ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Автоёнилғи қуйиш шохобчалари /

Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи куйиш шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик Низом (ЎзР ВМ 09.06.1994 й. 290-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 9 июндаги

290-сон қарорига

ИЛОВА



Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи қуйиш

шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1. Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи қуйиш шохобчалари (кейинги ўринларда АЁҚШ деб аталади) автомобилларни ва бошқа хусусий машина эгаларининг транспорт воситаларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш корхонаси ҳисобланади. Бу ерда автомобиль ёнилғиси ва мойлаш материаллари фақат нақд пулга сотилади.

АЁҚШда мой, қуюқ ва суюқ, (консистент) мойлар, автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар ва жиҳозлар сотиш, хусусий транспорт эгаларидан ишлатилган мойлар ва нефть маҳсулотларидан бўшаган кичик ҳажмдаги идишларни қабул қилиш, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва автомобилларни ювиш ишлари ташкил этилиши мумкин.


2.

Тўғридан-тўғри олинган нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва сақлаш учун АЁҚШ эгалари томонидан "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмасининг махсус ажратилган нефть базаси ижарага олинади.


3. Нефть маҳсулотларини АЁҚШга келтириш АЁҚШ эгаларининг ўз машиналари ёки бошқа идораларнинг хавфсизлик шартларига мувофиқ келадиган транспорт воситалари билан шартнома шартларида амалга оширилади.


4. АЁҚШни улчов воситалари билан жиҳозлаш, техник хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш тартиби, уларни сақлаш ва эҳтиётлаш, шунингдек, хизмат кўрсатиш маданияти амалдаги қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

АЁҚШ тегишли витриналар, рекламалар, кўргазмали тарғибот воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак. АЁҚШнинг бетонланган ва асфалтланган ҳудуди ҳамда автомагистраллардан кириш йўлларида ҳеч қандай камчиликлар бўлмаслиги керак. AЁҚШ майдончалари текис бўлиши ва колонналарга ва қуйиш қурилмаларига автомашиналарнинг эркин кириб келишини таъминлаши керак. AЁҚШ бинолари, иншоотлари, майдонлари, шунингдек, уларга ёндош жойлар санитария-маиший, эстетик, ёнғинга қарши ва экология талабларига жавоб бериши керак.

АЁҚШда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, автоёнилғи қуйиш техникаси тегишли нормаларга жавоб бериши, атроф-муҳитни ифлослантирмаслиги керак.


5. АЁҚШ атрофи куннинг қоронғи вақтларида амалдаги нормаларга мувофиқ ёритилган бўлиши керак. Ёнилғи ва нефть маҳсулотлари қуйиш жойларининг ёритилишига алоҳида эътибор берилиши керак.


6. АЁҚШ телефон ва радио алоқаси ҳамда қўриқлаш сигнализациялари билан жиҳозланиши шартдир.


7. АЁҚШ орқали сотиладиган нефть маҳсулотларининг сифати белгиланган техник регламентларга ёки стандартларга жавоб бериши керак.

8. Ҳар бир АЁҚШда нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш ва ўлчовларнинг ишончлилигини ҳамда бир хиллигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг сифатини назорат қилиш учун зарур асбоб-ускуналар ва ўлчов воситалари бўлиши керак. Улар "Ўздавстандарт" маркази томонидан қўллашга рухсат этилган ва Давлат метрология хизматининг тамғасига ёки текширилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлишлари керак.


9. АЁҚШда мажбурий тартибда белгиланган намунадаги касса аппаратлари ўрнатилади.


10. Ҳар бир АЁҚШда тегишли ҳужжатлар бўлиши керак.


11. AЁҚШ ходимлари "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг корхоналари билан тузилган шартномаларга мувофиқ тайёргарликдан, қайта тайёргарликдан ўтишлари, малакаларини оширишлари, техника ва ёнғин хавфсизлигига оид билимларини текширувдан ўтказишлари керак. "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг тегишли гувоҳномаси бўлганда уларга ишлаш учун рухсат этилади.

Кўрсатиб ўтилган талабларни бажармаганлик учун АЁҚШ эгалари ва ходимлари мазкур фаолият билан шуғулланишларини тақиқлашгача бўлган жавобгарликка тортиладилар.


12. Лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган АЁҚШларни хусусийлаштиришда уларнинг эгалари барча ишларнинг "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ишлаб чиққан лойиҳаларга мувофиқ тўла ҳажмда бажарилишини таъминлашлари керак.


13. АЁҚШ эгалари Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ солиш ва нарх белгилаш масалаларига оид қоидалар талабларига қатъий риоя қилишлари керак.










































Время: 0.1367
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск