Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.1995 й. 215-сон "Республиканинг аҳолига автомобиль бензинини нақд пулга сотувчи айрим автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.1995 й.

N 215



РЕСПУБЛИКАНИНГ АҲОЛИГА

АВТОМОБИЛЬ БЕНЗИНИНИ НАҚД

ПУЛГА СОТУВЧИ АЙРИМ АВТОМОБИЛЬ

ЁНИЛFИСИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎFРИСИДА


Хусусий тадбиркорликни янада рағбатлантириш, ички бозорни нефть маҳсулотлари билан тўлдириш, бозор муносабатларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 1995 йил мобайнида республиканинг аҳолига автомобиль ёнилғисини нақд пулга сотувчи ишлаб турган 158 та автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, маблағлар манбаи тўғрисида декларация талаб қилмасдан, ким ошди савдоларида ва танлов асосида сотсинлар.


3. Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини сотишдан тушган маблағ, сотиш нархининг бутун суммасини тўлаш учун бир ой муддат белгиланган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ким ошди савдосида ва танловларда сотиладиган давлат мулкига ҳақ тўлаш, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ тақсимлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларида уларнинг эгалари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан келтириладиган ёки товар-хом ашё биржаларида харид қилинган нефть маҳсулотлари сотилади.

7. Хусусийлаштирилган хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг иши Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 июндаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ амалга оширилсин.


8. Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг нефть маҳсулотлари сотиб олиш, қабул қилиш, сақлаш, сотиш ва ҳисобга олиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, сотиладиган нефть маҳсулотлари сифатига, шунингдек Низомнинг 7-бандида кўрсатилган қоидаларга риоя этишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари В.А. Чжен ва Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 10 июндаги

215-сон қарорига

ИЛОВА



1995 йилда хусусийлаштириладиган

автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари

РЎЙХАТИ


Хусусийлаштириладиган

автоёнилғи қуйиш шохобчалари сони


Қорақалпоғистон Республикаси


8

Вилоятлар:



Андижон


8

Бухоро


10

Жиззах


10

Қашқадарё


16

Наманган


13

Навоий


5

Самарканд


20

Сирдарё


15

Сурхондарё


10

Тошкент


11

Фарғона


13

Хоразм


14

Тошкент шаҳри


5

Жами


158

                  

































Время: 0.1465
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск