Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2000 й. 260-сон "Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2000 й.

N 260



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН ХОРИЖИЙ

МАМЛАКАТЛАРДАГИ УЛАР ТАШКИЛ ЭТГАН САВДО

УЙЛАРИ, ВАКОЛАТХОНАЛАР, КОРХОНАЛАР ОРҚАЛИ

ОЛИБ ЧИҚИЛАЁТГАН ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНАДА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардан улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2000 йил 15 июлдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда ўзларининг меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 8 июлдаги

260-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари

томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо

уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган

товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатларда улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар (кейинги ўринларда чет элдаги корхоналар деб аталади) орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида қўлланган тушунчалардан фойдаланилади.


3. Муассислар томонидан чет элдаги корхоналар номига олиб чиқиладиган товарлар божхонанинг "вақтинча олиб чиқиш" режимига, улар сотилмаган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда қайтариб олиб келиш мажбурияти билан киритилади.


4. Кейинчалик чет элдаги корхоналар орқали сотиш учун "вақтинча олиб чиқиш" режимидаги товарларнинг юк божхона декларацияси белгиланган тартибда тўлдирилади.


5. Товарларни чет элдаги корхона номига олиб чиқиш консигнация шартномалари, бошқа шартномалар асосида, шунингдек контрактсиз асосда (товарлар намуналари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлмаган чет элдаги корхона номига етказиб бериладиган, ўз эҳтиёжлари учун керакли мол-мулклар) қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Товарларни олиб чиқиш контрактлари (шартномалари) муассис томонидан, ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотномалар тақдим этмасдан, белгиланган тартибда ваколатли банкда ва божхона органларида ҳисобга қўйилади.

Товарлар контрактсиз асосда олиб чиқилган тақдирда ҳисобга олиш божхона органлари томонидан юк божхона декларацияси асосида юритилади.


6. Товарлар чет элдаги корхоналар номига олиб чиқилаётганда муассислар иловага мувофиқ шаклдаги ёзма ариза билан божхона органларига (давлат божхона қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармасига ва "Тошкент-АЭРО" махсус божхона комплексига) мурожаат қиладилар.

Чет элдаги корхоналар муассисларининг аризалари белгиланган тартибда божхона органлари томонидан бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Муассис томонидан товарларни у чет элда ташкил этган корхона номига консигнация контрактлари ва бошқа шакллардаги шартномалар асосида олиб чиқиш ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотномалар расмийлаштирилмасдан амалга оширилади.


7. Вақтинча олиб чиқилаётган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Товарлар "вақтинча олиб чиқиш" режими даврида сотилганда муассислар божхона органларига зарур ҳужжатларни, шу жумладан, "вақтинча олиб чиқиш" режимидан "экспорт" режимига қайта расмийлаштириш учун ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишлари керак. Товарларни "экспорт" режимида божхонада расмийлаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ товарларни экспорт қилувчи муассиснинг аризасига кўра бир иш куни мобайнида амалга оширилиши керак.

Чет элдаги корхонада "вақтинча олиб чиқиш" режимида турган товарни сотиш юзасидан контракт тузилган санадан бошлаб валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикасига тушиши муддатини ҳисоблаш бошланади, у қонун ҳужжатларига мувофиқ 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.


8. Харидорларга хизмат кўрсатувчи банкларнинг кафолати берилмаган консигнация асосидаги товар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган валюта тушуми тушиши муддатларига риоя қилинган тақдирда мазкур товар муассиснинг (муассисларнинг) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланиши, шу жумладан, агар тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компаниялар таркибига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни экспорт қилувчи вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалар муассис (муассислар) бўлиши шарти билан муассис (муассислар) томонидан муассис (муассислар)нинг 100 фоиз инвестициясига асосланган ёки муассис (муассислар)нинг устав жамғармасидаги улуши камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги корхонага етказиб берилиши мумкин.

9. Чет элдаги корхонадан экспорт-импорт операциялари бўйича хорижий валютадаги тушум тушиши устидан назорат Давлат солиқ қўмитаси томонидан Давлат божхона қўмитаси ва ваколатли банклар билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Валюта тушумининг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкига ўз вақтида ва тўлиқ тушиши учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотларнинг раҳбарларига - чет элдаги корхоналарнинг муассисларига юкланади.

Экспорт контрактлари бўйича маҳсулотларни сотишдан тушган валюта тушуми экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказилиши керак. Экспорт қилувчи (муассис) тушган тушумнинг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий равишда сотади.


10. Давлат божхона қўмитаси чет элдаги корхона орқали маҳсулот экспорти ҳисобини юритиш мақсадида ҳар ойда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ва Давлат солиқ қўмитасига белгиланган тартибда тегишли статистика маълумотларини тақдим этади.






Ўзбекистон Республикасининг хўжалик

юритувчи субъектлари томонидан

хорижий мамлакатлардаги улар ташкил

этган савдо уйлари, ваколатхоналар,

корхоналар орқали олиб чиқилаётган

товарларни божхонада расмийлаштириш

тартиби тўғрисидаги

Низомга

ИЛОВА



Давлат божхона қўмитаси

бошқармаси бошлиғига


_______________________________________

(божхона органининг номи кўрсатилади)

_______________________________________

(божхона органи раҳбарининг Ф.И.О.)


АРИЗА


Муассислари _______________________________________________

(Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот номи)


бўлган, _____________________________________________ да ўзимиз

(белгиланган мамлакат)

ташкил этган чет элдаги __________________________ корхона номига

(чет элдаги корхона номи)

____________________________________________________________

(товарнинг номи, унинг оғирлиги, миқдори ва бошқа зарур тавсифлари кўрсатилади)

"вақтинча олиб чиқиш" божхона режимида божхонада расмийлаштиришга рухсат этишингизни сўрайман.

Олиб чиқилаётган товарнинг тахминий қиймати ____________ сўм.



Ташкилот раҳбари                          Ф.И.О.


М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 7, 36-модда.

























Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск