлари амнистия ёки афв этиш тартибида қисқартирилган бўлса, унда ўталган ёки ушбу Фармон асосида қисқартирилиши лозим бўлган қисмлар (1/3, 1/4) амалда ўташ учун қолдирилган муддатидан ана шу қисқартиришларни инобатга олган ҳолда ҳисобланади.


7. Фармонни қўллашда қонунда белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган судланганлик ҳисобга олинмайди. Амалдаги жиноят қонунчилиги бўйича жиноят ҳисобланмайдиган қилмишлар учун жавобгарликка тортилган шахслар ҳам судланмаган деб ҳисобланади. Худди шундай, муқаддам эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлари учун, шунингдек қасддан содир этилган жиноятлари учун озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаб чиққан шахсларнинг судланганлиги ҳам ҳисобга олинмайди.

Муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод қилинган шахслар деганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари асосида:

судланганлиги тугалланганлиги ёки олиб ташланганлигидан қатъи назар, суд томонидан белгиланган жазолардан;

суд ҳукми чиқарилмай жиноий жавобгарликдан озод қилинганларни тушуниш керак.



II. АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ФАРМОННИ

ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНЛАР


8. Фармон:

а) жазони ижро этувчи органлар томонидан:

озодликдан маҳрум этиш жойларида жазо ўтаётган маҳкумларга нисбатан;

ахлоқ тузатиш иши жазосини ўтаётганларга, муайян ҳуқуқдан маҳрум этилганларга нисбатан;

шартли ҳукм қилинганларга нисбатан;

Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган ва жазони ўташ учун фуқаролиги бўйича тегишли давлатларга бериб юборилган шахсларга нисбатан (маҳкумни бериб юборишни амалга оширган муассаса томонидан);

б) суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан:

бу органларнинг иш юритувида жиноятлари ҳақидаги ишлари ва материаллари бўлган шахсларга нисбатан;

в) судлар томонидан:

уларнинг иш юритувида жиноятлари ҳақидаги ишлари ва материаллари бўлган шахсларга нисбатан (барча инстанцияларда);

жаримага ҳукм қилинган шахсларга нисбатан, агар Фармон кучга киргунга қадар жарима ундирилмаган бўлса (ҳукм чиқарган суд томонидан);

ҳукмлари қонуний кучга кирган, бироқ ижро этилмаган, қамоқда бўлмаган шахсларга нисбатан;

хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазо қўлланилган шахсларга нисбатан (ҳарбий қисм командирининг тақдимномасига биноан) - қисм жойлашган ҳудуддаги ҳарбий суд томонидан;

г) интизомий қисм командири томонидан:

интизомий қисмда жазо ўтаётган ҳарбий хизматчиларга нисбатан ижро этилади.

Ушбу банднинг "а", "б", "г" бандларида қайд этилган органлар томонидан Фармонни қўллаш жазони ижро этувчи муассаса (орган) ёки тергов ҳибсхонаси бошлиғи, суриштирув органи бошлиғи, терговчи, шунингдек интизомий қисм командирининг қарори асосида амалга оширилади. Мазкур қарорлар прокурор томонидан санкцияланади.

Амнистия тўғрисидаги Фармонни қўллаш масаласини судлар томонидан кўриб чиқишда прокурорнинг иштироки шарт.


9. Амнистия тўғрисидаги мазкур Фармонни қўллаш жараёнида маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг олдинги йилларда чиқарган амнистия тўғрисидаги фармонларини қўллаш учун асослар аниқланган ҳолда, бу фармонларни қўллаш масаласи ҳам айни пайтда ишлар (материаллар) иш юритувида бўлган орган томонидан навбат билан кўриб чиқилади.


10. Уч ойлик муддат ўтганидан сўнг Фармонни қўллаш масаласи ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган органлар томонидан ҳал этилади.



III. АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ФАРМОННИНГ

АЙРИМ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


11. Фармоннинг 1-бандини қўллашда, ўта оғир бўлмаган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар, озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан озод этилади.

Ушбу банднинг:

а) "а" банди таъсир доирасига, ёшидан қатъи назар, биринчи марта содир этган жинояти учун жазо ўтаётган аёллар;

б) "б" банди таъсир доирасига, муқаддам судланганлигидан қатъи назар, 18 ёшга тўлмасдан содир қилган жиноятлари учун ҳозирда жазо ўтаётган шахслар;

в) "в" банди таъсир доирасига, муқаддам судланганлигидан қатъи назар, 1944 йил 2 декабрга қадар туғилган эркаклар;

г) "г" банди таъсир доирасига жиноят содир қилгунга қадар доимий яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган, озод этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикасида бўлиш учун қонуний асослар бўлмаган, биринчи марта судланган, чет давлат фуқароси бўлган шахслар тушади.


11.1. Фуқароликка мансублик миллий паспортлар ёки бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, тегишли давлатларнинг элчихоналари ёхуд консуллик муассасаларининг расмий тасдиқловчи ҳужжатларига биноан аниқланади. Амнистия таъсирига тушувчи шахсларнинг у, фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, доимий яшаб келган мамлакатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ аниқланади.

Амнистия таъсирига тушувчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига асосан аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари деб, улардан фақат жиноят содир қилгунга қадар доимий рўйхатдан ўтганлар ва ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси берилганлар ҳисобланади.


11.2. Чет давлатларининг тегишли органларидан бундай шахсларнинг фуқаролиги ёки уларнинг муқаддам судланганлиги масалаларига доир керакли маълумотларни олиш халқаро шартнома ва конвенциялар асосида амалга оширилади.


11.3. Ўзбекистон Республикасида бўлишлари учун қонуний асослари бўлмаган чет эл фуқаролари Фармонга асосан жазодан озод этилгач, улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарорида кўрсатилган тартибда мамлакатдан чиқариб юбориладилар (депортация).

Фармонни ижро этувчи органлар иш юритувларида чет эл фуқароларига нисбатан ишлар бўлган тақдирда, тегишли идораларга бу шахсларни мамлакатдан чиқариб юбориш зарурлиги ҳақида зудлик билан хабар қилишлари шарт.


12. Фармоннинг 2-банди таъсир доирасига, уларга тайинланган жазо тури ва меъёридан қатъи назар:

эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этганлар;

биринчи марта судланган шахслар, башарти улар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир қилган бўлсалар, тушадилар.


13. Фармоннинг 3-бандига таъсир доирасига:

Фармон қонуний кучга киргунга қадар бир йилдан ошмаган муддат ичида жазони ижро этиш ёки яшаш жойидаги даволаш муассасаларининг тиббий комиссиялари қарорига асосан сил касалининг актив формасига (1 ва 2-гуруҳ диспансер ҳисобидагилар) чалинган деб топилган маҳкумлар;

Фармон кучга киргунга қадар қонунда белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари деб топилган шахслар.

Ушбу банд жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсларга (Ўзбекистон Республикасининг ЖК 97-моддаси 2-қисми) қўлланилмайди.


14. Фармоннинг 4-банди таъсир доирасига, содир этган жиноятининг оғирлик даражаси ва уларга тайинланган жазо меъёридан қатъи назар, озодликдан маҳрум қилиниб, Фармон эълон қилинган кунга қадар ўташ учун икки йилдан кўп бўлмаган маҳкумлар тушади.

Ушбу банд жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсларга (Ўзбекистон Республикасининг ЖК 97-моддаси 2-қисми) қўлланилмайди.


15. Фармоннинг 5-банди таъсир доирасига, экстремистик ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлари учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ҳамда Махсус комиссия, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ ва МХХ хулосаларига мувофиқ қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон, тузалиш йўлига қатъий ўтган деб топилган шахслар тушади.


16. Фармоннинг 6-бандини татбиқ этишда, Фармоннинг 8-бандидаги чеклашларни ҳисобга олган ҳолда:

Фармоннинг 1-бандида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар;

барча биринчи марта содир этилган, Жиноят кодексининг 15-моддаси билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киритилган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар тугатилиши лозим.

Жиноят ишларининг суриштирув, тергов босқичида ва судда амнистия тўғрисидаги Фармонга мувофиқ тугатилиши шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Бундай шахслар томонидан етказилган зарарни ундириш масаласи фуқаролик ишларини судда юритиш тартибида ҳал қилинади.

Фармоннинг 1-банди таъсири доирасига тушмайдиган унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганликда айбланувчи, шунингдек Фармоннинг 3-бандида санаб ўтилган шахсларга нисбатан жиноят ишлари ҳаракатдан тугатилмайди. Уларни тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш умумий тартибда амалга оширилади. Башарти, шахс айбланаётган жиноий қилмишда айбдор деб топилса, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддаси 3-қисмининг 1-банди талабига асосан ҳукм чиқаради.


17. Фармоннинг 7-бандини қўллашда 2004 йил 2 декабрь кунидан бошлаб жазо муддатининг амалда ўталмай қолган қисми қисқартирилиши лозим.


18. Фармоннинг 8-банди "а" бандига мувофиқ, у ўта хавфли рецидивистлар, жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган маҳкумлар, шунингдек муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод этилган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга татбиқ этилмайди.

Фармоннинг 8-банди "б" бандига мувофиқ, ушбу Фармоннинг 1 - 4, 6, 7-бандлари - экстремистик ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этганлиги учун ҳукм этилган шахсларга татбиқ этилмайди.


18.1. Жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган шахслар деб:

а) Фармон қабул қилингунга қадар жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан қўлланилиб, олиб ташланмаган ва амал қилиш муддати тугамаган икки ёки ундан ортиқ интизомий жазоси бўлган маҳкумларни;

б) ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо озодликдан маҳрум этишга алмаштирилган шахсларни;

в) шартли ҳукм қилиниб, ҳукмда тайинланган жазони ўташ учун юборилганларни;

г) манзил-колониялардан тегишли тартибли колонияларга ўтказилган ёки қайтарилган маҳкумларни;

д) жазони ўташ, ҳукм ижроси кечиктирилган ёки синов муддати давомида қасддан жиноят содир этган шахсларни ҳисоблаш лозим.

Бунда:

"б", "в", "г" бандларда санаб ўтилган шахслар жазо ўташ тартибини мунтазам бузувчилар деб, башарти улар ҳибсга олинган кундан бошлаб бир йилдан кам муддат ўтган ҳолатдагина ҳисобланадилар;

"д" бандда санаб ўтилган шахсларга (озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ даврида қасддан жиноят содир этган шахслар бундан мустасно) нисбатан амнистия тўғрисидаги Фармон, башарти ҳукм кучга кирган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат ўтган бўлсагина қўлланилиши мумкин.

Олий суди Раиси


Ф. Мухитдинова

Ички ишлар вазири

З. Алматов

Бош прокурор

Р. Қодиров

Миллий хавфсизлик хизмати Раиси

Р. Иноятов

    















Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск