Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Оммавий тадбирларни ўтказиш Қоидалари (ЎзР ВМ 13.01.2003 й. 15-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 13 январдаги

15-сон қарорига

ИЛОВА



Оммавий тадбирларни ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирларни ўтказиш пайтида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни муҳофаза қилишга қаратилган хамда оммавий тадбирлар ўтказиш тартибини ва улар қатнашчилари муносабатларини тартибга солади.


2. Мазкур Қоидалар мақсадлари учун кўнгилочар, театр-томоша, концерт, спорт, реклама дастурлари ва бошқа дам олиш дастурларини, шунингдек камида 100 киши иштирокида умумхалқ, диний, профессионал байрамларни ўтказиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан очиқ ва ёпиқ иншоотларда, майдонларда, биноларда ва бошқа жойларда ташкил этиладиган кишиларни тўплаш оммавий тадбир деб эътироф этилади.


3. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, юридик ва жисмоний шахслар оммавий тадбирларни ўтказиш ташкилотчилари бўлишлари мумкин.


4. Қуйидагилар: ташкилотчилар, артистлар, спортчилар ва дастурда назарда тутилган томошали чиқишларни (харакатларни) бевосита амалга оширувчи бошқа шахслар хамда томошабинлар оммавий тадбирлар қатнашчилари хисобланади.


5. Оммавий тадбирлар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган бундай мақсадлар учун махсус мўлжалланган жойларда, тегишли рухсатнома олингандан кейин ўтказилади.


6. Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома:

республика (Қорақалпоғистон. Республикаси учун) аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;

вилоят ва шаҳар (Тошкент шахри учун) аҳамиятига эга бўлган тадбирларни ўтказиш учун - вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

туман (шаҳар) аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга - туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан берилади.

Халқаро ва умумлавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома олиш талаб этилмайди.


7. Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома бериш масалаларини кўриб чиқиш ва улар устидан назоратни амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар ташкил этилади (кейинги ўринларда матнда "Комиссиялар" деб юритилади). Комиссияларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари бошчилик қилади. Комиссиялар таркибига Ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг худудий органлари ва бошқа манфаатдор муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари киради.

Комиссияларнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли хокимлар томонидан тасдиқланади.


8. Оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартиби муҳофаза қилинишини ва хавфсизликни таъминлаш ички ишлар органлари томонидан бюджет маблағлари, шунингдек хайрия ва диний мақсадларда ўтказилаётган тадбирлар ҳисобига пулли-шартнома асосида амалга оширилади, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ташкил этилаётган оммавий тадбирлар бундан мустасно.



II. ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШГА

РУХСАТНОМА БЕРИШ


9. Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома олиш учун ташкилотчилар оммавий тадбир ўтказишнинг мўлжалланган санасидан камида бир ой олдин тегишли комиссияларга ариза билан мурожаат этадилар.

Аризада:


а) юридик шахснинг номи ва манзили, ваколатли шахснинг лавозими кўрсатилган ҳолда фамилияси, исми, отасининг исми ёки ташкилотчи-жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;

б) камида иккита мулоқот телефони рақами;

в) тадбирнинг номи, мақсади ва шакли;

г) тадбир ўтказиладиган сана, жой;

д) тадбир бошланиши ва тамом бўлиши вақти;

е) қатнашчиларнинг мўлжалланаётган сони;

ж) ташкилотчиларнинг тадбир қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш юзасидан мажбурияти;

з) ариза берилган сана, ташкилотчиларнинг имзолари кўрсатилади.


10. Ариза билан бир вақтда:


а) фойдаланиладиган техник воситалар кўрсатилган ҳолда тадбирлар дастури (сахна майдончаси, овозни кучайтириш, электр манбаи, чироқлар билан безаш, тозалаш воситалари ва бошқалар);

б) объектнинг тадбирни ўтказишга тайёрлиги тўғрисида иншоот маъмуриятининг маълумотномаси;

в) агар оммавий тадбирни ўтказиш фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тақдирда фаолиятнииг айрим турларини амалга оширшига лицензия тақдим этилади.


11. Тадбир ўтказиш тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар комиссия томонидан 10 кун мобайнида кўриб чиқилади. Комиссия кўриб чиқиш натижалари бўйича оммавий тадбир ўтказилишига рухсат бериш ёхуд сабабларини кўрсатган ҳолда рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Комиссия қарорининг нусхаси ташкилотчиларга қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида юборилади.


12. Оммавий тадбир ўтказилишига рухсат бериш рад этилганлига тўғрисида қарор чиқарилган тақдирда ташкилотчилар рад этишга сабаб бўлган камчиликлар бартараф этилгандаи кейин рухсат бериш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилишга хақлидирлар.

Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Комиссиянинг рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи оргайларга ёхуд судга шикоят қилиниши мумкин.


13. Оммавий тадбир ўтказилишига рухсат олингандан кейин ташкилотчи олдиндан, бироқ тадбир бошланишидан 10 кундан кечикмай, ички ишлар худудий органларини ёзма равишда хабардор қилиши ҳамда жамоат тартиби муҳофаза қилиниши ва хавфсизлик таъминланиши тўғрисида шартнома тузиши зарур. Билдиришномага жамоат тартибини мухофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш учун ажратилаётган маблағлар кўрсатилган ҳолда рухсатаома, тадбирларни ўтказиш дастури илова қилинади.

Оммавий тадбир ўтказишда жамоат тартибини мухофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ички ишлар ҳудудий органларининг хизматлари хақи томонларнинг келишувига кўра белгиланади. Жамоат тартибини мухофаза қилиш ва хавфсизликни амалга оширувчи шахсий таркиб хизмат учун зарур бўлган махсус ва техник воситалар билан ички ишлар худудий органлари томонидан таъминланади.


14. Оммавий тадбир ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани олиш ҳамда жамоат тартиби муҳофазаси ва хавфсизлик таъмииланиши тўғрисида шартнома тузилиши оммавий тадбир ўтказилиши учун асос ҳисобланади.



III. ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛИШИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


15. Ташкилотчилар ички ишлар ҳудудий органлари билан биргаликда комиссияларга тасдиқлаш учун ишчи гуруҳлар таркибини киритадилар. Ишчи гуруҳларга тадбирларни ўтказиш жойининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тегишли мутахассислар, ташкилотчилар, объектлар маъмуриятлари, ички ишлар ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор идораларнинг вакиллари киритилади.

Ишчи гурухлар тадбирнинг хусусиятига, об-ҳаво шароитларига ҳамда қатнашчилар ва томошабинларнинг хавфсизлиги таъминланишига таъсир қилувчи бошқа омилларга боғлиқ равишда тадбир ўтказилиши бошланишидан камида 2 кеча-кундуз олдин объектни текшириб чиқадилар, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрадилар, мўлжалланган тадбир ўтказилиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосани расмийлаштирадилар.

Оммавий тадбир ўтказилишини, жамоат тартиби, томошабинлар ва қатнашчиларнинг хавфсизлиги муҳофазаси таъминланишини мураккаблаштирувчи ҳамда тадбир бошлангунга қадар бартараф этиш мумкин бўлмаган холатлар аниқланган тақдирда ишчи гурухлар комиссияга мазкур тадбирпи ўтказишни кейинроқ муддатга қолдириш, уни томошабинларсиз ўтказиш ёхуд оммавий тадбирни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритадилар. Комиссия оммавий тадбир ташкилотчилари ва объект маъмурияти вакиллари иштирокида оммавий тадбир ўтказилишигача ўттиз олти соатдан кечикмай тегишли қарор қабул қилади.

Мазкур тадбирни ўтказиш кейинроқ муддатга қолдирилиши, уни томошабинларсиз ўтказиш ёхуд оммавий тадбир бекор қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда комиссия, оммавий тадбир ташкилотчилари, ички ишлар ҳудудий органлари оммавий тадбир бошланишидан камида бир кеча-кундуз олдин томошабинлар ва бошқа қатнашчилар қабул қилинган қарордан, оммавий тадбир ўтказишнинг янги муддатларидан, чипталар қиймати ва томошабинларнинг бошқа харажатлари қайтарилиши шартларидан хабардор қилинишини таъминлайдилар. Оммавий тадбир ўтказиладиган жойларда кўзга кўринарли ва қулай жойларда оммавий тадбир ўтказилиши кейинроқ муддатга қолдирилганлиги, у томошабинларсиз ўтказилиши ёхуд оммавий тадбир бекор қилиниши тўғрисидаги ахборот жойлаштирилиши керак.


16. Йирик оммавий тадбирларни (спартакиадалар, халқаро мусобақаларни) тайёрлаш ва ўтказишда тегишли муассасалар ва хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун ташкилий қўмиталар ташкил этилади, тадбирга келувчилар учун хавфсиз шароитларни, жамоат тартибини бузиш ҳолатлари намоён бўлиши профилактикасини, ёнғин хавфсизлигини, тиббий таъминотни таъминловчи, тадбирлар ўтказиладиган жойллр тўлдирилиши ва томошабинлар эвакуация қилиниши тартибини, фавқулодда ҳолатлар юз берган тақдирда хизматларнинг вазифаларини назарда тутувчи оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишнинг аниқ режалари ишлаб чиқилади.


17. Оммавий тадбирлар ўтказилишини режалаштиришда уларнинг ташкилотчилари томонидан тадбир тамом бўлгандан кейин унинг қатнашчилари томонидан жамоат транспортидан фойдаланиш имконияти албатта кўриб чиқилади.


18. Оммавий тадбир тадбир дастурига мувофиқ ўтказилади.


19. Оммавий тадбирларни ўтказишда иншоотларда тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминловчи хизматларнинг функционал вазифаларини тартибга солувчи хужжатлар, шу жумладаи қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши мажбурий хисобланади:


а) техник фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини тартибга солувчи (мухандислик, қурилиш конструкциялари ва техник тизимларнинг ишончлилиги ва барқарорлиги) ҳужжатлар, томошабинларни эвакуация қилиш йўлларининг белгиланган нормативларга мувофиқлиги, ёнғин хавфсизлиги таъминланиши, тадбирларни ўтказишнинг спорт-технология шарт-шароитлари:

техник хизматларнинг барча турлари учун техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар;

ходимлар учун лавозим йўриқномалари;

б) оммавий тадбирлар ўтказишда иншоотдан фойдаланишнинг умумий тартибини тартибга солувчи ҳужжатлар:

маҳаллий шарт-шароитлар ва хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тегишли ҳокимлик томонидан тасдиқланган оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тартибини тартибга солувчи йўриқномалар;

томошабинларнинг иншоот худуди бўйлаб харакатини ташкил этиш, трибуналарни тўлдириш ва эвакуация қилиш йўллари, чипта кассалари, овқатланиш пунктлари, гардероблар, дам олиш, тиббий ёрдам кўрсатиш жойлари, ёнганга қарши инвентар ва асбоб-ускуналар мавжудлиги ва уларнинг жойлашиши схемалари;

иншоотга келувчиларнинг ўзини тутиш қоидалари;

в) навбатдаги (бир типли туркумдаги) оммавий тадбирни ўтказиш қоидаларини тартибга солувчи ҳужжатлар:

тадбирни ўтказувчи ташкилот томонидан тасдиқланган тадбирларни ўтказиш қоидалари;

иншоотнинг, унинг барча хизматларининг тадбирни ўтказшша тайёрлиги тўғрисида иншоот раҳбари томонидан тасдиқланган далолатнома;

ишчи комиссия аъзолари (иншоот раҳбари, ички ишлар ҳудудий органлари, миллий хавфсизлик хизмати вакиллари, ташкилотчининг вакиллари) томонидан имзоланадиган объектнинг шошилинч-техник текшириб чиқилганлиги тўғрисидаги баённома;

тадбирлар ўтказиладиган жойга олиб кириш тақиқланган буюмлар, ашёлар рўйхати.


20. Оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида объектларда ва унга туташиб кетган ҳудудларда спиртли ичимликлар, пиротехника буюмлари, уй шароитида тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилиш, шунингдек шиша идишдаги чанқовбосди ичимликларни сотиш тақиқланади.



IV. ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ

ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ ВА

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


21. Оммавий тадбирлар ташкилотчиларининг мажбуриятлари:

оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва объектнинг маъмурияти билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойни танлашда жамоат тартиби муҳофаза қилиниши ва хавфсизлик таъминланиши шарт-шароитларининг мавжудлигини хисобга олиш;

оммавий тадбирларни ўтказиш вақтини танлашда томошабинлар ва тадбирларнинг бошқа қатнашчилари томонидан жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятлари, ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам ва бошқа махсус хизматлар автомашиналари учун кириш жойлари мавжудлигини ҳисобга олиш;

оммавий тадбирда иштирок этувчи давлат бошқарув органлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар раҳбарларини, фахрий меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш жойларида шарт-шароитларни таъминлаш ва барпо этиш масаласини ички ишлар худудий органлари ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишиш;

объект маъмурияти билан биргаликда объектдаги ўринлар сонини ҳамда тартиб ва хавфсизлик таъминланишига таъсир кўрсатувчи бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда тадбирлар қатнашчилари сонини аниқлаш;

ички ишлар худудий органлари ва миллий хавфсизлик хизмати билан келишган ҳолда уларнинг ходимларини жойлаштириш учун томошабинлар ўтирадиган жойларнинг турли жойларида ўринларнинг зарур сонини ажратиш (ҳар бир секторда камида 10 ўрин, стадионларда эса - ҳар бир қаторда камида битта ўрин);

чипта (таклифнома)ларнинг орқа томонида объектга олиб кириш тақиқланган буюмлар ва ашёлар рўйхати тўғрисида ахборот ҳамда тадбирлар ўтказиладиган жойларда металл бўйича детектор назорати тўғрисидаги билдиришнома мавжуд бўлишини таъминлаш;

оммавий тадбирларни тайёрлашда уларни ўтказишда жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизлик таъминланиши бўйича ички ишлар органларининг харажатларини қоплаш учуи зарур бўлган пул маблағлари ажратишни назарда тутиш;

оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартиби мухофазаси ва хавфсизлик таъминланиши юзасидан ички ишлар органлари билан шартномалар тузиш ҳамда уларга мувофиқ пул маблағлари ажратиш;

мазкур Қоидаларга мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш пайтида жамоат тартиби муҳофаза қилиниши ва хавфсизлик таъминланиши масалалари бўйича ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари вакилларининг талабларини бажариш;

белгиланган ҳолларда тадбирларни фото, аудио, видео суратга олиш ва кинога олиш тақиқланиши тўғрисида тадбир қатнашчиларини олдиндан хабардор қилиш.


22. Оммавий тадбирлар ташкилотчиларининг хуқуқлари:

оммавий тадбирлар қатнашчиларидан мазкур Қоидаларга қатьи риоя қилинишини талаб этиш;

ички ишлар худудий органларидан тадбирларни ўтказиш пайтида объектда жамоат тартиби мухофазаси ва хавфсизлик таъминланиши учун шартнома шартларига мувофиқ кучлар ва техник воситалар ажратилишини талаб этиш.


23. Артистлар, спортчилар ва дастурда назарда тутилган томошали чиқишлар (харакатлар)ни бевосита амалга оширувчи бошқа шахсларнинг вазифалари:

дастурга мувофиқ чиқиш (ҳаракат) тартибига риоя қилиш;

ташкилотчиларнинг вакиллари билан келишмасдан дастурда назарда тутилмаган харакатларни амалга оширмаслик;

жамоат тартиби хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келган тақдирда ташкилотчиларнинг, маъмуриятнинг ёки ички ишлар органларининг биринчи талаби билан чиқишни тўхтатиш;

томошабинларда агрессия хис-туйғулар қўзғатувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик.


24. Артистлар, спортчилар ва дастурда назарда тутилган томошали чиқишлар (ҳаракатлар)ни бевосита амалга оширувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари:

томоша пайтида ҳуқуқ - тартиботни таъминлаётган ички ишлар органларидан шахсий хавфсизлик таъминланишини, шунингдек нормал чиқишга тўсқинлик қилувчи томошабинларнинг хулқ-атвори билан боғлиқ ҳолатлар бартараф этилишини талаб қилиш;

тадбир объекти маъмуриятидан чиқишга тайёргарлик кўриш учун шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш.


25. Томошабинларнинг мажбуриятлари:

жамоат тартибига ва хулқ-атворнинг ижтимоий нормаларига риоя қилиш;

иншоотнинг жихозларига эхтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;

тадбирлар ўгказиладиган жойда бўлиш тартибига риоя қилиш;

мазкур Қоидалар талабларига, ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш бўйича ташкилотчилар (маъмуриятнинг вакиллари) ва ҳуқуқ-тартибот органларининг талабларини бажариш.


26. Томошабинларнинг хуқуқлари:

иншоот ҳудуди ва трибунага чипталар ёки кириш ҳуқуқини берувчи хужжатлар бўйича кириш ҳамда уларда кўрсатилган жойни эгаллаш;

тадбирлар ўтказиладиган объектда жойлашган буюм сақлаш жойлари, гардероблар, емакхоналар, кафе, маълумотлар бюроси, телефонлар, дўкончалар ва бошқалардан белгиланган тартибда фойдаланиш.



V. ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ

ЎТКАЗИШ ПАЙТИДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ

ВА  ХАВФСИЗЛИГИНИ  ТАЪМИНЛАШ  БЎЙИЧА

ОБЪЕКТЛАР МАЪМУРИЯТИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ХУҚУҚЛАРИ


27. Оммавий тадбир ўтказиладиган объект маъмуриятининг мажбуриятлари:

объектдаги барча муҳандислик тизимлари ва ёритиш тизимлари узлуксиз ишлашини, бинолар ва иншоотлар конструкциялари ишончлилигини, трибуналар, қатнашчиларни эвакуация қилиш йўллари тайёрлигини, ёнғин ўчириш воситалари мавжудлигини, объект ходимларининг фавқулодда вазиятлар келиб чиққан тақдирда уларнинг хатти-харакатларини тартибга солувчи хизмат йўриқномаларини билишини таъминлапг;

оммавий тадбир ташкилотчисига тадбир томошабинлари ва қатнашчилари учун мўлжалланган ўринлар сони тўғрисида ёзма ахборот бериш, объектдаги ўринлар сонига мувофиқ чипталар сотилиши ва таклифномалар тарқатилишини таъминлаш;

объектнинг санитария талабларига мувофиқлигини, объект ичи ва унга туташиб кетган ҳудуд зарур даражада ёритилишини таъминлаш;

кўзга кўринарли жойларга хавфсизлик белгилари, кўрсаткичлар, хулқ-атвор қоидалар, схемалар, режалар ва эвакуация бўйича йўриқномалар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини жойлаштириш;

ички ишлар органларига оммавий тадбир ўтказилишидан бир кеча-кундуз олдин тарқатилган чипталар ва таклифномалар сони, томошабинлар ва бўлажак тадбирлар қатнашчиларининг мўлжалланаётган сони тўғрисида ахборот бериш;

электр манбаининг авария (автоном) манбаи (дизель агрегати ёки бошқа воситалар), мазкур тизимдан фойдаланишга доир йўриқномалар мавжуд бўлишини таъминлаш, масъул навбатчини тайинлаш,

тадбир бошлангунга қадар объектнинг маҳаллий радиотрансляция (овозни кучайтиргич) тармоғи орқали объект ичида томошабинлар ва қатнашчиларнинг ўзини тутиш қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эълон қилинишини ташкил этиш;

иншоот маъмуриятининг энг тайёргарлик кўрган ходимларининг кучи билан объектга киришда назорат-ўтказиш режимини таъминлаш, қатнашчилар ва томошабинларни майдон ва трибуналарда чипталар ва махсус рухсатномаларга мувофиқ жойлаштириш;

тадбир қатнашчиларининг транспорт воситалари учун, қоидага кўра, объектдан камида 100 метр наридаги масофада тўхташ жойлари ташкил этиш;

мазкур Қоидаларга мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш пайтида жамоат тартиби мухофаза қилиниши ва хавфсизлик таъминланиши масалалари бўйича ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари вакилларининг талабларини сўзсиз бажариш.


28. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмуриятининг хуқуқлари:

оммавий тадбирлар ташкилотчиларидан тадбирлар дастурлари ўз вақтида тақдим қилинишини талаб қилиш;

томошабинлар ва тадбир қатнашчиларига хулқ-атвор нормаларига ва мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя қилиш мажбуриятини юклаш.



VI. ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ

ЧОҒИДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ХУҚУҚЛАРИ


29. Оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида ички ишлар органларининг мажбуриятлари:

оммавий тадбирлар хажми, хусусияти ва унинг қатнашчилар сонини ҳисобга олган ҳолда жамоат тартиби муҳофаза қилиниши ва хавфсизлик таъминланиши учун етарли бўлган зарур кучлар ва техник воситаларни жалб этиш;

жамоат тартибини муҳофаза қилиш чоғида миллий хавфсизлик хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, оммавий тадбирлар ўтказиш даврида йўл хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;

чипталар сотиш чоғида кассаларда ва объектга туташиб кетган ҳудудда жамоат тартиби муҳофаза қилинишини таъминлаш;

оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва объектлар маъмурияти билан биргаликда томошабинлар ва қатнашчилариинг тадбирлар ўтказиладиган жойга хавфсиз ўтишларини таъминлаш;

маст ҳолатдаги ёки гиёҳванд моддалар таъсири остидаги шахсларнииг омманий тадбирлар ўгказиладиган объектларга ўтишига, шунингдек иншоотларда ва уларга яқин жойларда спиртли ичимликлар ичилишига йўл қўймасликда иншоотлар маъмуриятига кўмаклашиш;

томошабинларнинг уюшиб ўтишлари ва уларни минбарларга, бунинг учун ажратилган бошқа жойларга жойлаштиришда объектлар маъмуриятига кўмаклашиш;

трибуналар, секторларда ва туташиб кетган худудда жамоат тартибини мухофаза қилиш ва, хавфсизлик ишларини ташкил этиш, объектга келувчиларнинг хулқ-атворининг белгиланган қоидаларга риоя этишлари устидан назорат қилиш;

жамоат тартибини ва маъмурият томонидан белгиланган хулқ-атвор қоидалариии бузувчи шахсларни жавобгарликка тортиш;

эвакуация йўллари ва ёнғин хавфсизлигининг холати устидан назорат қилиш;

спорт жамоалари ва ижодий жамоаларга, шу жумладан театр-томоша ва спорт муассасаларининг бошқа ходимларига оммавий тадбирлар ўтказиш чоғида пайдо бўладиган ноодатий вазиятлар шароитларида ўзини тутиш қоидалари бўйича, шунингдек томошабинларнинг агрессив ҳис-туйғуларини қўзғатувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида йўл-йўриқлар бериш;

оммавий тадбирлар тамом бўлгач, зарурат бўлганда зса уларни ўтказиш даврида (ёнғин, табиий офатлар, фавқулодда вазиятлар ва бошқалар келиб чиққан тақдирда) Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли хизматлари ва объектлар маъмурияти билан биргаликда томошабинлар ва тадбирлар қатнашчиларини трибуналар, секторлар ва уларга туташиб кетган ҳудудлардан эвакуация қилиш жараёнини (ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек уларнинг жамоат транспортида, жўнаб кетишларини ташкил этиш.


30. Оммавий тадбирлар ўтказиш чоғида ички ишлар органларининг ҳуқуқлари:

тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш юзасидан оммавий тадбирларни ўтказиш ташкилотчилари билан шартномалар тузиш;

тадбир ўтказиладиган жойга одамлар хавфсизлигига таҳдид қилувчи буюмлар ва ашёлар олиб кирилишига йўл қўймаслик мақсадида қатнашчилар, шу жумладан махсус техник воситалар қўлланилган холда кўздан кочирилиишни амалга ошириш;

оммавий тадбирлар ташкилотчиларидан, иншоотлар ва тадбирлар ўтказиладиган бошқа объектлар маъмуриятидан:

иншоотдаги ўринлар сонидан ёки томошабинлар ва тадбир қатнашчилари учун тайёрланган жойлардан ортиқча чипталар сотмасликни ва махсус рухсатномалар тарқатмасликни;

ўтиш жойлари ва эвакуация йўллари ҳар хил буюмлар билан тўсиб қўйилмаслигини;

иншоот ичида ва унга туташиб кетган ҳудудда спиртли ичимликлар билан савдо қилиш тақиқланиши талаб қилиш;

объектлар маъмуриятига объектга келувчилар, айниқса ёшлар ва ўсмирлар билан қатнашчилар ва томошабинларнинг ўзини тутиш қоидаларига риоя этишлари бўйича кўргазмали ташвиқот, маҳаллий ретрансляция тармоғи ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда вақти-вақти билан тушунтириш ишлари олиб бориш мажбуриятини юклаш;

ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилишини;

иншоотлар маъмуриятининг энг тайёргарлик кўрган ходимларининг кучлари билан назорат-ўтказиш режими ташкил этилишини, қатнашчилар ва томошабинлар улар томонидан сотиб олинган чипталар, махсус рухсатномалар ва таклифномаларга мувофиқ трибуналар ва секторларга жойлаштирилишини ташкил этишини талаб этиш.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Бир йилда камида бир марта ички ишлар худудий органлари томонидан тегишли мутахассислар жалб эталган ҳолда фойдаланиш ишончлилигини ва қурилиш конструкциялари чидамлилигини, эвакуация йўлларининг нормативларга мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек ёнғин хавфсизлиги чораларини белгилаш мақсадида оммавий тадбирлар ўтказиш учун фойдаланиладиган томошалар ўтказиладиган иншоотларнинг техник текшируви ўтказилади. Текшириш натижалари бўйича далолатнома тузилади. Далолатнома аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш учун комиссияга юборилади.


32. Мазкур Қоидалар бузилишида айбдор бўлган шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



















































Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск