ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.08.2014 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2014 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

04.09.2014 й.

N ЎРҚ-373

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 23 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 754-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модданинг иккинчи қисми "резерватлари" деган сўздан кейин "миллий боғлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 10-модда:

биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "ва бекор қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "шунингдек уларга берилган табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани бекор қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 29-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"29-модда. Экологик назоратнинг асосий вазифалари


Экологик назоратнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;

атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш;

табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирокини таъминлаш";


4) 31-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"31-модда. Экологик назорат соҳасидаги муносабатларни

ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш


Экологик назоратни амалга ошириш, экологик назорат субъектларининг ваколатларини рўёбга чиқариши муносабати билан юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади";


5) 32-модда чиқариб ташлансин;


6) 44-модданинг иккинчи қисмидаги "давлат санитария назоратининг" деган сўзлар "давлат санитария назорати органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги 837-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) 37-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмнинг иккинчи хатбошисидаги "рухсатномани бекор қилиш" деган сўзлар "рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ва ушбу рухсатномани бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги 841-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган 556-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 330-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг бешинчи қисми "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 10-модда иккинчи қисмининг:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3) 16-модданинг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-ХII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 350-модда; 2012 йил, N 9/2, 246-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 37-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормалари Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан жорий этилади. Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

учинчи қисмидаги "Авиация маъмурияти томонидан" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 39-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемаларининг реестрини юритиш тартиби, шунингдек ҳаво кемаларининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади";


3) 44-модда бешинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эксплуатант сертификатининг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки эксплуатант сертификати бекор қилиниши мумкин";


4) 45-модданинг матнидаги "Авиация маъмурияти томонидан" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 46-модданинг:

иккинчи қисмидаги "ёхуд эксплуатант сертификатининг амал қилишини тўхтатиб қўйишга ёки уни олиб қўйишга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 62-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Суд қамоқда сақланган шахсга жарима тайинлашда қамоқда сақланган ҳар бир кунини энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблайди";


2) қуйидаги мазмундаги 181-1-модда билан тўлдирилсин:


"181-1-модда. Қасддан банкротликка олиб келиш


Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёки юридик шахс мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёхуд мол-мулкининг мулкдори томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан банкротликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки ошириш, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик шахснинг барқарор иқтисодий ночорлигига (банкротлигига) олиб келса, кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";


3) 228-1-модда биринчи қисми санкциясининг ўзбекча матнидаги "озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар "қамоқ" деган сўз билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 29-модданинг биринчи қисмидаги "қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома, шикоят ва протестни эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш" деган сўзлар "қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома, шикоят ва протестни эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 36-модданинг:

биринчи қисмидаги "қамоққа олиш бундан мустасно" ва "қамоққа олиш тарзидаги" деган сўзлар тегишинча "қамоққа олиш ёки уй қамоғи бундан мустасно" ва "қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "қамоққа олиш тарзидаги" деган сўзлар "қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 53-модданинг иккинчи қисмидаги "қамоқда бўлса" деган сўзлар "қамоқда сақланаётган ёки уй қамоғида бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 217-модданинг:

биринчи қисмидаги "қамоққа олиш" деган сўзлар "қамоққа олиш, уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган" деган сўзлар "қамоққа олинган, уй қамоғига ёки тиббий муассасага жойлаштирилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 227-модданинг иккинчи қисмидаги "айбланувчини қамоқда сақлаш" деган сўзлар "айбланувчини қамоқда сақлаш ёки унинг уй қамоғида бўлиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 237-модданинг матнидаги "қамоққа олиш" деган сўзлар "уй қамоғи; қамоққа олиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 239-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Қамоққа олиш тарзидаги" деган сўзлар "Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 240-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишни судга қадар юритиш босқичида қўлланилган қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси шахсни бундан кейин қамоқда сақлаш ёки унинг уй қамоғида бўлиши учун асослар мавжуд бўлмаганда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан терговчи томонидан эҳтиёт чоралари тўғрисида қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ушбу эҳтиёт чорасини айнан ўша шахсга нисбатан қўллаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга такроран мурожаат этишга монелик қилмайди";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинган ёхуд ўзгартирилган тақдирда, қамоқда ёки уй қамоғида бўлган шахс дарҳол озод қилиниши керак";


9) 241-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дастлабки тергов босқичида қамоққа олиш, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёки қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги масала бўйича суднинг ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин";


10) қуйидаги мазмундаги 242-1-модда билан тўлдирилсин:


"242-1-модда. Уй қамоғи


Уй қамоғи гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёшини, соғлиғи ҳолатини, оилавий аҳволини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда қамоққа олиш мақсадга номувофиқ деб топилган тақдирда қўлланилади.

Уй қамоғи гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг жамиятдан тўлиқ ёхуд қисман ажратиб қўйилиб, ўзи мулкдор, ижарага олувчи сифатида ёки бошқа қонуний асосларда яшаб турган турар жойда тақиқлар (чекловлар) юклатилган, шунингдек унинг устидан назорат амалга оширилган ҳолда бўлишидан иборат бўлади.

Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг соғлиғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тиббий муассаса уй қамоғида сақлаш жойи этиб белгиланиши мумкин.

Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисидаги қарорда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи дучор қилинадиган озодлик бўйича аниқ тақиқлар (чекловлар), шунингдек ўрнатилган тақиқларга (чекловларга) риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш зиммасига юклатилаётган орган кўрсатилади.

Ўзига нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланган шахсга қуйидаги тақиқлар (чекловлар) ўрнатилиши мумкин:

1) муайян шахслар билан алоқада бўлиш;

2) хат-хабар олиш ва жўнатиш;

3) ҳар қандай алоқа воситаларидан фойдаланиш ва улар ёрдамида сўзлашувлар олиб бориш;

4) уй-жойни тарк этиш.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи барча тақиқларга (чекловларга) ёхуд улардан айримларига дучор этилиши мумкин.

Қамоққа олинганнинг яшаш жойи қўриқланиши мумкин. Зарур ҳолларда унинг хулқ-атвори устидан назорат ўрнатилади.

Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг уй-жойидан чиқиши бўйича ўрнатилган тақиқларга (чекловларга) риоя этиши устидан назорат амалга оширилаётганда ички ишлар органи унинг яшаш жойида бўлишини сутканинг исталган вақтида текширишга ҳақли.

Текшириш кундузги вақтда кўпи билан бир марта ва тунги вақтда кўпи билан бир марта ўтказилади.

Зарур ҳолларда, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсга нисбатан электрон кузатиш воситалари қўлланилиши мумкин.

Уй қамоғини ижро этиш гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг яшаш жойидаги ички ишлар органи зиммасига юклатилади.

Агар тиббий кўрсатувларга кўра гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи соғлиқни сақлаш муассасасига олиб келинган ва ётқизилган бўлса, суд ўрнатган тақиқларнинг (чекловларнинг) амал қилиши гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш масаласи суд томонидан ҳал этилгунига қадар давом этади. Тегишли соғлиқни сақлаш муассасасининг ҳудуди уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини ижро этиш жойи ҳисобланади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи суриштирув органига ёки дастлабки тергов органига, шунингдек судга назорат қилувчи органнинг транспорт воситасида олиб борилади.

Уй қамоғида жамиятдан тўлиқ ажратиб қўйилган шароитда бўлган гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячи, қонуний вакил билан учрашувлари ушбу эҳтиёт чораси ижро этилаётган жойда ўтказилади.

Уй қамоғининг муддати, уни узайтириш ва унинг устидан шикоят қилиш тартиби ушбу Кодекснинг 241, 243, 245 - 248-моддаларида назарда тутилган қоидалар билан белгиланади.

Ўрнатилган тақиқлар (чекловлар) уй қамоғида бўлган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи томонидан бузилган тақдирда унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин";


11) 243-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"243-модда. Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги

эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби


Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси фақат ушлаб турилган гумон қилинувчига ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахсга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Қонунда назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда ва дастлабки тергов давомида қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланганда прокурор, прокурорнинг розилиги билан терговчи қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчини қамоққа олиш ёки уни уй қамоғига жойлаштириш заруратини келтириб чиқарган асослар баён қилинади.

Прокурор қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, илтимоснома қўзғатиш тўғрисидаги қарор ва зарур материалларни судга юборади. Агар илтимоснома ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қўзғатилаётган бўлса, қарор ва кўрсатилган материаллар ушлаб туриш муддати тугашидан камида ўн икки соат олдин судга тақдим қилиниши керак.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир қилинган ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаганида эса ёхуд қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан ўн икки соат ичида, лекин ушлаб туришнинг энг кўп муддатидан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, агар ишда қатнашаётган бўлса ҳимоячи, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида кўриб чиқилади. Ушлаб турилган гумон қилинувчи, айбланувчи суд мажлисига олиб келинади. Суд мажлисида гумон қилинувчи ёки айбланувчининг қонуний вакили, шунингдек терговчи иштирок этишга ҳақли. Зарур ҳолларда терговчи судга чақирилиши мумкин.

Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди. Қидирув эълон қилинган айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома айбланувчининг иштирокисиз кўриб чиқилади.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурор маърузаси билан бошланади, у мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш зарурлигини асослаб беради. Шундан сўнг гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.

Судья гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

1) қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида;

2) қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида;

3) тарафлар қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашнинг асосланганлиги ёки асосланмаганлигига доир қўшимча далилларни тақдим этишлари учун ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатдан кўп бўлмаган муддатга узайтириш тўғрисида.

Судьянинг қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёки уни қўллашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро қилиниши керак. Судьянинг ажрими ижро учун прокурорга, маълумот учун эса гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин.

Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:

1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

2) судьянинг ажримини бекор қилиш ва гумон қилинувчи ёки айбланувчини қамоқдан, уй қамоғидан озод қилиш ёхуд унга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга ҳақли.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинган тақдирда, айнан ўша гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга қамоққа олишни ёки уй қамоғини қўллашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади";


12) 245-модданинг:

номи "Қамоқда" деган сўздан кейин "ва уй қамоғида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисмидаги "қамоқда сақлаб туриш" деган сўзлар "қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Қамоқда сақлаб туришнинг" деган сўзлар "Қамоқда сақлаб туришнинг ёки уй қамоғининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "қамоқда сақлаб туриш" деган сўзлар "қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 246-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"246-модда. Жиноят иши қўшимча терговга қайтарилганида

қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини

ҳисоблаб чиқиш


Айбланувчини қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғида бўлиш муддати тугаган жиноят ишини суд қўшимча терговга қайтарган ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини бир ойгача узайтириш жиноят ишини қўшимча терговга қайтарган суд томонидан амалга оширилади, бу муддат иш прокурорга келиб тушган пайтдан бошлаб ҳисобланиб, прокурор жиноят ишини уч суткадан кечиктирмай терговчига юбориши шарт. Кўрсатилган муддатни узайтириш айбланувчи иш судга юборилгунига қадар қамоқда ёки уй қамоғида бўлган вақт ҳисобга олинган ҳолда ушбу Кодекс 245-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида белгиланган тартибда ва доирада амалга оширилади";


14) 247-модданинг:

номидаги "Қамоқда сақлаб туриш" деган сўзлар "Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айбланувчини қамоқда сақлаб туришнинг ёки у уй қамоғида бўлишининг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин тегишли прокурор қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради, бу қарор судга юборилади";

иккинчи - саккизинчи қисмларидаги "Қамоқда сақлаб туриш" ва "қамоқда сақлаб туриш" деган сўзлар тегишинча "Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи" ва "қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) судьянинг ажримини бекор қилиш ва қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтиришни рад этишга ёхуд қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтиришга ҳақли. Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати тугаб, озод этилган айбланувчига нисбатан қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати узайтирилган тақдирда, суд унга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаши керак";


15) 248-модданинг:

номидаги "Қамоқда қонунга хилоф равишда сақлаб туриш" деган сўзлар "Қонунга хилоф равишда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғига жойлаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матнидаги "қамоқда қонунга хилоф равишда сақлаб туриш" деган сўзлар "қонунга хилоф равишда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғига жойлаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 302-модданинг биринчи қисмидаги "қамоқда сақлангани" деган сўзлар "қамоқда сақлангани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 303-модда биринчи қисмининг 4-бандидаги "қамоқда сақлаш" деган сўзлар "қамоққа олиш ёки уй қамоғининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 310-модданинг:

биринчи қисмидаги "қамоққа олингани" деган сўзлар "қамоққа олингани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "қамоқда сақланган" деган сўзлар "қамоқда сақланган ёки уй қамоғида бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "қамоқда сақлангани" деган сўзлар "қамоқда сақлангани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 314-модданинг учинчи қисмидаги "қамоқда сақлаш" деган сўзлар "қамоқда сақлаш ёки уй қамоғида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 315-модданинг биринчи қисмидаги "қамоқда сақлаш" деган сўзлар "қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 345-модданинг:

олтинчи қисмидаги "176 - 181" рақамлари "176 - 181-1" рақамлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи қисмининг 3-бандидаги "қамоққа олиш" деган сўзлар "қамоққа олиш ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) қуйидаги мазмундаги 348-1-модда билан тўлдирилсин:


"348-1-модда. Йўқолган жиноят ишини ёки

унинг материалларини тиклаш


Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш прокурорнинг қарорига кўра, жиноят иши ёхуд унинг материаллари судда йўқолган тақдирда эса ижро этиш учун прокурорга юбориладиган суд ажримига кўра амалга оширилади.

Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш жиноят иши ҳужжатларининг ушбу Кодексда белгиланган тартибда далиллар деб топилиши мумкин бўлган сақлаб қолинган кўчирма нусхалари бўйича ва процессуал ҳаракатларни бажариш орқали амалга оширилади.

Жиноят иши тикланаётганда суриштирув, дастлабки тергов ишларини юритиш, қамоқда сақлаш ва уй қамоғи муддатлари ушбу Кодекснинг 245, 341 ва 351-моддаларида белгиланган тартибда ҳисобланади.

Агар йўқолган жиноят иши бўйича қамоқда сақлашнинг ёки уй қамоғининг охирги муддати тугаган бўлса, айбланувчи дарҳол озод қилиниши керак";


23) 355-модда иккинчи қисмининг 3-бандидаги "қамоққа олиш" деган сўзлар "қамоққа олиш ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 380-модданинг биринчи қисмидаги "қамоқда сақланганлиги" деган сўзлар "қамоқда сақланганлиги ёки у уй қамоғида бўлганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 382-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "қамоққа олиш" ва "қамоқда сақлаб туриш" деган сўзлар тегишинча "қамоққа олиш ёки уй қамоғи" ва "қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26) 537-модданинг тўртинчи қисмидаги "йигирма ёшга" деган сўзлар "йигирма бир ёшга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 558-модданинг:

номидаги "қамоққа олиш" деган сўзлар "қамоққа олиш ёки уй қамоғига жойлаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги "қамоққа олиш" деган сўзлар "қамоққа олиш ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "қамоққа олиш" деган сўзлар "қамоққа олиш ёки уй қамоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 572-модданинг учинчи қисмидаги "қамоқда" деган сўз "қамоқда, уй қамоғида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги V-1 боб билан тўлдирилсин:


"V-1 боб. Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда

ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун

маъмурий жавобгарлик


51-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов

комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум

ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш, худди шунингдек уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


51-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов

комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум

ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик, худди шунингдек уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриҳуқуқий равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


51-4-модда. Номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг

ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш


Номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


51-5-модда. Сайловолди ташвиқотини, референдумга

қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш

шартлари ва тартибини бузиш


Сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини номзод, ишончли вакил, сиёсий партия вакили, мансабдор шахс томонидан бузиш, -

энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


51-6-модда. Номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида

ёлғон маълумотларни тарқатиш


Сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида номзод, сиёсий партия тўғрисида атайлаб ёлғон маълумотларни эълон қилиш ёки бошқа усуллар орқали тарқатиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


51-7-модда. Сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш

ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида ахборот

ҳамда ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб

юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш


Биноларга, иншоотларга ёки бошқа жойларга жойлаштирилган ахборот, ташвиқот материалларини сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, -

энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


51-8-модда. Сайловни ёки референдумни

молиялаштириш тартибини бузиш


Сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартибини бузиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


51-9-модда. Жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини,

сайлов ёки референдум натижалари тахминларини чоп

этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш


Жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) қуйидаги мазмундаги 179-5-модда билан тўлдирилсин:


"179-5-модда. Қасддан банкротликка олиб келиш


Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёки юридик шахс мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёхуд мол-мулкининг мулкдори томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан банкротликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки ошириш, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик шахснинг барқарор иқтисодий ночорлигига (банкротлигига) олиб келса, кредиторларга зарар етказилишига сабаб бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 245-модданинг биринчи қисми "51-1" ва "179-4" рақамларидан кейин тегишинча "51-2, 51-3, 51-4, 51-5, 51-6, 51-7, 51-8, 51-9" ва "179-5" рақамлари билан тўлдирилсин;


4) 305-модданинг иккинчи қисмидаги "170" рақами "51-2, 51-3, 51-4, 51-5, 51-6, 51-7, 51-8, 51-9, 170" рақамлари билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги 113-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 188-модда; 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 472-модда) 11-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги "импорт" деган сўз чиқариб ташлансин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 52-модданинг матнидаги "турма қамоғига" деган сўзлар "турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 86-модданинг матнидаги "Озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган шахслар" деган сўзлар "Озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган шахслар, жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахслар бундан мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 113-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Манзил-колонияларда:

мазкур муассасаларга суд ҳукмига биноан келган вояга етган маҳкумлар;

умумий, қаттиқ тартибли колониялардан ва тарбия колонияларидан суднинг ажрими асосида ўтказилган вояга етган маҳкумлар;

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жинояти учун ва қасддан содир этган унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тарзида суднинг ажрими асосида юборилган вояга етган маҳкумлар жазони ўтайди";

иккинчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошиларининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар;

ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар ўтказилади";


4) 116-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"қасддан оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тартибида суднинг ажрими асосида юборилган маҳкумлар;

рағбатлантириш тарзида ёки суд томонидан тайинланган турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилиш муддатини ўтаганидан кейин турмалардан ўтказилган маҳкумлар ўтайди";


5) 118-модда биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"суд томонидан тайинланган турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилиш муддатини ўтаганидан сўнг турмалардан ўтказилган маҳкумлар;

суд томонидан манзил-колониялардан интизомий жазо тарзида қайтарилган маҳкумлар;

қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони илгари ўтаган ва қасддан жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога қайта ҳукм қилиниб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тартибида суднинг ажрими асосида юборилган маҳкумлар ўтайди".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги 415-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 120-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2009 йил, N 9, 336-модда) 6-моддасининг биринчи қисмидаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги 474-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 312-модда, N 12, 415-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 474-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда) 5-моддаси биринчи қисмининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилган, солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан суд тартибида чоралар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш аниқланган ҳоллар бундан мустасно)".

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 543-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 12-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 1, 1-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) 27-моддасининг биринчи қисмидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 545-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 14-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда) 10-моддасининг биринчи қисмидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 6-модданинг тўртинчи хатбошисидаги "шунингдек тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан ташқари ерларни" деган сўзлар "шунингдек тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан, табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан ташқари ерларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 72-модда:

биринчи қисми "резерватларининг" деган сўздан кейин "миллий боғларнинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Миллий боғларнинг ерлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига йўл қўйилмайди";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги 678-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 178-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 309-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "гувоҳнома" деган сўз "сертификатлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 7-модданинг биринчи қисмидаги "гувоҳнома" деган сўз "сертификат" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 10-модданинг:

биринчи қисмидаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги берадиган гувоҳнома" деган сўзлар "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган сертификат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи гувоҳномани" деган сўзлар "вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификатни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 11-модданинг:

номидаги "гувоҳномани" деган сўз "сертификатни" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисми биринчи хатбошисидаги, иккинчи ва учинчи қисмларидаги "гувоҳномани" деган сўз "сертификатни" деган сўз билан алмаштирилсин;


5) 12-модданинг:

номидаги "гувоҳнома" деган сўз "сертификат" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги "гувоҳнома" деган сўз "сертификат" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисида сертификат бериш ҳақидаги аризани такроран кўриб чиқишда мазкур сертификатни беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни беришни рад этишга йўл қўйилмайди".

23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги 560-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 10-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модда қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"блогер - Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан, ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс";


2) қуйидаги мазмундаги 12-1-модда билан тўлдирилсин:


"12-1-модда. Ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган

ахборотни Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш


Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан:

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

порнографияни тарғиб қилиш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.

Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган мажбуриятлар веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер томонидан бажарилмаган тақдирда мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган талабларни бузганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади".


24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги 710-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 14-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 5-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қонун ҳужжатларида давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш назарда тутилиши мумкин";


2) 7-модданинг олтинчи ва еттинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, буюртма қўриқхоналарнинг (овчилик хўжаликларида ташкил этилган буюртма қўриқхоналар бундан мустасно), табиий питомникларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг ер участкаларига ер солиғи солинмайди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда хўжалик фаолияти юритилаётган ҳолларда ер солиғи ундирилади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкаларини (миллий боғларнинг ер участкаларидан ташқари) давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига алоҳида ҳолларда йўл қўйилади. Миллий боғлар ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига йўл қўйилмайди";


3) 17-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"17-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг

қўриқланишини ташкил этиш


Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватларини қўриқлаш қўриқлов ходимлари томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги низомлар билан тартибга солинади. Қўриқлов ходимлари давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат биосфера резерватлари штатида туради ҳамда табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторларининг барча ҳуқуқлари ва имтиёзларидан фойдаланади.

Миллий боғларни қўриқлаш бундай боғлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланган тартибда таъминланади.

Давлат буюртма қўриқхоналари ва табиий питомникларни қўриқлаш бундай қўриқхона ва питомниклар қайси юридик шахсларнинг ер участкаларида жойлашган бўлса, шу юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Давлат табиат ёдгорликларини қўриқлаш бундай ёдгорликлар қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида жойлашган бўлса, шу юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.

Агар давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиат ёдгорликлари юридик ҳамда жисмоний шахсларга берилмаган ер участкаларида жойлашган бўлса, уларнинг қўриқланишини таъминлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари зиммасига юклатилади.

Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарини қўриқлаш улар қайси қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида ташкил этилган бўлса, шу қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.

Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ички ишлар органлари томонидан қўриқланади.

Курорт табиий ҳудудларни ва рекреация зоналарини қўриқлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъминланади.

Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар ўрмон қўриқчилари ва овчилик хўжаликларининг егерлик хизмати томонидан қўриқланади.

Балиқ хўжалиги зоналарини қўриқлаш балиқчилик билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳамда табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан таъминланади.

Хусусий буюртма қўриқхоналар ва табиий питомникларни қўриқлаш улар қайси юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлса, шу юридик ва жисмоний шахслар томонидан таъминланади.

Қўриқланма зоналар давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар ва давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қайси давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар зиммасига юклатилган бўлса, шу давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қўриқланади";


4) X бўлим қуйидаги мазмундаги X ва XI бўлимлар билан алмаштирилсин:


"X. Давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар

ва давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар


44-модда. Давлат биосфера резерватлари


Ҳудудларни барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш мақсадида давлат биосфера резерватлари - биологик ранг-барангликни сақлаш, табиий объектлар ва мажмуалардан оқилона фойдаланиш учун мўлжалланган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилиши мумкин. Давлат биосфера резерватлари халқаро биосфера резерватлари тармоғига қўшилиши ва атроф табиий муҳитнинг глобал мониторингида иштирок этиши мумкин.

Давлат биосфера резерватлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.

Давлат биосфера резерватларининг ҳудудлари давлат биосфера резерватларига фойдаланишга бериладиган ер участкаларида, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат биосфера резерватлари чегаралари доирасидаги ер участкаларида жойлашади.

Давлат биосфера резерватлари ҳудудида қуйидагилар ажратиб қўйилади:

табиий объектлар ва мажмуаларни асл ҳолатида сақлаб қолиш учун мўлжалланган, давлат қўриқхоналари учун назарда тутилган режимли қўриқхонага айлантирилган зона;

табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган, қўриқхонага айлантирилган зонага салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланадиган оралиқ зона;

давлат биосфера резерватларининг табиий объектлари ва мажмуаларига зарар етказмайдиган хўжалик мақсадидаги ва бошқа тарздаги фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган зона.

Давлат биосфера резерватларининг режими бундай резерватлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.


45-модда. Миллий боғлар


Алоҳида экологик, илмий, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган, ўсимликларнинг ноёб ва қимматли, шу жумладан, манзарали турларини сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва табиатни муҳофаза қилиш, рекреация, илмий ва маданий мақсадларда оқилона фойдаланишга мўлжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар миллий боғлардир. Миллий боғлар ер участкаларида ўсимлик дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш, шу жумладан, комплекс агротехник тадбирлар ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. Миллий боғ ҳудудида яшайдиган ҳайвонот дунёси мазкур ҳудуд экологик тизимининг таркибий қисмидир.

Миллий боғлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.

Миллий боғни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган дирекция томонидан амалга оширилади.

Миллий боғлар бундай боғлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида фаолият кўрсатади.

Ер участкалари қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда барча табиий ресурслари билан бирга хўжалик фойдаланувидан олиб қўйилади ва миллий боғларга доимий фойдаланиш учун берилади.

Миллий боғнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси сақлаб қолинишини таъминлаш учун унга туташ ҳудудларда миллий боғ тўғрисидаги низомга мувофиқ қўриқланма зоналар ташкил этилиши мумкин.

Миллий боғ тўғрисидаги низомга мувофиқ миллий боғ ҳудудида ундан мақсадли фойдаланишга зид бўладиган ва ўсимлик объектларининг сақланиши, кўпайтирилиши ва тикланишига таҳдид соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Миллий боғлар ҳудудлари функционал зоналарга ажратилиши мумкин.


46-модда. Давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар


Икки ва ундан ортиқ давлат ҳудудида жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади.

Давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ташкил этилиши мумкин.

Давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режими Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.


XI. Якунловчи қоидалар


47-модда. Қўриқланма зоналар


Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари ва миллий боғлар билан чегарадош ҳудудлар қўриқланма зоналардир. Қўриқланма зоналарда ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият чекланади ёки тақиқланади.

Қўриқланма зоналарнинг ўлчамлари ва режими, шунингдек ер участкаларини сақлаш вазифаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтда белгиланади.

Давлат қўриқхонаси қўриқланма зонасининг бир қисми экологик туризмни ташкил этиш, мазкур ҳудуд учун хос бўлган камёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг турларини кўпайтириш мақсадида табиий питомниклар барпо этиш учун ҳамда қўриқхонанинг бошқа эҳтиёжлари учун шу қўриқхонанинг ўзига топширилиши мумкин.


48-модда. Муҳофаза этиладиган табиий

ҳудудларни молиялаштириш


Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари ҳамда давлат биосфера резерватлари қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

табиатни муҳофаза қилиш фондлари маблағлари;

илмий-тадқиқот, табиатни муҳофаза қилиш, реклама-ноширлик ва маърифий фаолиятдан олинган даромадлар;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга қаратилган тушумлар;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузганлик учун ундирилган жарима пуллари;

мусодара этилган овчилик қуроллари ва балиқчилик асбобларини реализация қилишдан, қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўлжа маҳсулотни сотишдан тушган пуллар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватлари ихтиёрига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан ташқари, фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши ва табиий ресурслардан фойдаланиши учун рухсатномалар беришдан, рекреация, туристик-экскурсия йўналишидаги ва қонун ҳужжатларида йўл қўйиладиган бошқа фаолиятдан келган даромадлар ҳам берилади.

Миллий боғлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Давлат буюртма қўриқхоналарини, давлат табиат ёдгорликларини ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш учун маблағлар мазкур муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар қайси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари тасарруфида бўлса, шу маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари томонидан ажратилади.

Хусусий буюртма қўриқхоналари ва табиий питомниклар қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг тасарруфида бўлса, шу юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга қаратилган тушумлардан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузганлик учун ундирилган жарима пулларидан, фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши ва табиий ресурслардан фойдаланиши учун рухсатномалар беришдан тушган маблағлардан, рекреация, туристик-экскурсия йўналишидаги ва бошқа фаолиятдан тушган даромадлардан, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамларидан табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун фойдаланилади.


49-модда. Низоларни ҳал қилиш


Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


50-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади".

26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрда қабул қилинган "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-57-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 499-модда) 15-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".

28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 354-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда, N 12, 464-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда) 49-моддасининг тўртинчи қисмидаги "Марказий банки томонидан" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова) 70-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


5-банд:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини";

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайловлар ва референдумларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича харажатлари, шу жумладан, округ ва участка сайлов комиссияларини, сиёсий партияларни молиялаштириш".


30-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



"Халқ сўзи", 2014 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 8 сентябрь, 36-сон, 452-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 9-сон, 244-модда















































Время: 0.1830
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск