Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.12.2004 й. 698-ф-сон Фармойишига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 декабрдаги

698-ф-сон фармойишига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

котибияти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминловчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига бўйсунади ҳамда айни пайтда унинг фаолияти Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.

4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа орган ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. КОТИБИЯТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юборилган топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари тўғрисида Бош вазирга ўз вақтида ахборот берилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмалари бажарилишини назорат қилиш.


6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига юборилган топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари тўғрисида Бош вазирга ўз вақтида ахборот берилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ўз вақтида ахборот беради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тезкор ахборотлар тўғрисида ахборот беради;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларини бажаради ҳамда унинг кўрсатмалари бажарилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида Бош вазирга ахборот беради ҳамда хат-хабарларни белгиланган тартибда Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари Аппаратларига ҳамда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг департаментларига, шунингдек Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳамда бўлимларга юборади;

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида тайёрланган ва улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарори талаб қилинадиган топшириқлар лойиҳалари ва бошқа материалларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун унинг маърузалари ва нутқлари учун материаллар, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорликда зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларининг кун тартибини шакллантиради, материаллар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлислари ўтказилишини ташкил этади, Президиум мажлислари қарорларини расмийлаштиради, шунингдек уларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларини ўтказиш учун зарур бўлган таҳлилий маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни тайёрлайди ва Бош вазирга тақдим этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларни ташкил этади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа бўлинмалари иштирокида расмийлаштиради;

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири амалга оширадиган тадбирларнинг ўтказилишини ва протокол жиҳатидан таъминланишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмасига биноан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар раҳбарлари билан тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилишни амалга оширади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун киритиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини зарурат бўлганда белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни зарурат бўлганда қайтариб юбориш.

Котибиятнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек тегишли материаллар ва ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.

8. Котибият:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.



IV. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Котибиятнинг тузилмасига Котибият мудири, Бош вазирнинг ёрдамчиси, матбуот котиби, шунингдек инспекторлар киради.

Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Котибият ишларига мудир раҳбарлик қилади.


11. Котибият мудири, Бош вазирнинг ёрдамчиси ва матбуот котиби белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида ташкил этилади.

13. Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, ёрдамчи, матбуот котиби ва инспекторлар ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юборилган ёзма топшириқлари тўғрисида Бош вазирга ўз вақтида ахборот берилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди ва унинг топшириғига кўра уларнинг ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади ва Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқлар (фишкалар) тайёрлайди, шунингдек улар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот беради;

Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатлар тайёрланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материалларни тайёрлайди;

йиғилишлар ва мажлислар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган Ҳукумат комиссиялари мажлислари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди ҳамда қабул қилинган қарорлар бажарилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинишини ташкил этади ва жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан Котибият мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Котибият ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Котибият ишини такомиллаштириш, унинг ходимлари иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

14. Котибият мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Бош вазирнинг ёрдамчиси бажаради.


15. Бош вазир ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилиши назорат ва таҳлил қилинишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ахборот беради;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг жорий иш режаларини шакллантиришда қатнашади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;

Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири масалаларни кўриб чиқиши учун зарур бўлган ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишлар ва мажлислар, шу жумладан, Ҳукумат комиссиялари мажлислари тайёрланишини ҳамда ўтказилишини ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, топшириқлар ва кўрсатмаларнинг бажарилиши тўғрисида Котибият мудирига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига белгиланган муддатларда ахборот беради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида ахборот беради ҳамда хат-хабарлар юзасидан топшириқларни белгиланган тартибда ижрочиларга юборади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари қабул қилинишини таъминлайди;

Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинишини ташкил этади, Бош вазир ва Котибият мудири топшириғига биноан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларини бажарувчиларга етказади, Бош вазирнинг топшириқлари ва кўрсатмалари бажарилишини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларидан зарур маълумотномаларни, ахборот материалларини сўраб олади.

16. Матбуот котиби:

келаётган даврий нашрларни, электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан, хорижий матбуотни таҳлил қилади;

республика матбуоти ва хорижий матбуот бўйича обзорлар ва таҳлиллар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;

оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг муҳим, долзарб муаммоли материаллар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли топшириқларини тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ҳукумат аъзолари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мониторингини олиб боради.

17. Инспекторлар:

Котибиятда иш юритишни, ҳужжатларнинг ўтиши устидан назоратни;

ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга вақтида берилишини таъминлайдилар;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси ишларини амалга оширадилар;

Бош вазирнинг унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари мутахассислари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилот раҳбарлари билан тезкор алоқасини таъминлайдилар;

ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажарадилар.

Инспекторлар ўртасида вазифалар Ўзбекистон Республикасининг вазири билан келишган ҳолда Котибият мудири томонидан тақсимланади.















































Время: 0.2466
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск