ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Автоёнилғи қуйиш шохобчалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.1994 й. 290-сон "Тошкент шаҳридаги аҳолига автомобиль ёнилғисини нақд пулга сотувчи айрим автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини эксперимент тариқасида хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.1994 й.

N 290



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ АҲОЛИГА

АВТОМОБИЛЬ ЁНИЛFИСИНИ НАҚД ПУЛГА

СОТУВЧИ АЙРИМ АВТОМОБИЛЬ ЁНИЛFИСИ

ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИНИ ЭКСПЕРИМЕНТ

ТАРИҚАСИДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоқотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини қимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳридаги аҳолига нақд пулга автомобиль ёнилғиси сотадиган ишлаб турган 5 та, лойиҳалаштирилаётган ва қурилаётган 4 та автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини 1994 йил мобайнида эксперимент тариқасида хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда сотиладиган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг рўйхатини ва уларни сотиш шартларини белгиласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини жисмоний юридик шахсларга, шу жумладан, хорижий жисмоний ва юридик шахсларга пул маблағлари манбалари тўғрисида декларация талаб қилмасдан ким ошди савдолари ва танлов асосида хусусий мулк қилиб сотишни амалга оширсинлар. Хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ер майдонлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ узоқ муддатли ижарага берилсин.


4. Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини сотишдан тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 апрелдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган ким ошди савдоси ва танловлар орқали сотилган давлат мулки қийматини тўлаш, бундай савдодан тушган маблағлари тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Вақтинчалик низомга мувофиқ, сотилган нархнинг бутун суммасини тўлаш учун бир ой муддат белгиланган ҳолда, тақсимлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари даромадларига солиқ солиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Хусусийлаштирилган хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси билан биргаликда бир ой муддатда нефть маҳсулотларини товар-хом ашё биржасига савдога қуйиш ва сотиш тартибини ишлаб чиқсин.

12. Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгалари томонидан нефть маҳсулотларини сотиб олиш, қабул қилиш, сақлаш, сотиш ва ҳисобга олиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги, атроф муҳит муҳофазаси, сотиладиган нефть маҳсулотлари сифати қоидаларига ҳамда хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари тўғрисидаги низомга риоя қилиниши устидан қатъий назоратни амалга оширсинлар.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Қ.Ж. Ҳаққулов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов























































Время: 0.1898
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск